Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Фасадлар юзасини бўяшга тайёрлаш 
Томёпмалар тегишли равишда таъмирланганидан сўнг, фасадда бажарилган 
бўёқчилик ишларининг сифати ҳамда унинг хизмат муддатлари асосан бўяш 
олдидан бажариладиган тайёргарлик ишларининг сифатига боғлиқ. Фасад 
юзаларини бўяшга тайёрлашда уларни бўяшда қандай таркиблар қўлланаётгани 
ҳисобга олинади. 
Бироқ юзани бўяшга тайёрлаш сифатига қўйиладиган умумий талаблар барча 
турдаги бўяш ишлари учун бирдек тегишлидир. 
1. Юза ифлосликлар, омонат турган эски бўёқ (оқлов) қатламларидан ва, янги 
бўёқ таркиби шуни талаб қилса, хатто мустаҳкам турган эски бўёқ ва сувоқдан ҳам 
яхшилаб тозаланиши керак. 


139 
2. Бузилган, намланган, доғ босган, асосдан кўчиб қолган эски сувоқ олиб 
ташланиши ва ўрнига янгиси алмаштирилиши керак, бунда янги қоплама қатлам 
ўзининг фактураси ва таркибидаги қумнинг йириклигига кўра сақланиб қолган эски 
сувоқникидай бўлиши лозим. Шунда янги ва эски сувоқ ўртасидаги фарқ кўзга 
ташланмайдиган бўлади. 
3. Фасаднинг шўрланишга қарши профилактикаси ўтказилиши керак. Бунинг 
учун деворнинг чакка оқиб намланган ерлари эски сувоқдан тозаланиб қуритилиши, 
шўрхаклар олиб ташланиши керак. Шундан кейингина девор бўяш қатламига 
тузларнинг киришига йўл қўймайдиган гидрофобияли қоришма билан сувалади. 
Гидрофобияли сувоқ қоришмаси 1 м
3
қоришмага кремнийорганик суюқлик (ГКЖ-
10, ГКЖ-11 ва ГКЖ-94) қўшилган 1:0,5:4 таркибдан тайёрланади. ГКЖ-10 ва ГКЖ-
11 гидробобияловчи кремнийорганик қўшимчалар сув эритмалари кўринишида, 
ГКЖ-94 қўшимчаси эса цемент массаси (цемент-оҳак қоришмалари учун) ёки оҳак 
массасига нисбатан (оҳак қоришмалари учун) 0,2% миқдордаги эмульсия 
(гидрофобияловчи қуруқ модда ҳисобида) кўринишида қўшилади. 
4. Иқлим шароитларига қараб, сувоқни таъмирлашда 1:0,5:5 ҳажмдаги 
қоришманинг совуққа чидамли таркиблари қўлланиши керак (портландцемент: 
оҳакли хамир: қум). Гипсли ёки оҳак-гипсли қоришмалар фақат қуруқ шароитларда 
мустаҳкам бўлади. Тасодифий чакка ўтишлар ва совуқдан эса улар тез бузилади. 
Шунинг учун улардан фасадларни таъмирлашда фойдаланиш тавсия этилмайди. 
Оҳак улуши кўпроқ бўлган “ёғли” қоришма таркибидан фойдаланиш ҳам тавсия 
этилмайди, чунки бу қоришмалар, ишлаш учун қулай бўлса-да, кейинчалик сувоқда 
киришишдан ҳосил бўлиши мумкин бўлган дарзларга сабаб бўлади. 
Фасадларни сувашда оҳак-шлак ва оҳак-пуццолан қоришмалари, шлак-
портландцемент ва пуццолан шлак-портландцементдан фойдаланиш тавсия 
этилмайди, чунки амалиёт бундай сувоқнинг фасадларда тез емирилиб кетишини 
кўрсатди. Бундай ҳодиса содир бўлмаслиги учун, мураккаб қоришмаларда 
портландцементни қўллаш тавсия этилади. Мураккаб қоришмаларда янчилган 
сўндирилмаган магнезиал ва доломит оҳагидан фойдаланиш сувоқда дарзлар ҳосил 
бўлишига олиб келади. Бундай оҳакни ишлатишдан аввал 2 сутка давомида сувда 
ивитиб қўйиш керак.


140 
Оҳакли, казеинли, поливинилацетат, перхлорвинил ва полистирол 
бўёқларининг эски қатламларига асосан босим остида юборилган қум оқими билан 
ишлов берилади, кейин қирғичлар ва чўткалар билан охиригача тозаланади. Бундай 
усулда тозалаб бўлмайдиган мойли бўёқлар, зарурат туғилганда, кавшарлаш ёки газ 
горелкалари ёрдамида ёндирилади. 
Тозалаш мақсадида қўлланадиган қум қуруқ, тоза бўлиши, ишлатилишдан аввал 
тешиклари 1,2-2 мм бўлган элакдан ўтказилиши лозим. Тозалаш 170 ва 250 л 
сиғимдаги пескоструй аппарати ёрдамида амалга оширилади. Сиқилган ҳаво 
аппаратга ЗИФ-55 турдаги компрессор ёрдамида узатилади. Компрессорнинг ишчи 
босими 0,4 - 6 МПа оралиғида ушлаб турилиши керак. Бунда ҳаво сарфи 180-300 м

соатни ташкил этади. 
Бундай тозалаш усулида жуда кўп чанг чиқади, буни бартараф этиш учун сув-
қум оқимидан (гидропескоструй) фойдаланиш тавсия этилади. Бунинг учун қум 
келиб тушадиган соплога қумни шланг (бу шланг уй водопроводига уланади) орқали 
келиб тушадиган сув билан аралаштириш имконини берадиган махсус мослама 
кийдирилади. 
Фасад тозалаб олингач, сувоқ таъмирланади. Агар сувоқни катта майдонларда 
алмаштириш зарурати туғилса, қоришмани форсункага етказиб берадиган қоришма 
насосидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Сувоқ қоришмасини механизациялаштирилган усулда деворга қоплаш учун 
компрессорсиз форсункалар тўғри келади. Улар қоришмани пуркашда ҳосил 
бўладиган тумандан ва қоришманинг сачраб кетишидан асрайди, қоришмани 
фасаднинг нафақат кенг жойларига, балки тор жойларига ҳам (дераза ва эшик 
кесакилари, тягалар, белбоғчалар ва карнизлар) суртиш имконини беради.
Сувоқни механизациялаштирилган усулда ишқалаб текислаш учун турли 
механизмлар, масалан, пневматик ва электр ишқалаш машиналари қўлланади. 
Фасадлар юзаси тозаланиб, сувоқлари таъмирланганидан кейин, эски ва янги 
сувоқ фактуралари бир-биридан фарқлангани туфайли, фасад юзасида 
нотекисликлар пайдо бўлади. Буни тўғрилаш учун юза аввал грунтланади ва кейин 
шпаклевка қилинади. Бундай пайтларда қўлланадиган грунтлаш ва шпаклевкалаш 
таркиблари 8.1-жадвалда келтирилган. 


141 

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish