9-машғулот
1. Колоннада биттадан, қўлларда тасмалар билан юриш.
Мусиқа тугаши билан тасмаларни юқорига кўтариб,
уларга пуфлаш (5-илова).
2. Сочма тарзда югуриш. МусиқИй намуна (24-илова) 2
марта такрорланади.
3. Эркин жойлашиш (5-илова).
4. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар ораси бироз очилган,
тасмалар ушлаган қўллар пастга туширилган. Қўлларни
олдинга ва орқага ҳаракатлантириш, галдаг-галга
қўлларни янада юқорироқ кўтариш, сўнг Майин юқорига
кўтариб, икки ѐндан пастга тушириш. Машқ 6-7 марта
такрорланади. МусиқИй намуна (46-илова) 2 марта ижро
этилади.
5. Б.ҳ.: юқоридаги. Ўнг томонга ўгирилиб, ўнг қўлни
ѐндан орақага узатиб, тасмани силкитиш, бошланғич
ҳолатга қайтиш. Худи шуни чап томонга бажариш.
Машқ ҳар ики томонга 3-4 марта такрорланади. Мусиқий
намуна (89-илова) 2 марта ижро этилади.
6. Б.ҳ.: ўша. Олдинга эгилиш, секин-аста қўлларни
орқага узатиш, бошланғич ҳолатга қайтиш. Машқ 6-7
марта такрорланади. Мусиқий намуна (39-илова) 2 марта
ижро этилади.
7. Б.ҳ.: ерга орақ билан ѐтиб, қўллар гавда бўйлаб ерга
қўйилган. Велосипед ҳайдашни акс эттириб, оѐқларни
кетма-кет ҳаракатлантириш, бир нечта ҳаракатдан сўнг,
бошланғич
ҳолатга
қайтиш.
Машқ
6-7
марта
такрорланади. Ҳаракатлар 2 марта ижро этиладиган
мусиқий намуна (41-илова) да берилган таъриф асосида
бажарилади.
8. Оѐқдан оѐққа хаккалаш, сочма тарзда югуриш (90-
илова). Мусиқанинг 1-қисмига мусиқИй жумлаларга мос
равишда хаккалаш, 2-қисмига эса югуриш бажарилади.
9. Юриш (22-илова).
10-машғулот
1. Жуфт бўлиб туриш. Жуфтликда қўлларни ушлаган
ҳолда, бўш қўлда таѐқча ушлаб юриш: бир боланинг
ўнг елкасига тиралган, бошқасининг чап елкасига (72-
илова).
2. Юриш ва звеноларга бўлиниш (72-илова).
3. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар ораси бироз очилган,
таѐқЛар ва қўллар пасга туширилган. Таѐқни икки
чеккасидан ушлаб, юқорига кўтариш, бошланғич
ҳолатга қайтиш. Машқ 6-7 марта такрорланади.
Мусиқи йнамуна (81-илова) 2 марта ижро этилади.
4. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар ораси елка кенглигида
очилган, таѐқлар икки чеккасидан ушлаб, курак
устига қўйилган. Чапга эгилиш, бошланғич ҳолатга
қайтиш (57-расм). Худи шуни ўнг томонга бажариш.
Машқ ҳар икки томонга 3-4 марта такрорланади.
МусиқИй намуна (48-илова) 2 марта ижро этилади.
5. Б.ҳ.: тўғри туриб, оѐқЛар ораси елка кенглигида
очилган, таѐқ ушлаган қўллар пастга туширилган.
Олдинга-пастга эгилиб, таѐқни ерга қўйиш, «Секин»
деб, гавдани тиклаш, олдинга-пастга эгилиб, таѐқни
олиш, бошланғич ҳолатга қайтиш. Машқ 6-7 марта
такрорланади. МусиқИй намуна (39-илова) 2 марта
ижро этилади.
6. Б.ҳ.: ерга орқа билан ѐтиб, таѐқ ушлаган қўллар
гавда бўйлаб узатилган. Таѐқни олдинга узатиш, ўнг
оѐқни унинг устидан ўтказиш, бошланғич ҳолатга
қайтиш (58-расм). Худи шуни чап оѐқ билан
бажариш. Машқ 5-6 марта такрорланади (мусиқа
жўрлигисиз).
7. «От ўйин» - олдинга бостирма қАдам ташлаш (80-
илова).
8. Колоннада биттадан юриш (5-илова).
Do'stlaringiz bilan baham: |