Мм "укув кулланма"



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/60
Sana12.04.2022
Hajmi1 Mb.
#545087
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60
Bog'liq
Manbashunoslik va matnshunoslik (Alimulla Xabibullayev)

ЎН ЕТТИНЧИ МАВУ 
Манбашунослик тадқиқотларининг матншунослик 
таҳлилидаги ўрни
 
Адабиёт: 
Ш а м с и е в П. Матншуносликка оид тадқиқотлар. –
Т., 1986. 
Дарснинг мазмуни: 
Манбашунослик манбалари. Архив 
тавсифлари, каталог тўпламларидан фойдаланиш. Хаттотлар 
фаолияти ҳақидаги илмий кузатишлар. 
*** 
Матншунослик таҳлили учун энг аввало, асарнинг мавжуд 
нусхалари ҳақидаги маълумотлар тўпланади. Бу маълумотларни 


65 
маълум даражада 
манбашунослик манбалари
дан олишимиз 
мумкин. 
Манбашунослик манбалари бўлиб турли мамлакатларда 
чоп этилган қўлёзма фондлари каталоглари, хаттотлар ҳақида 
маълумот берувчи тадқиқотлар, архив тавсифлари, каталог 
тўпламлари, айрим шоир ва адибларнинг турли фондлардаги 
қўлёзмалари 
ҳақида 
тадқиқотлар, 
хаттотлар 
фаолияти 
хусусидаги илмий кузатишлар хизмат қилиши мумкин. 
Улардаги маълумотлар матншуноснинг аниқ мақсад сари 
ҳаракат қила олиши имконини беради. Чунки тузилаётган асар 
матни қўлёзма нусхаларининг барча мавжудларини ишга жалб 
этиш, нимани қаердан қидириш мумкинлигини билиш пировард 
натижага тезроқ етишнинг гаровидир. 
Манбашуноснинг муайян асар манбалари ҳақидаги 
изланишлари, 
асарнинг 
қаердаги 
фондларда 
сақланиб 
қолганлиги, бу манба нусхаларининг сақланганлик даражаси, 
тўлиқ ёки нуқсонли эканлиги, мўътабар қўлёзмасининг қаерда 
сақланиши 
ва 
ҳоказолар 
ҳақидаги 
маълумотлари 
матншуноснинг охирги мақсадга эришиш йўлини анча 
қисқартиради. 
Манбашунослик 
тадқиқотлари 
ва 
қўлёзмалар 
тавсифларининг ҳали талаб даражасида эмаслигидан бундай 
маълумотлар танқислигини доимо ҳис қилиб турамиз. Шу боис 
матншунос уларни ўз изланишларининг биринчи босқичи 
сифатида 
ўзи 
излаб 
топиши, 
яъни, 
манбашунослик 
изланишларини амалга оширишни четлаб ўта олмаслигига тўғри 
келади. Шунинг учун жуда кўп адабий ёдгорликларнинг 
матнини нашрга тайёрлашда унинг тадқиқот қисмидаги 
изланишларни кузатсак, олимлар аввало, муайян асарнинг 
манбаларини излаб топиш, уларни қиёсий ўрганиш ва таҳлил 
қилишдан 
иборат 
бир 
талай 
ишларни 
амалга 
оширганликларининг гувоҳи бўламиз. 
Манбашуносликда ҳар бир нусханинг топилиши ҳақидаги 
кичик бир хабар 
ҳам муҳим ҳодиса ҳисобланади. Чунки ундаги 
маълумотлар ҳам муайян асарнинг илмий-танқидий матнини 
тузиш ишини янада такомиллаштириш йўлида зарур манба 


66 
хизматини ўтайди. Матн тузишдаги кўпгина масалаларни, 
чигилликларни ҳал этишга йўл очади. Матншунос матннинг 
бирор ерида дуч келган муаммони турли нусхаларни қиёслаш 
йўли билангина ҳал этиши мумкин.
Шунинг учун, турли фондлардаги муайян муаллиф 
қўлёзмалари, муайян мавзудаги қўлёзмаларни туркумлаштириб 
тавсиф қилиш, муайян асар қўлёзмаларини 
археографик 
жиҳатдан қиёслаш 
каби манбашунослик изланишарининг 
матншунослик тадқиқотларидаги ўрни беқиёсдир. 
Саволлар: 
*
Манбашуноснинг муайян асар манбалари ҳақидаги 
изланишларининг амалий аҳамияти нималардан иборат?
*
Матншунос 
изланишларининг 
биринчи 
босқичи 
нималардан иборат бўлади? 
*
Қуйидаги 
таянч 
сўз 
ва 
ибораларни 
изоҳланг: 
<манбашунослик манбалари >. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish