7-жадвал
Ер юзида сув заҳираларининг тақсимланиши(2)
Гидросфера компонентлари
Хажми, минг.км
3
%
%
Бутун гидросфера
1389000
100,0
Океанлар, денгизлар
1350000
97,2
Бошқа сувлар:
39000
2,8
(100,00)
Шу жумладан, материк музлари
29000
74,36
Сизот сувлари
9700
24,87
Чучук сувли кўллар
123
0,31
Шўр кўллар
100
0,26
Тупроқ ва ботқоқ сувлари
40
0,10
Атмосфера
23
0,06
Дарё ва сув омборлари
7
0,02
Биомасса
7
0,02
67
Шуни таъкидлаш керакки, ер остидаги сув захираларининг аниқ миқдори
белгиланган эмас. Ер юзида ҳозирги вақтда инсон бевосита фойдаланиши
мумкин бўлган чучук сувлар миқдори гидросферадаги умумий сув хажмининг
тахминан 1% дан ортиқроғини ташкил қилади.
Сайёрамизда дарё ва кўл сувлари бир текис тақсимланмаган ва айрим
ҳудудларда сув тугайдиган ҳамда жуда секин тикланадиган ресурс
ҳисобланади. Дунё аҳолиси тез суратларда ўсиб бораётган ҳозирги вақтда 2
млрд. дан ортиқ киши сифатли ичимлик суви билан етарлича таъминланган
эмас.
9.2 Биосферада сувнинг аҳамияти. Сувдан фойдаланиш муаммолари
Биосферадаги жараёнлар ва инсонлар ҳаётида сувнинг аҳамияти жуда
каттадир. Сув биосферадаги деярли барча жараёнларда иштирок этади. Сувнинг
уч хил агрегат ҳолатда (суюқ, газсимон, қаттиқ) бўлиши турли жойларнинг об-
ҳаво ва иқлим шароитининг шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Биосферада
фотосинтез жараёни сув иштирокида амалга ошади. Сув тирик организмлар
учун бирламчи ҳаёт муҳити ҳисобланади. Инсон организмининг 65% дан
ортиғи, ўсимликларнинг 85-90%, ҳайвонлар массасининг 75% сувдан
иборатдир.
Инсоннинг хўжалик фаолиятида сув манбалари арзон транспорт ва
энергия воситаси, суғориладиган деҳқончиликни ривожлантиришнинг асоси,
саноат корхоналарини тўғри жойлаштиришни белгилайдиган
муҳим омил
ҳисобланади. Кишиларнинг кундалик ҳаётини сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Сув бўлмаса инсон уч кундан ортиқ яшай олмайди.
Инсонларнинг сувга бўлган эҳтиёжи тобора ўсиб бормоқда. 1 тонна пўлат
ишлаб чиқариш учун 250 м
3
, мис ишлаб чиқариш учун- 500м
3
, никел ишлаб
чиқариш учун-4000м
3
сув сарфланади. Йирик корхоналар, электростанциялар
бутун бошли дарёнинг сувини сарфлаб юборади.
Деҳқончилик мақсадлари учун айниқса катта хажмда сув сарфланади. 1
тонна бўғдой етиштириш учун 1500м
3
дан ортиқ , 1 тонна пахта етиштириш
учун 10000 м
3
, шоли учун 12000 м
3
дан ортиқ сув сарфланади.
Сувларнинг саноат ва маиший
чиқиндилар билан ифлосланиши
хам сув етишмаслигининг асосий
сабабларидан биридир. Сувнинг
ифлосланиши деганда
68
Do'stlaringiz bilan baham: |