34
Маърузанинг технологик картаси
Босқичлар,
қисми
Фаолият мазмуни
Ўқитувчининг
Талабанинг
1-босқич.
Кириш
(10 мин.)
1.1. Ўқув машғулотнинг мавзуси иш
мақсадни
ва
режалаштирилган
ўқув
натижаларни эълон қилади.
Тинглашади,
саволлар беришади.
2-босқич.
Асосий
(60 мин.)
2.1. Талабаларнинг дарсга тайёргарлик
даражасини аниқлаш учун тезкор савол-
жавоб (Ақлий ҳужум) ўтказади
(Илова-1)
.
2.2.
Мавзу бўйича маъруза матнини
тарқатади
(Илова-2).
2.3.
Мавзу бўйича асосий тушунчаларга
таъриф беришни таклиф қилади ва шу
асосида Блиц-суров утказади
(Илова-3).
2.4. Тест олади
(Илова-4).
Тушунганларини
айтадилар.
Ўқийдилар.
Тинглайдилар ёзиб
оладилар.
Жавоб беришади.
Тест саволларига
алоҳида жавоб
танлайди.
3-босқич.
Якуний
(10мин)
3.1. Мавзу бўйича якун қилади, олган
билимлари
келгусида
муҳимлигини
таъкидлайди.
3.2. Мустақил иш учун топшириқ беради.
Тинглайдилар, ёзиб
олишади.
Мустакил иш учун
вазифаларни
ёзиб
оладилар.
35
1-Илова
Ақлий ҳужум
1.
Қишги даврда ер ишларининг олиб борилиши тартиби?
2.
Қурилиш давомида ер ишларининг ҳажмларини ҳисоблаш усуллари?
3.
Кичик ҳажмдаги ер ишларида механизация мосламалари?
2-Илова
Маъруза
Ер ишларини бажариш
Таъмирлаш-қурилиш ишлари вақтида олиб бориладиган ер ишларига қуйидаги
омиллар таъсир кўрсатади: ишларни бажариш шароитларининг оғирлиги,
муддатларининг сиқиқлиги; таъмирлаш объекти яқинида қазиладиган чуқурлар;
қўлда бажариладиган ишлар ҳажмининг катталиги; чуқурларни қайта кўмишда
тупроқнинг етарли даражада зичлигини таъминлаш зарурлиги; катта миқдордаги
коммуникация тармоқларининг мавжудлиги ва ҳ.к.
Ер ишларини бажаришдан олдин амалга ошириладиган ишлар:
1) таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойда барча коммуникацияларнинг
ҳолати белгилаб олинади;
2) геодезик белгилар (вақтинчалик реперлар) ўрнатилади;
3) барча материаллар ва мосламалар (зинапоялар, деворлар маҳкамламалари ва
ҳ.к.) етказиб келтирилади;
4) ердаги ўсимлик қатлами олиб ташланади;
5) бузилиши керак бўлган конструкциялар қисмларга ажратиб олинади;
6) йўллар, поллар қопламалари бузиб олиб ташланади ва ҳ.к.
Котлованлар ва траншеяларни қазишда экскаваторлар, бульдозерлар ҳамда ҳар
хил турдаги юклаш механизмлари қўлланади.
Таъмирлаш-қурилиш ишларида банд бўлган машиналар худди янги объектлар
қурилишида бажариладиган операцияларни бажаради. Бироқ бу ишлар анча қийин
шароитларда амалга оширилади. Бу эса машиналар унумдорлигининг пасайишига,
36
қўл меҳнати ҳажмларининг ўсишига олиб келади, кичик габаритли ва қулай
ҳаракатланувчи асбоб-ускуналарни қўллаш заруратини келтириб чиқаради.
Бундай иш турларида чўмичининг сиғими 0,25-1,0 м
3
бўлган гидравлик
экскаваторлар кўпроқ қўлланади.
Конструкцияларнинг
қандай
жойлашганига
қараб,
тескари
куракли
экскаваторларнинг иши бўйлама ёки ёнлама ўтишларда амалга оширилади. Бундай
вақтда автосамосваллар экскаватор турган жой сатҳида ҳам, ёки, тушадиган қулай
жой бўлса, қазилган чуқур ичида ҳам жойлашиши мумкин.
Муҳандислик коммуникацияларини кесиб ўтган траншеяларда олиб
бориладиган ер ишларида тескари кураклар билан таъминланган ЭО-33225 ва ЭО-
4321 гидравлик экскаваторлардан фойдаланиш тавсия этилади. Бунда танг
шароитларда,
l
масалан, коммуникацияларнинг жойлашиши билан боғлиқ ҳолларда
экскаватор зигзагсимон ёки тўғри чизиқ бўйича ҳаракатланади: траншея бўйлаб,
траншеянинг энига ёки унга нисбатан бурчак остида.
