Х. Т. Турсунов, Т. У. Рахимова



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/86
Sana12.04.2022
Hajmi2,25 Mb.
#546370
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   86
Bog'liq
Ekologiya kitob

Барқарор 
ривожланиш
деганда 
ҳозирги 
авлодлар 
ҳаётий 
эҳтиёжларини келгуси авлодлар эҳтиёжларини қондиришга зарар 
етказмасдан амалга ошириладиган ривожланиш тушунилади. Барқарор 
ривожланиш мазмун бўйича экологик ривожланиш тушунчасига жуда ҳам 
яқиндир. 
1992-йилнинг 3-14 июнь кунларида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро 
шаҳрида БМТнинг Атроф муҳит ва ривожланиш бўйича Конференцияси 
бўлиб ўтди. Унда 179 давлатларнинг раҳбарлари, ҳукумат вакиллари, 
экспертлар, нодавлат ташкилотлари, илмий ва ишбилармон доиралар
вакиллари қатнашдилар. Бу вақтга келиб жаҳонда оламшумул воқеалар рўй 
берди. 1991- йили Шарқий Европа ва СССРдаги тоталитар система
инқирозга учради. Жаҳон уруши ҳавфи кескин камайди ва жуда катта 
молиявий ресурслардан тинчлик мақсадларида фойдаланиш имконияти 
вужудга келди. 
Конференция қуйидаги муҳим ҳужжатларни қабул қилди: 

Атроф муҳит ва ривожланиш бўйича Рио декларацияси; 

Барча турдаги ўрмонлардан унумли фойдаланиш, уларни сақлаш ва 
ўзлаштириш принциплари тўғрисидаги Баённома; 

XXI асрга Кун тартиби-жаҳон ҳамжамиятининг яқин келажакнинг 
экологик-иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал 
қилишга тайёргарлигига йўналтирилган ҳужжат. 
Бундан ташқари Конференция доирасида Иқлим ўзгариши бўйича 
чегаравий Конвенция ва Биологик хилма-хилликни сақлаш Конвенциялари 
тайёрланди. 
27 принципдан иборат «Рио декларацияси» халқаро ҳуқуқий ҳужжат 
бўлиб, унга кўра давлатлар бошқа мамлакатларнинг муҳитига зарар 
етказадиган ҳар қандай фаолият учун жавобгарликни тан олиши, экологик 
қонунчиликнинг самарадорлигини ошириш, фалокатлардан огоҳлантириш, 
экологик ҳавф манбаларини бошқа давлатлар ҳудудига ўтказмасликка 
чақиради. 
«XXI асрга Кун тартиби» инсониятнинг янги асрда барқарор 
тараққиётини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат бўлиб, унда атроф 
муҳит муҳофазаси ва ривожланишга доир муаммоларни ҳал қилиш йўллари 
ва воситалари кўрсатилган. Конференция қароорларида ҳар бир алоҳида 
мамлакатда барқарор ривожланиш концепцияси ва миллий даражада «XXI 


112 
асрга Кун тартиби» ни ишлаб чиқиши ва амалга ошириш мажбурияти 
юкланган. 
«Рио-92» Конференциясида ўрмонларнинг тартибсиз кесилишининг 
олдини олиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган муҳим Баённома 
қабул қилинди. Конференцияда энг долзарб глобал муаммолар- иқлимнинг 
ўзгариши ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Конвецияларнинг 
имзоланиши бошланди. 
«Рио-92» Конференцияси алоҳида давлатлар ва жаҳон ҳамжамияти 
барқарор ривожланишининг стратегик вазифаларини белгилаб берди ва уни 
амалга оширишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий асосларини ишлаб 
чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Рио декларациясини ратификация қилди. 
Ўзбекистон Иқлимнинг ўзгариши тўғрисидаги Конвенция ва Биологик 
хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенцияларга қўшилди. 1998-йили Барқарор 
ривожланиш 
Концепцияси 
тайёрланди. 
1999-йили 
Барқарор 
ривожланишнинг Миллий стратегиясини ишлаб чиқилди. 2002-йили 
Ўзбекистонда «XXI асрга Кун тартиби» қабул қилинди. Ўзбекистон 
Республикасида барқарор ривожланишни таъминлаш устувор масалага 
айланди. 
90-йилларда 
алоҳида давлатлар, жаҳон ҳамжамияти, ҳалқаро 
ташкилотлар «XXI асрга Кун тартиби»ни амалга ошириш бўйича 
ҳаракатларни амалга оширдилар. 
2000-йили Нью-Йоркда Минг йилик Саммити бўлиб ўтди ва унда 
«Минг йиллик Декларацияси» қабул қилинди. Минг йиллик ривожланиш 
мақсадларига эришиш бўйича жаҳоннинг барча мамлакатларида саъйи-
ҳаракатлар бошланди. 
Қилинган 
ишларни 
сарҳисоб 
қилиш 
мақсадида 
2002-йил
Йоханнесбургда БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича Бутунжаҳон 
Саммити бўлиб ўтди. Унда «Барқарор ривожланиш Бутунжаҳон Саммити 
қарорларини бажариш режаси» ва «Йоханнесбург декларацияси» қабул 
қилинди. Саммит режасида сайёрамизнинг турли минтақаларида бақарор 
ривожланишни таъминлашга асосий эътибор берилди ва унинг принциплари 
барқарор ривожланишнинг уч таркибий қисми: иқтисодий ўсиш, ижтимоий 
ривожланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига жавоб беради. 
Бутунжаҳон Саммитида қашшоқликни йўқотиш ва атроф муҳит муаммоси 
бош масалалар сифатида таҳлил қилинди. Дунёдаги ривожланаётган 
камбағал мамлакатларда 1 млрд. дан ортиқ аҳоли доимий овқат етшмаслиги 
шароитларида яшайди. Бу давлатларга молиявий ёрдам бериш масалалари 
кўрилди. Йоханнесбург Саммити барқарор ижтимоий-иқтисодий-экологик
ривожланиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. 
Ривожланган давлатлардаги юқори ҳаёт даражасини таъминлаш табиий 
ресурслардан катта миқдорда фойдаланиш ва ўз навбатида атроф муҳитни 
кучли ифлослаш ҳисобига амалга ошади. 47–расмда ривожланган мамлакат- 


113 
Германия Федератив Республикаси(ГФР) ва ривожланаётган мамлакат 
фуқаросининг атроф-муҳитга таъсири солиштирилган. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish