338
ҳисобварақларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул
бирликларидаги ҳамда халқаро пул ѐки ҳисоб-китоб бирликларидаги
маблағлардир.
Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар "Қимматли қоғозлар бозори
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ѐки хорижий давлатларнинг
қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар
жумласига киритилган,
қиймати чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатларидир.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солувчи
давлат органи
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасида
валютани тартибга солувчи давлат органидир.
Валютани тартибга солувчи давлат органи ўз ваколатлари
доирасида:
1.
Ўзбекистон Республикасида чет эл валютасининг ҳамда чет эл
валютасидаги тўлов ҳужжатларининг муомаласи
тартибини белгилайди;
2.
миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлаш
механизмини белгилайди;
3.
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудидаги
банкларда
норезидентлар
томонидан миллий валютада ҳамда резидентлар ва норезидентлар
томонидан чет эл валютасида ҳисобварақлар
очиш ва уларни юритиш
тартибини белгилайди;
4.
резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида миллий валютада чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш
тартибини белгилайди;
5.
Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида барча турдаги валюта
операцияларини амалга оширади;
6.
чет эл валютасида операцияларни амалга
ошириш учун банкларга
лицензиялар беришнинг умумий қоидаларини белгилайди, бундай
339
лицензияларни беради ва чақириб олади, шунингдек банклар фаолиятини
назорат қилади ва тартибга солиб туради;
7.
жорий халқаро операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган
одатдаги қисқа муддатли банк ва кредит
механизмлари муддатининг
чегарасини белгилайди;
8.
кредитларни, қарзларни узиш учун ѐки тўғридан-тўғри инвестициялар
амортизацияси учун тўловларнинг мақбул суммалари миқдорини
белгилайди;
9.
чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосила молиявий воситалар билан
операциялар ўтказиш тартибини белгилайди;
10.
капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта
операцияларини амалга
ошириш тартибини белгилайди;
11.
ваколатли банклар реестрини юритади ва эълон қилади;
12.
ваколатли банклар учун очиқ валюта мавқеи лимитларини белгилайди;
13.
қабул қилинган халқаро стандартларга мувофиқ валюта операциялари
статистикасини тайѐрлайди ва эълон қилади;
14.
чет эл валютасидаги тушумнинг бир қисмини резидентлар томонидан
мажбурий тарзда сотишнинг миқдори ва тартибини белгилайди;
15.
валютани тартибга солиш масалалари бўйича барча юридик ва жисмоний
шахслар бажариши мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар қабул қилади,
шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга
оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: