69
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
кўрсатишидир.Афазияни Верники, Лехтгейм, Луриялар атрофлича тасниф этганлар.Айниқса,
Лурия томонидан қилингантаснифи рус афазиологиясидакенг ўрганилган.
Агар миядаги нутқий зоналарнингҳаммаси шикастланса, тотал афазия юзага келадива
бундай ҳолданутқ умуман йўқолади.Миянинг нутқий зоналардан бири шикастланса,қисман
афазия вужудга келадива бунда нутқни тушуниш имконияти бўлади. ХХ аср бошларида
афазия муаммолари, унинг динамикаси, ақл-идрокка асосланган қайта тикловчи таьлим ва
нутқ нуқсонларини ўз-ўзидан ўзгаришига бўлган қизиқиш ортиб кетди. Кўп тадқиқотчилар
афазияни ўрганишни, уни енгиб ўтиш усулларини, унинг динамикасини билимларнинг
мустақил соҳаси афазиологияга умумлаштириш фикрини илгари сурадилар. Кўп
мамалакатларда тиббий муассасаларда ва шу билан бирга, алоҳида ихтисослаштирилган
марказларда афазияга чалинганларда нутқни қайта тиклаш билан шуғулланувчи
лабораториялар сони ортиб бормоқда. Бу нуқсонларни енгиб ўтиш бўйича мунтазам равишда
тадқиқотлар олиб бориш тадқиқотчилар учун узоқ вақт давомида афазияда нутқ ҳолатини
кузатиш имконини берди ва афазия ҳолатидаги нутқ ўзгаришини ўрганишга бўлган
қизиқишни оширди. Тадқиқотчилар афазия ҳолатида нутқнинг ўзгаришига таьсир
кўрсатувчи турли омилларни кўрсатиб ўтадилар, бироқ уларнинг барчаси мия
шикастланишининг маҳаллийлаштири-лиши ва ҳажми, беморнинг ёши ва таьлим даражаси,
бузилишларнинг дастлабки даражаси ва афазия турига боғлиқ эканлигини алоҳида таькидлаб
ўтади. Икки юз йилдан бери олиб борилаётган афазияни ўрганиш тадқиқотлари, неврология
ва психология, логопедия ва нейропсихологиянинг қадимий ўзгармас муаммоларидан бири
ҳисобланади. Бу мавзу кўплаб адабиётларда ёритилган, унга бағишланган юзлаб мақолалар,
монографиялар ва дарсликлар чоп этилган. Ушбу муаммони ўрганишга бўлган қизиқишнинг
ўтиб кетмаётганлиги тасодиф эмас, чунки ушбу мураккаб ҳодисани ўрганиш психология ва
нейропсихология, неврология ва дефектология, лингвистика ва психолингвистикаларнинг
кўплаб фундаментал методологик ва назарий масалаларини англашга кенг йўл очиб беради.
Афазияга бўлган қизиқиш ва давом эттирилаётган тадқиқотлардиагностик ва реабилитацион
амалиёт талаблари билан ҳам боғлиқ. Афазия клиникаси ўзи ҳақида аниқроқ ва кўпроқ
маьлумотларни, афазияни диагностика қилиш ва уни енгиб ўтишга қаратилгансамарали
илмий асосланган ёндашувларни талаб этади. Афазияни ўрганиш, номлари ХIХ аср
неврологлари, психиатрлари, лингвистлари, анатом ва физиологлари, кейинроқ ХХ аср
психологлари ва нейропсихологлари, дефектолог ва логопедлари дарсликлари ва
монографиялари варақларидан тушмаётган, бутун дунёга машҳур олимлар билан боғлиқ.
Масалан, Галл, Дакслар (ота ва ўғил), физиолог Флуренс каби врачларнинг асарлари кенг
танилган. ХIХ аср охирида тадқиқотлар олиб борган П.Брока, К.Вернике, Дж.Джексон,
Л.Лехтгейм, К.Клайст, А.Пик, П.Мари каби олимларнинг асарлари муҳим аҳамиятга эга. ХХ
аср бошлари ва ўрталарида рус неврологлари В.М.Аствацатуров, А.Кожевникоа,
В.М.Бехтеров, В.В.Болотов ва бошқаларнинг асарлари кенг тарқалди. Сўнгра Л.С.Вигоцкий,
А.Н.Леонтьев, А.Р.Лурия, С.Л.Рубинштейн, В.М.Коган, М.С.Лебединский, Э.С.Бейн каби
машҳур психологлар, М.Б.Крол, Ф.В.Бассин, Л.Столярова, Н.Н.Трауготт, В.К.Орфинская
каби машҳур клиницистлар ушбу муаммога эьтибор қаратдилар. Афазиянинг ҳозирги кунда
эьтибор марказида бўлган илмий диссиплиналар рўйхатининг ўзиёқ ўз даврида узоқ
муҳокамалардан сўнг “афемия”ва“алалия”ёки ҳозирги кунга қадар Франсияда “афазия”
атамаси ўрнига қўлланилувчи “анартрия” атамалари ўрнига қабул қилинган “афазия”нинг
бир хил эмаслиги мураккаблигидан далолат беради. Мамлакатимиз ва чет эл
афазиологиясида афазик бузилишларни синфларга бўлишнинг турли тизимлари мавжуд.
Уларнинг орасида энг кўп тарқалгани А.Р.Луриянинг таснифидир. Ушбу таснифга мувофиқ
афазияларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд: мотор афазия; сенсор афазия; амнестик
афазия ва акустик-мнестик афазия.
Биламизки, ўта мураккаб функционал тизимни акс эттирувчи инсон миясининг бири
мия қобиғининг ишини таьминловчи ва узоқ муддат давомида танлаш фаолияти турларини
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |