56
Агрегат ҳолатига кўра атмосферани ифлословчи бирикмаларни
тўрт
гуруҳга
бўлиш мумкин: қаттиқ, суюқ, газсимон ва аралаш бирикмалар. Ҳавони
ифлословчи асосий модда
ва бирикмаларга аэрозоллар, қаттиқ заррачалар, чанг,
қурум, азот оксидлари(NО
х
), углерод оксидлари(СО,СО
2
),
олтингугурт
оксидлари(SО
х
), хлорфторуглеродлар, металл оксидлари ва бошқалар киради.
Атмосферага ўн минглаб модда ва бирикмалар чиқарилган бўлиб, уларнинг
ўзаро бирикиб ҳосил қилган аралашмалари тўла ўрганилмаган.
Бундай
номаълум бирикмаларнинг тирик жонзотларга, шу жумладан инсон соғлиғига
таъсири аниқ баҳоланган эмас.
Атмосферанинг
кимёвий,
физик,
акустик
(шовқин),
иссиқлик,
электромагнит ифлосланиши йирик шаҳарлар ва саноат районларида юқори
даражага етган.
16-расм. Атмосферанинг ифлосланиши
Атмосферанинг энг хавфли ифлосланиши
радиоактив ифлосланишдир
.
Радиоактив ифлосланишнинг асосий манбалари ядро қуролининг
синовлари,
атом эектростанцияларидаги фалокатлар ҳисобланади. Радиоактив ифлосланиш
рак ва бошқа касалликларнинг ортишига олиб келади. Ҳавонинг кучли
ифлосланиши инсон соғлиғига, барча жонзотларга салбий таъсир кўрсатади.
Шаҳарлар ва саноат районларида кишилар ўртасида асаб, юрак-қон томир,
сурункали бронхит, эмфизема, нафас қисиши ва ўпка
раки касалликларининг
кўпайиши кузатилади. Кўз касалликлари ва болалар касалликларининг ортиши
қайд қилинган. Шаҳар ҳавосида саноат корхоналари ва автотранспорт
чиқиндиларида канцероген моддалар бўлиб (бенз(а)пирен, ароматик
углеводородлар), уларнинг сурункали таъсири
натижасида рак касалликлари
келиб чиқади. Автотранспортнинг чиқинди газларидаги қўрғошин бирикмалари
ҳам инсон соғлиғи учун айниқса ҳавфли ҳисобланади.
Атмосферадаги турли заҳарли газлар ўсимлик ва ҳайвонларга ҳам зарар
етказади. Олтингугурт гази, фторли водород, озон, қўрғошин, хлор ва бошқалар
57
ўсимликларга айниқса кучли таъсир кўрсатади. Ўсимликларнинг нобуд бўлиши,
ҳосилнинг камайиши, фотосинтез интенсивлигининг ўзгариши кузатилади.
Ҳавонинг кучли ифлосланиши баъзи уй ҳайвонларининг нобуд бўлишига олиб
келади.
Атмосфера ҳавосидаги инсон, тирик жонзотларнинг ҳаёти
учун зарарли
моддаларнинг юқори концентрацияси чегараси-ПДК ажратилади. Бунда
ифлослантирувчи моддаларнинг инсон, ўсимлик ва ҳайвонларга бевосита ёки
билвосита зарарли таьсир кўрсатмайдиган миқдори кўзда тутилади.
Зарарли
бирикмаларнинг одамнинг меҳнат фаолиятига ва кайфиятига путур
етказмаслиги ҳам назарда тутилади. Ҳаво ифлосланишининг мунтазам ПДК дан
юқори бўлиши аҳолининг касалланиш даражасининг кескин ортишига олиб
келади. Аҳоли яшаш жойларида ҳавонинг ифлосланганлик даражаси ва таьсири
ПДК кўрсаткичлари бўйича белгиланади.
Атмосферанинг ифлосланиши
индекси-ИЗА комплекс кўрсаткичи ҳам қўлланилади.
Турли моддаларнинг таъсир даражасига қараб хилма-хил ПДК
кўрсаткичлари белгиланган.
ПДК
кўрсаткичлари
турли
давлатларда
фарқланиши мумкин. Ўзбекистонда ПДК кўрсаткичлари маҳаллий шароитларни
ҳисобга олиб, халқаро меъёрлар асосида янгидан тасдиқланмоқда.
Ҳаводаги зарарли моддаларнинг юқори концентрация чегараси-ПДК
таъсири инсоннинг зарарланган муҳитда бўлиши давомийлигига боғлиқ. Шунга
қараб, зарарли моддаларнинг иш жойидаги(ПДК иш), шаҳар ва қишлоқлардаги
мумикнлик даражаси юқори чегарасининг қисқа муддатлилиги(ПДК қ) ва
ўртача суткалик(ПДК ў.с) меъёрий миқдорлари 5–жадвалда берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: