5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Улуғ мутафаккир
Алишер Навоийнинг (1441–1501) ёзма меросини тадқиқ этиш жаҳон
шарқшунослигининг муҳим ва долзарб вазифаларидан саналади.
Ижодкор
асарлари манбашунослик ва матншунослик йўналишида олимлар тарафидан
кенг ўрганилган. Шоирнинг дунёқараши, маънавий-эстетик оламини ўзида акс
эттириб, авлодларни комил инсон ғоялари асосида тарбиялашга хизмат қилиб
келаётган бу қўлёзма манбаларнинг ўрни беқиёс эканлиги аллақачон эътироф
этилган ҳақиқатдир.
Дунёдаги энг мўътабар фондларда Алишер Навоий асарлари қўлёзмалари
сақланиб турибди. Ижодкор ҳаётлиги даврида кўчирилган куллиётлар ҳамда
асарларининг алоҳида кўчирилган қўлёзмалари асосида қатор илмий
тадқиқотлар амалга оширилди. Шунинг билан бир қаторда, қўлёзма девонларни
илмий тадқиқ этиш, уларнинг кодикологияси, девонларни яратишда шоирнинг
ижодий лабораторияси, асар яратиш жараёни такомили, ижодкор таҳрири ва
маҳорати билан боғлиқ ҳали ўз ечимини
топмаган масалалар турибдики,
буларнинг бари Навоий асарлари, шу сирада унинг девонлари қўлёзмаларини
текстологик жиҳатдан чуқурроқ тадқиқ этишни тақозо қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний
номидаги Шарқшунослик институти асосий
фондида Навоий асарларининг
500 га яқин қўлёзмаси мавжуд бўлиб, уларнинг 182 таси шоир девонларининг
нусхаларидир. Мазкур қўлёзмаларнинг илмий тавсифи муайян даражада амалга
оширилган бўлса-да, Навоий асарларининг янги илмий нашрларини яратиш
учун уларни матншунослик ва манбашунослик мезонлари асосида таркибий-
қиёсий таҳлил этиш алоҳида долзарблик касб этади. Ўзбекистон Республикаси
Президенти таъкидлаганидек, «Жонажон Ватанимиз «Миллий тикланишдан –
миллий юксалиш сари» деган бош тамойил асосида тараққиётнинг
бутунлай
янги босқичига қадам қўйиб, янги Уйғониш даври – Учинчи Ренессанс
пойдеворини яратаётган бугунги кунда Алишер Навоийнинг безавол адабий
мероси мисолида ўзбек адабиёти ва маданиятини чуқур ўрганиш ва
оммалаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда»
1
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 7
февралдаги
ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси ҳақида»
2
, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон «Ўзбек
тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари
3
,
2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон
«Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш
тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
4
, 2020 йил 16 апрелдаги ПҚ-
4680-сон «Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан
1
Мирзиёев Ш. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон Қарори. Қаранг:
https://lex.uz/docs/5054929
2
https://lex.uz/docs/3107036
3
https://lex.uz/docs/4561730
4
https://lex.uz/docs/3211987
6
такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»
5
,
2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон «Буюк
шоир ва мутафаккир Алишер
Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги
6
Қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: