84
100 китоб тўплами
Ёпиқ шаклдаги юқумли
вирус инфекцияларни
аниқлашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади.
1. Ўсимлик-индикаторлари усули.
Баъзи ўсимликлар
(тамаки,
қалампир,
бангидевона
каби)ларнинг
картошка вирусига таъсирчанлиги ва уларнинг
зарарланиши тез ҳамда аниқ реакция беришига асосланган.
Ўрганилаётган ўсимлик туганак ёки барг ҳужайра шираси
индикатор ўсимлик баргига ишқалаб суртилади. Шунда
индикатор-ўсимлик касалланса, демак, картошка яширинча
вирусли инфекция ташувчиси ҳисобланади.
Бундай
ўсимликлар дарҳол ҳисобдан чиқарилади, йўқотилади.
Индикатор усул асосан V ва А вирусларини аниқлашда
фойда ланилади. Индикаторли ўсимлик сифатида Solanum
demissum ёввойи тури билан Аквила навини чатиштириб
олинган А-6 дурагайи ва Solanum chacoense ёввойи
туридан ажратиб олинган ТЕ-1 клони қўлланилади.
2. Индексациялаш усули.
Уруғлик картошка экишдан
бир ой олдин туганакларидан кўзчалари ўйиб олиниб,
иссиқхонага ёки очиқ далага экилиб, кўкартирилади.
Агар кўзчалардан чиққан ўсимталар касалланган бўлса,
туганаклар йўқ (брак) қилинади. Бу усул анча аниқ, лекин
меҳнати оғир.
3. Серологик усул.
Бунда баҳоланаётган ўсимлик барги
ёки туганагининг ҳужайра шираси у ёки бу вируснинг зар-
доби (сивороткаси) билан аралаштирилади. Агар аралаш-
ма чўкса, демак, ўсимлик вирус билан касалланган, аксинча
бўлса, соғлом ҳисобланади.
Серологик усул X, S, М вирус-
ларини аниқлашга ниҳоятда аниқ ва осон. Лекин, у билан
барча У ва А вирусларни аниқлаб бўлмайди. Шунинг учун
ҳозирги вақтда барча вирус ва бактерияларни ўсимликлар-
да аниқлаш учун иммунофермент анализидан кенг фойда-
85
Картошка етиштириш
2–
китоб
ланилади. Умуман, селекция ишининг барча босқичлари-
да соғлом ўсимликларни аниқлашда ва суперэлита, элита
уруғликларини етиштиришда
серологик ва иммунофер-
мент анализ усулларидан фойдаланилади.
Вирусли ва экологик айниш картошка ўсимлигида
турли хил касалликлар кўринишида сезиларли ўзгаришлар
келтириб чиқаради.
Бизда картошканинг айниш касалликларидан
қуйидагилар кенг тарқалган:
1. Баргларнинг мозаикали буралиши. Чақирувчиси
М вирус. Касаллик аломати кучсиз мозаика ва ўсимлик
юқори қисмидаги ёш барглар чети юқорига буралади
ва хлороз кузатилмайди. Ўсиш
даври иккинчи ярмида
баргларнинг юқорига буралиши кучаяди.
Айрим навларда майда, тўқ рангдаги некроз доғлар
ҳосил қилади. Табиий шароитда М вируси ёки баргнинг
мозаикали буралиш касаллиги битлар ёки
касалланган
ўсимликлар орқали юқади, ҳосилдорликни 25-35% гача
камайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: