К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

иҳтиёрий ишсизлик
ҳисобланади ва туб моҳияти бўйича ишсизлик деб ҳисобланмайди. 
Мажбурий ишсизлик эса эса қуйидаги хусусиятларга эгадир: 

ишлаб чиқаришнинг инқирозга учраши оқибатида ёлланма 
ходимларнинг ишдан оммавий бўшатилиши; 

корхонанинг реконструкция қилиниши, янги технологияларнинг 
жорий этилиши туфайли ёлланма ходимлар бир қисмининг меҳнатига 
бундан буён эҳтиёжнинг йўқлиги. 
Иқтисодий адабиётда мажбурий ишсизилик билан бир йўла “ихтиёрий 
ишсизлик” ёки “ишсизликнинг табиий даражаси” тушунчаси мавжуддир. 
Ишсизликнинг табиий даражаси
аниқ кўрсаткичга эгадир. Замонавий 
иқтисодиётда у 
“Инфляция даражасини оширмайдиган ишсизлик”
(инглизча: Non- Accelerating- Inflation Rate of Unemployment - NAIRU) деб 
ҳам номланади.
Ишсизликнинг табиий нормаси
эса – иқтисодиётдаги иш кучига 
талаб ва унинг таклифи реал иш ҳақининг даражасини барқарор ушлаб 
туришини ҳамда меҳнат унумдорлиги ўсиши ноль даражада бўлганда 
нархлар даражаси ўзгармаслигини таъминлайдиган иш кучининг 
нормасидир. Ривожланган давлатлар учун ушбу кўрсаткич 4-5 % ни ташкил 
этади. Ишсизликнинг ана шу табииқ нормасини, одатда, иш билан тўла 
бандлик сифатида ҳам кўрилади. У ўзгариши мумкин. Ушбу кўрсаткичга 
қуйидагилар таъсир кўрсатади: 

давлатнинг ижтимоий сиёсати (ижтимоий нафақаларнинг юқори 
даражаси фрикцияли (ихтиёрий) ишсизлик кўпайиши туфайли ишсизлик 
табиий даражасини оширади: бундай ҳолатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 
бир қисми узоқроқ давр ишсиз мақомида бўлишни мақбулроқ топади); 

иш кучи демографик таркибининг ўзгариши (иш кучи таркибида 
аёллар, ёшлар миқдорининг ортиши. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг ушбу 
тоифалари ўртасида фрикцияли ишсизлик ҳомиладорлик ва фарзанд кўриш 
ҳамда таълим олиш даври ҳисобига ортади). 
Америкалик иқтисодчи 
Э.Фелпс
томонидан ишсизликнинг табиий 
даражасининг тадқиқ этилиши натижасида муҳим хулосалар чиқарилди. У 


399 
ишсизликнинг табиий даражасини меҳнат бозоридаги қисқа муддатли 
вазиятлар ва қуйидаги таркибий омиллар белгилашини асослаб берди: 

иш кучининг меҳнат бозоридаги таклифи; 

иш қидиришнинг харажатлари; 

меҳнат бозоридаги ахборотнинг шаффофлиги; 

ишсизлик нафақаларининг даражаси ва бошқалар
1

Э. Фелпс узоқ муддатли иқтисодий ўсиш маъносида ишсизликнинг 
табиий даражаси иқтисодиёт ривожланишининг салоҳиятини кўрсатишини 
қуйидагича изоҳлаб берган: янги иш жойларини яратиш тўғрисидаги қарор 
ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва фойда олишни кўпайтириш асосида 
қабул қилинади. Самарадорлик ва фойда миқдори нақадар катта бўлса, иш 
билан бандликнинг узоқ муддатли табиий даражаси шунчалар юқори 
бўлади. Ишлаб чиқариш ўсишининг истиқболлари янги иш жойлари 
яратаётган корхоналар эга бўлган активларнинг бозор қийматида ўз 
ифодасини топади. Шунинг учун иш билан бандлик билан молия бозори 
динамикаси ўртасида алоқадорлик мавжуддир. 
Бундай алоқадорлик бозор институтлари ривожланган давлатларда 
(АҚШ, Буюк Британия, Канада ва бошқаларда) яққол намоён бўлади, 
корпоратив тизимлар (давлат преференцияларидан фойдаланадиган молия-
саноат гуруҳлари) устунлик қиладиган мамлакатларда (Ғарбий Европа 
мамлакатлари ва Япония) эса у қадар сезилмайди. 
Э.Фелпснинг “ишсизликнинг табиий даражаси” концепцияси қизғин 
бахс-мунозараларга сабаб бўлди. Аммо 1970-йиллар бошидаги воқелик ушбу 
назариянинг асосланганлигини тасдиқлади. АҚШ Федерал резерв тизими 
раҳбариятининг фоиз ставкасини сақлаб туриш сиёсати муомаладаги пул 
миқдорининг 1970-1972 йилларда йилига ўртача 13% га ортишига олиб 
1
Фелпс Э.С. Равновесие: Концепция с точки зрения ожиданий / / Экономическая 
теория / Под ред. Дж. Итуэлла, М. Милгейта, П. Ньюмена: пер. с англ. / Науч. ред. чл.-
корр. РАН В. С. Автономов. - М.: ИНФРА-М, 2004. - С. 280-284. 
Эдмунд Фелпс (инглизча: Edmund S. Phelps; 1933 йилда 
туғилган) — америкалик таниқли иқтисодиётчи, 
иқтисодиёт бўйича 2016 йилги Нобель мукофотининг 
лауреати. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish