311
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
3) nutq o‘stirishda o‘qituvchining til nazariyasiga, grammatikaga, leksikologiya va stilistika
elementlariga asoslanish ko‘nikmasi.
ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАР НУТҚИНИ ЎСТИРИШ УСУЛЛАРИ
Эркинова М.Т. — Наманган давлат университети 5A111701-Таълим ва тарбия
назарияси ва методикаси (Бошланғич таълим)мутахасислиги магистранти
Нутқ - киши фаолиятининг тури, тил воситалари (сўз, сўз бирикмаси, гап) асосида тафаккурни
ишга солишдир. Нутқ ўзаро алоқа ва хабар, ўз фикрини ҳис-ҳаяжон билан ифодалаш ва бошқаларга таъсир
этиш вазифасини бажаради. Яхши ривожланган нутқ жамиятда киши фаолиятининг муҳим воситаларидан
бири сифатида хизмат қилади. Ўқувчи учун эса нутқ мактабда муваффақиятли таълим олиш қуролидир.
Нутқ ўстириш нима? Агар ўқувчи ва унинг тилдан бажарган ишлари кўзда тутилса, нутқ ўстириш
деганда тилни ҳар томонлама (талаффузи, луғати, синтактик қурилишини, боғланишли нутқни) фаол
амалий ўзлаштириш тушунилади. Агар ўқитувчи кўзда тутилса, нутқ ўстириш деганда, ўқувчиларнинг
тилнинг талаффузи, луғати, синтактик қурилиши ва боғланишли нутқни фаол эгаллашларига ёрдам
берадиган метод ва усулларни қўллаш тушунилади
30
. Шунинг учун ҳам грамматика ва имло дастури
товушлар ва ҳарфлар, сўз, гап, боғланишли нутқ каби қисмларни ўз ичига олган. Нутқ фаолияти,
шунингдек, ўқувчилар нутқини ўстириш учун бир неча шартга риоя қилиш зарур:
1. Киши нутқининг юзага чиқиши учун талаб бўлиши керак. Ўқувчилар нутқини ўстиришнинг
методик талаби ўқувчи ўз фикрини, ниманидир оғзаки ёки ёзма баён қилиш хоҳишини ва заруриятини
юзага келтирадиган вазият яратиш ҳисобланади.
2. Ҳар қандай нутқнинг мазмуни, материали бўлиши лозим. Бу материал қанчалик тўлиқ, бой,
қимматли бўлса, унинг баёни шунчалик мазмунли бўлади. Шундай экан, ўқувчилар нутқини ўстиришнинг
иккинчи шарти нутққа оид машқларнинг материали ҳақида бўлиб, ўқувчи нутқи мазмунли бўлиши учун
ғамхўрлик қилиш ҳисобланади.
3. Фикр тингловчи тушунадиган сўз, сўз бирикмалари, гап, нутқ оборотлари ёрдамида
ифодалансагина тушунарли бўлади. Шунинг учун нутқни муваффақиятли ўстиришнинг учинчи шарти −
нутқни тил воситалари билан қуроллантириш ҳисобланади. Ўқувчиларга тил намуналарини бериш, улар
учун яхши нутқий шароит яратиш зарур. Нутқни эшитиш ва ундан ўз тажрибасида фойдаланиш
натижасида болаларда таълим методикаси асосланадиган онгли равишда «тилни сезиш» шаклланади.
Нутқ ўстиришнинг методик шарти нутқий фаолиятнинг кенг тизимини яратиш, яъни, биринчидан,
яхши нутқ намунасини идрок этиш, иккинчидан, ўрганган тил воситаларидан фойдаланиб, ўз фикрини
баён этиш учун шароит яратиш ҳисобланади.
Бола тилни нутқий фаолият жараёнида ўзлаштиради. Бунинг ўзи етарли эмас, чунки у нутқни юзаки
ўзлаштиради. Нутқни эгаллашнинг қатор аспектлари мавжуд. Булар:
1. Адабий тил меъёрларини ўзлаштириш. Мактаб ўқувчиларни адабий тилни содда сўзлашув
тилидан, шева ва жаргондан фарқлашга ўргатади, адабий тилнинг бадиий, илмий, сўзлашув вариантлари
билан таништиради.
2. Жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси учун зарур бўлган муҳим нутқ малакаларини, яъни ўқиш ва
ёзиш малакаларини ўзлаштириш. Бу билан ўқувчилар ёзма нутқнинг хусусиятларини, унинг оғзаки-
сўзлашув нутқидан фарқини билиб олади.
3. Ўқувчилар нутқ маданиятини такомиллаштириш. Тил жамиятдаги энг муҳим алоқа воситасидир.
Тилнинг мана шу ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, мактабда ўқувчиларнинг нутқ маданиятига
алоҳида эътибор берилади.
30
Рождественский Н. С., Кустарева В. А.Методика начального обучения русскому
языку.-М.:«Просвещение», 1965. 289-бет.
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |