30
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот
тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишга қаратилган.
Шунингдек, қонунда дуал таълимга оид қоидалар белгиланиб, у таълим
олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга
қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида,
амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади.
Шу билан биргаликда, катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим
бериш ҳақида қоидаларда катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш
бу бутун умр давомида ўқитишнинг марказий таркибий қисми бўлиб, таълим
бериш ҳамда ўқитишнинг жамият ҳаётида ва меҳнат фаолиятида катта
ёшдагиларнинг иштирок этишини таъминлашга қаратилган барча шаклларини
ўз ичига олиши, шунингдек расмий, норасмий ва информал ўқитиш
жараёнларининг бутун мажмуини қамраб олиши баён этилган.
Бундан ташқари, қонунга инклюзив таълим тўғрисидаги қоидалар
киритилиб, унга биноан, инклюзив таълим алоҳида таълим эҳтиёжлари ва
индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча
таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг
имкониятларни таъминлашга қаратилган. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги)
ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун таълим ташкилотларида
инклюзив таълимни ташкил этади.
Хулоса сифатида эътироф этиш жоизки, “Таълим тўғрисида”ги мазкур
қонун таълим соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга ўзининг
муносиб ҳиссасини қўшади.
1.2. Олий таълим тизимининг қонуности ҳужжатлари ва уларнинг
мазмуни.
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқни ифодалашнинг асосий шакли
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ўзининг қуйидаги уч хусусияти билан ижтимоий нормаларнинг бошқа
турларидан ажралиб туради: 1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ваколатли
давлат органлари томонидан яратилиб, барча учун умумий мажбурий
қоидаларни ўрнатади, ўзгартиради (такомиллаштиради) ёки бекор қилади;
2) уларда ҳуқуқий қоиданинг мазмуни, яъни ҳуқуқий муносабат
иштирокчиларининг хуқуқ ва бурчлари ифода этилади; 3) норматив ҳуқуқий
ҳужжатларда мустаҳкамланган қоидалар бажарилмаган ёки бузилган тақдирда
муайян ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади, қоида бўйича, давлатнинг
мажбурлов кучи ишга солинади
4
.
4
Қаранг: Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ.; проф. Х.Т.Одилқориев таҳрири остида. — Т.:
«Sharq», 2009. — 592 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |