315
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш»
33
каби муҳим вазифалар белгиланди. Бугунги
кунда
ихтисослашган мактаб ўқитувчисини инновацион технологиялар асосида илмий-
услубий ривожланишининг механизмлари
ишлаб чиқиш, ихтисослашган мактабларда
ўқитиш сифати ва самарадорлигини кўтариш, халқаро стандартларга мослаштириш, табиий-
илмий саводхонликни ошириш, таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш алоҳида
аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси тўғрисидаги ПФ-5712-сонли фармони, “Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ҳамда
мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни
амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Бироқ, ихтисослашган мактабларда ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолиятидаги
мавжуд тажриба ҳали ҳам ҳар томонлама тушунча ва умумлаштирилмаган, ўқитувчининг
илмий-услубий фаолияти ривожланишининг ҳар доим ҳам тизимли характерга эга бўлмаган
кўпгина назарий ва амалий жиҳатлари етарлича ўрганилмаган. Биз танлаган тадқиқот
муаммосининг долзарблиги шундан иборатки, бир қатор қарама-қаршиликларнинг
мавжудлиги билан ҳам боғлиқ:
- ихтисослашган мактаб ўқитувчиларини тадқиқотларга жалб қилишда педагогика
фани, мактаб амалиётининг зарурати ва ўқитувчининг илмий-услубий фаолиятининг
ривожланиш даражаси етарли эмаслиги ўртасида;
- таълимни модернизация қилиш талаблари ва мактабларда илмий-услубий
фаолиятни ташкил этиш ва амалиёти ўртасида;
- ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолиятга тайёрлиги даражасига қўйиладиган
талаблар ва ушбу тайёрликнинг ҳозирги ҳолати ўртасида.
Ўқитувчининг илмий-услубий фаолияти тизимида энг муҳим ўринни тадқиқот
фаолияти эгаллайди. Уни амалга ошириш учун маълум билим, кўникма, шахсий хусусиятлар
мажмуи талаб қилинади. Уларнинг тавсифи ўқитувчи-тадқиқотчи шахсининг намунасидир.
Бу модел ўқитувчини педагогик тадқиқотларга тайёрлаш технологиясини танлашни
белгилайди, унинг ҳаётий таълим тизимидаги когнитив фаоллигини рағбатлантиради,
билимларни мустақил равишда тўлдиришга, тадқиқот вазифаларини бажариш учун кўникма
ва шахсий фазилатларни ривожлантиришга қаратилади.
Мамлакатимиз фани умумтаълим мактабининг ўқув жараёнига киритилган
ўқувчининг интеллектуал ривожланишининг психологик ва педагогик асосларини чуқур
ўрганиб чиқди, ривожлантирувчи таълимнинг юқори маҳсулдорлик назарияси яратилди
Амалий педагогик тадқиқотларни олиб борувчи ўқитувчи-амалиётчининг вазифаси-
табақалаштирилган ёндашув зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, бошланғич таълим
соҳасидаги бир қатор назарий қоидаларни ижодий амалга оширишдир.
Ўқитувчи тадқиқот усуллари сифатида фалсафий, психологик, педагогик ва услубий
адабиётларни таҳлилини танлади ва қўллади; ижобий ўқитиш тажрибасини ўрганиш;
қидириш, аниқлаш, шакллантириш ва назорат қилиш тажрибаси; ўқувчиларнинг оғзаки
жавоблари ва ёзма ишларини таҳлил қилиш; кузатув; педагогик ўлчовлар. Шунингдек,
тадқиқот босқичлари аниқланди:
- муаммони назарий ўрганиш, қидирув эксперименти, диагностика воситаларини
танлаш, тажрибани аниқлаш; - шакллантириш тажрибасини ўтказиш; - шакллантириш
33
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида / Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-
сон, 70-модда.
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |