Х. Т. Турсунов, Т. У. Рахимова


экспертизадан ўтказилади. Давлат ва жамоат экологик  экспертизаси ўтказилиши мумкин.  Экологик экспертиза



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/86
Sana12.04.2022
Hajmi2,25 Mb.
#546370
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   86
Bog'liq
Ekologiya kitob

 
экспертизадан ўтказилади. Давлат ва жамоат экологик 
экспертизаси ўтказилиши мумкин. 
Экологик экспертиза
инсон саломатлигини 
сақлаш, экологик ҳавфсизликни таъминлаш мақсадларида амалга оширилади. 


63 
Ўзбекистонда 2000-йили «Экологик экспертиза тўғрисида» қонуни қабул 
қилинган. 
Мамлакатимиз ҳудуди Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва бошқа қўшни 
мамлакатлардан келадиган зарарли бирикмалар билан чегаралараро ҳам 
ифлосланади. Сурхондарё вилоятида Тожикистон алюминий заводининг 
таъсирида ҳавонинг фторли бирикмалар, олтингугурт қўшоксиди, азотли 
бирикмалар билан ифлосланиши кузатилади.
Ҳар йили Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилаётган 15-75 млн. 
тонна чанг ва тузлар ҳам жуда катта майдонда ҳавонинг ифлосланишига сабаб 
бўлмоқда. 
Ўзбекистонда озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича махсус миллий дастур 
ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Вена Конвенцияси ва 
Монреал баённомаси томонлари ҳисобланади. Озон парчаловчи бирикмалардан 
фойдаланиш 1996-йилга нисбатан 80%га камайган, зарарсиз бирикмаларги ўтиш 
амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ҳудудида ҳам иқлим ўзгариши оқибатлари кузатилмоқда. 
Иссиқхона газларини чиқариш 1999 йили 160 млн. тоннани ташкил қилди ва бу 
жаҳон бўйича 0,7% ни ташкил қилди. 


64 
20
-21-расмлар.
Жаҳон ва Ўзбекистонда углерод чиқарилишининг ўзгариши(26) 
 
Ҳаво ҳарорати 0,8-1

С га ошган. Глобал исиш бундай кейин ҳам 
экстремал об-ҳаво ҳодисалари, яъни, қурғоқчиликлар ва ёзнинг юқори 
ҳароратли даврлари сонининг ортишига, сув ресурсларининг вужудга келиш 
режимида ўзгаришга имкон туғдиради ва бу мамлакатда қўшимча салбий 
оқибатларга олиб келиш мумкин.
Ҳароратнинг ортиши натижасида қуруқ субтропик ва мўътадил иқлим 
минтақалари ўртасидаги чегара 150-200 км шимолга, баландлик иқлим зоналари 
150-200 м юқорига сурилади. Совуқсиз кунлар 8-15 кунга ортади. СО

миқдорининг ортиши кўпчилик қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиши ва 
маҳсулдорлигига ижобий таъсир кўрсатади, ҳосилдорлик ортиши мумкин. Аммо 
иқлимнинг ўзгариши туфайли юқори ҳароратли кунларнинг ортиши ва намлик 
етишмаслиги шароитларида ҳосилни йўқотиш сабзовот экинларида 10-50%, 
пахтада 9-15%, шолида 10-20%, полиз экинларида 10-30%ни ташкил қилиши 
мумкин. 


65 
Иқлимнинг кутилаётган ўзгариши Орол ва Оролбўйида қўшимча салбий 
оқибатлар: буғланишнинг ортиши, туз кўчишининг фаоллашуви, сизот сув 
захираларининг камайиши, намли ландшафтларнинг қисқариши, оқмас кўллар 
минераллашувининг ортиши, сув хавзалари ботқоқлашувининг тезлашишига 
олиб келади. Амударё ва Сирдарё оқимининг камайиши кутилмоқда. Бу Орол 
танглигининг янада кучайишига ишора қилади. 
Иқлим ўзгариши муаммосини ҳал қилиш ва унинг оқибатларини 
юмшатиш бўйича самарали чора-тадбирлар кўриш зарурлигини тан олиб, 
Ўзбекистон, ўз устига жаҳон ҳамжамияти олдида маълум мажбуриятларни олиб, 
1993 йили БМТ нинг иқлим ўзгариши Конвенциясига қўшилди. 1998 йилнинг 
ноябрида Ўзбекистон Киото баённомасини имзолади ва у 1999 йилнинг 20 
августида ратификация қилинди. Ушбу йўналишда республикада илмий-
тадқиқотлар ва тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устувор масалалардан 
ҳисобланади. Саноат корхоналарини экологиялаш-тириш муҳим аҳамият касб 
этади. Ҳаво ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиш-мониторинг тизимини 
такомиллаштириш талаб этилади.
Ўзбекистонда «Атмосферани муҳофаза қилиш тўғрисида» маҳсус Қонун 
(1996-йил, декабрь) қабул қилинган. Қонунга мувофиқ атмосферага салбий 
таъсири учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун тўловлар 
белгиланган ва бошқа мажбуриятлар юкланган. Белгиланган меъёрдан ортиқ 
ифлословчи бирикмаларни чиқариш учун ҳам тўловлар белгиланган.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish