1. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (ЎзР 30.04.1998 й. 598-I-сон Қонуни билан тасдиқланган, ЎзР 30.04.1998 й. 599-I-сон Қарори билан амалга киритилган)
2. Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикасининг 04.04.2002 й. 353-II-сон Қонуни билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 04.04.2002 й. 354-II-сон Қарорига мувофиқ амалга киритилган)
3. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуни (15.12.2000 йил № 171-II)
4. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонуни (28.08.1998 й. № 666-I)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом”
6. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги. 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарорига 1-иловаси.
ЮРИТИШ ТАРТИБИ
1. Ер участкасининг мулкдорлари/фойдаланувчилари ўзларига тегишли бўлган ер участкалари бўйича кадастр ахборотларини Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларга тақдим этадилар.
2. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларга ушбу ер участкалари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ер участкалари бўйича кадастр ахборотларини тўплайди, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантиради, ер участкалари бўйича кадастр ахборотларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига беради.
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига ер участкалари тўғрисидаги ахборотларни олади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига ер участкалари тўғрисидаги ахборотларни маълумотлар базасига киритгандан кейин кадастр ахборотларини "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасига беради.
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига сўров бўйича "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ер участкалари бўйича ахборотларни олиши мумкин.
6. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг Геодезия ва картография миллий маркази ДКЯТ маълумотлар базасидан ер участкалари бўйича зарур ахборотларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига юборади.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ер участкалари тўғрисидаги кадастр ахборотларини олиши мумкин.