Чуқурлиги 6 м гача бўлган котлованлар ва траншеялардаги тупроқни ишлашда,
одатда, тескари курак билан жиҳозланган экскаваторлар қўлланади. Тупроқ (грунт)
бўйлама ёки ёнлама ўтишларда қазиб борилади (3,1-расм).
3.1-расм.
Конструкциялар яқинидаги тупроқни тескари курак билан таъминланган
экскаватор ёрдамида ишлаш.
а – юзма-юз ўтиш; б – ёнлама ўтиш; 1 - экскаватор; 2 - автосамосвал; 3 - шпунт.
37
Кичик ўлчамлардаги котлованлар тубидаги тупроқни лойиҳада белгиланган
чуқурликда тозалаш ва режалаштириш учун сўнгги пайтларда экскаваторларга
ўрнатиладиган турли қурилмалар, ускуналар ва мосламалар яратилган. Масалан,
кесадиган қирраси туғри чизиқли бўлган чўмичлар, экскаватор чўмичларига
ўрнатиладиган режавий насадкалар ва қирғичлар, қазиш чуқурлигини назорат
қилувчи қурилмалар (чуқурлик ўлчагичлари) ва иш ускуналарининг бошқа махсус
турлари қўлланади (3,2; 3,3; 3,4-расмлар).
3.4-расм.
Экскаваторлар базасида яратилган махсус иш ускунаси.
а – жағсимон чўмич (1051165-сонли муаллифлик гувохномаси); б – трубаларни монтаж
қилиш ва демонтаж қилиш учун қурилма (1051165-сонли муаллифлик гувохномаси).
Тор жойларни ишлашда ҳамда тупроқни унча катта бўлмаган масофага
суришда, танг шароитларда қазилган чуқурларни тўлдириш ва тупроқни текислашда
бульдозерлардан фойдаланиш яхши самара беради.
3.2-расм.
П-симон пичоқли универсал
чўмич.
1–кесадиган қирра; 2–маҳкамлаш узели;
3–кронштейн.
3.3-расм.
НИИпромстройнинг тозалаш
қурилмаси.
1–кесадиган пичоқ; 2-бурилиш ричаги;
3–шатун-кривошипли қурилма;
4,6–пневматик цилиндр; 5–зулфин
38
Таъмирлаш объекти яқинида узун конструкция жойлашган бўлса, чуқур
қазишда тупроқ чуқурнинг бир томонида қиялик ҳосил қилиниб, қатламма-қатлам
бульдозер билан ўйилади ва ташилади. Ер юзасида жойлашган оралиқ тупроқ
уюмини транспортга ортишда экскаватор ёки юклагич қўлланади. Ташиш масофаси
унча катта бўлмаганда (100... 150 м гача) тупроқни жойдан-жойга кўчиришда
қуввати анча катта бўлган бульдозернинг ўзидан фойдаланиш мумкин.
Фавқулотда ноқулай шароитларда (ўтиш жойларининг торлиги, бино ичида
траншеялар ва котлованларнинг мавжудлиги) тупроқни ишлаш, ташиш, текислаш ва
қазилган чуқурларни қайта кўмиш (тўлдириш) билан боғлиқ ишларни бажаришда
кичик габаритли Т-54 В трактори асосида яратилган бульдозерлар ёки махсус
шассига ўрнатилган кичик габаритли бульдозерлар, шунингдек МБ-4
микробульдозери келажаги порлоқ машиналардан ҳисобланади (3,5-расм).
3.5-расм.
Кичик габаритли МБ-4 бульдозери.
1 – посанги; 2 – талреп; 3 – тракторнинг осма тизими; 4 – тупроқ чиқарадиган чўмич; 5 –
гидроцилиндр; 6 – трактор; 7 - рама; 8 – кронштейн; 9 – орқа кўндаланг балка.
Фундаментлар учун котлованлар ёки траншеяларнинг чуқурлиги лойиҳада
кўрсатилган белгилар бўйича қабул қилинади.
Қиялаб кетган ер қазиш ишларини бажаришда қазиладиган траншеялар ёки
котлованлар тубининг эни траншеялар (котлованлар) энига тенг қилиб олинади.
Агар маҳкамлаш бирикмалари кўзда тутилган бўлса, бу ҳолда траншеялар
(котлованлар) эни ҳар бир томондан 0,15 м га катталаштирилади ва шпунтли тўсиқ
39
қўйилганда траншеялар эни 0,2 м га катталаштирилади ва ниҳоят, вертикал
гидроизоляция талаб қилинса, ҳар бир томондан 0,3 м дан қўшилади.
Фундаментлар алмаштирилиши ёки қайта теришили зарур бўлган ҳолларда
тегишли траншеялар ёки котлованлар эни фундаментнинг бир томонидан 0,8 м,
бошқа томонидан эса тупроқ категориясига қараб табиий қиялик бўйича қазилиши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |