152
Криминоген (жиноятларни юзага келтирувчи ѐки уларга им-
коният яратувчи) омилларни бевосита бартараф этиш борасида-
ги изчил фаолият ҳам жиноятчиликнинг олдини олишнинг
муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Уюшган жиноятчиликка қарши кураш амалиѐти бу ерда
унинг фош қилиниши ҳамда унинг олдини олиш нуқтаи назари-
дан, айниқса, жиноят процесси йўналишида оқилона ҳуқуқий
нормалар яратиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди.
Мамлакатимизнинг сиѐсий ва иқтисодий
тизимларида туб
ўзгаришлар юз бераѐтган, давлатимизда ҳуқуқий ислоҳот амал-
га оширилаѐтган ҳозирги шароитда коррупция ҳолларига йўл
қўйиб бўлмайди. Давлат ҳокимияти аппарати, ҳуқуқни муҳофа-
за қилувчи органлар фаолияти аҳолининг кенг оммасига каф-
тдек кўриниб туриши, амалдорлар коррупция домига илинган-
лиги ҳақида фуқароларда асоссиз тасаввур туғилмаслиги, Пре-
зидент, ҳукумат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар корруп-
циянинг ҳар қандай кўринишларига қарши қатъий
кураш олиб
боришга аҳд қилганлигига бўлган ишонч мустаҳкамланиши ло-
зим.
Ушбу ҳодиса мураккаб ва серқирра бўлгани туфайли кор-
рупцион ҳуқуқбузарликларнинг баъзи бир турлари алоҳида жи-
ноят сифатида ажратилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Биз-
нингча, бу коррупциянинг жамоатчиликни жунбушга келтири-
ши ва ҳокимият обрўсига сезиларли
даражада путур етказиши
мумкин бўлган фактларига қарши курашга алоҳида эътибор қа-
ратилишига имконият яратади.
Биринчи навбатда қуйидаги йўналишлар ажратилиши лозим:
- раҳбар органлар фаолиятидаги коррупция иллатларига
барҳам бериш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сафларини коррупция
домига илинган ходимлардан тозалаш;
- аввало, уюшган жиноятчиликнинг ҳокимият ва бошқарув
тузилмасига суқилиб киришга ҳаракат қилаѐтган
шаклларига
қарши кураш олиб бориш.
Уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш борасида қандай
йўналишлар устувор ҳамда жамиятимизнинг мададига муҳтож?
Энг аввало, иқтисодий чоралар кўрилиши лозим. Уюшган
жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашнинг мантиқи иқти-
содий муносабатларни эркинлаштириш йўлидан янада изчил
153
боришни, ҳалол тадбиркорлик учун чинакам эркинликни таъ-
минлаш баъзан унинг йўлида сақланиб қолаѐтган кўплаб бюро-
кратик сансалорликлар ва тўсиқларни
бартараф этишни талаб
қилади.
Ўзбекистонда бутун ҳуқуқ ва суд тизимини такомиллашти-
риш дастурини мамлакат ичидаги жиноятчилик ва коррупцияга
қарши кучли чора деб ҳисобламоқ даркор. Бир томондан, Қо-
нуннинг мутлақ устунлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқлари кафо-
латли ҳимоя қилиниши ушбу дастурнинг мақсади бўлиши ло-
зим. Иккинчи томондан, мамлакат аҳолисини ва айниқса ѐш-
ларни ҳуқуқий тарбиялашни сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтариш ниҳоятда зарур.