374
–
давлат корхоналарида иш берувчи эканлигидан;
–
давлат тараққиёт дастурлари ва йирик лойиҳаларнинг инвестори
эканлигидан;
–
давлат меҳнат бозори амал қилиши
механизмларини тартибга
солувчи эканлигидан.
Давлат давлат секторида йирик иш берувчи сифатида меҳнат бозорида
муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ялпи ички
маҳсулот ҳажмида давлат мулкининг улуши кескин қисқарди (12.4-расм).
Аммо давлат ижтимоий соҳалар – халқ таълими, тиббииёт, маданият, ҳуқуқ-
тартибот ва бошқаларда асосий иш берувчидир.
12.4-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажмида давлат ва
нодавлат секторларининг улуши (ялпи ички маҳсулот умумий
ҳажмига нисбатан %)
1
Давлат иш берувчи сифатида миллий иқтисодиётнинг бошқа
соҳаларида ҳам ижтимоий-меҳнат муносабатларига катта таъсир
кўрсатади. Масалан, давлат даромадни ошириш сиёсатини амалга оширар
экан, у иқтисодиётнинг давлат секторида иш ҳақи миқдорини кўпайтириб,
хусусий иш берувчиларни уларга тенглашишга рағбатлантиради.
Жумладан, Ўзбекистонда ҳар сафар энг кам иш ҳақи оширилганида, давлат
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат cтатистика қўмитаси // http: // www.stat.uz.
1995
2000
2010
2016
41,6
27,4
20,4
18,7
58,4
72,6
79,6
81,3
Давлат сектори
Нодавлат сектори
375
нодавлат корхона ва ташкилотларига ҳам ана шунга амал қилишни тавсия
этади.
Давлатнинг инвестор сифатидаги
ролининг икки томонлама
афзаллиги бор. Биринчидан, давлат преференцияларга эга бўлмаган
иқтисодиёт соҳаларини қўллаб-қувватлайди, бу
эса янги иш жойлари
яратишга хизмат қилади, иккинчидан модернизация қилинган корхоналар
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, қўшимча солиқ тўлайди. Бу ҳам
иштимоий-меҳнат муносабатларини уйғунлаштиришга хизмат қилади.
Мамлакатда ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва
амалга
оширишни
мувофиқлаштириш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил этилган.
Ушбу масъул ваколатли давлат органи зиммасига миллий иқтисодиёт
тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини
кенгайтиришни рағбатлантириш, республикада инвестиция муҳитини
янада такомиллаштириш вазифалари юклатилган. Давлат аҳамиятига эга
йирик инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Ҳукумати томонидан ёки унинг
кафолати
остида жалб этилган кредитлар, шунингдек Тикланиш ва
тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши ҳам
кўзда тутилган
1
.
Давлат меҳнат бозори амал қилиши механизмларини тартибга
солувчи ролига ҳам эгадир. У бу ролни маъмурий, иқтисодий ва ташкилий
усуллар орқали амалга оширади (12.5-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: