313
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
3. Нутқ аниқ бўлсин. Ўқувчи далиллар, кузатишлар, таассуротларини ҳақиқатга мос равишда оддий
баён этибгина қолмай, шу мақсаднинг энг яхши тил воситаларидан (сўз, сўз бирикмаси, гаплардан)
фойдаланган ҳолда, махсус тасвирлар билан ифодалашга ўргансин.
4. Нутқ тил воситаларига бой бўлсин. Мазмунни аниқ ифодалаш учун ўқувчи нутқи тил
воситаларига бой бўлиши, у ҳар қандай вазиятда ҳам керакли синонимлардан, хилма-хил тузилган
гаплардан мазмунга энг мосини танлаб фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши зарур. Албатта,
бошланғич синф ўқувчиларига тил бойлиги юзасидан юқори талаб қўйиб бўлмайди, аммо ўқитувчи ўқув
ишларида уларнинг сўз бойлигини ошириб боришни ҳар вақт кўзда тутиши керак.
5. Нутқ тушунарли бўлсин. Оғзаки нутқ эшитувчига, ёзма нутқ эса уни ўқувчига тушунарли бўлиши
зарур. Сўзловчи ёки ёзувчи нутқини эшитувчининг ёки ўқувчининг имкониятини, қизиқишини ҳисобга
олган ҳолда тузса, уни ҳамма бирдек, ҳеч қийинчиликсиз тушунади.
6. Нутқ ифодали бўлсин. Агар нутқ ифодали, яъни жонли, чиройли, ишонтирадиган бўлса,
эшитувчига ёки ўқувчига таъсир этади. Оғзаки нутқ эшитувчига интонatsiя орқали таъсир этса, оғзаки
нутқ ҳам, ёзма нутқ ҳам тингловчи ва ўқувчига ҳикоянинг умумий руҳи, далиллар, танланган сўзлар,
уларнинг эмоtsiоналлиги, тузилган жумла, иборалар ёрдамида таъсир этади. Нутқнинг тушунарли ва
ифодали бўлиши ҳар қандай шевага хос ва ортиқча сўзлардан соф бўлишини тақозо этади.
7. Нутқ тўғри бўлсин. Мактаб учун нутқнинг адабий тил меъёрларига мос ва тўғри бўлиши
алоҳида аҳамиятга эга. Ёзма нутқ грамматика, имло ва пунктуatsiя жиҳатидан, оғзаки нутқ эса орфоэпик
жиҳатдан тўғри тузилиши талаб этилади. Нутқнинг тўғри бўлиши учун сўз танлаш ва нутқ логикаси
катта аҳамиятга эга.
Юқорида санаб ўтилган талаблар ўзаро бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, мактаб ишлари
тизимида комплекс равишда амалга оширилади.
Нутқ фикрни баён этиш воситаси бўлибгина колмай, уни шакллантириш қуроли ҳамдир. Фикр
нутқнинг психологик асоси вазифасини бажаради, уни ўстириш шарти эса фикрни бойитиш ҳисобланади.
Ақлий фаолият тизимини эгаллаш асосидагина нутқни муваффақиятли ўстириш мумкин. Шунинг учун
ўқувчилар нутқини ўстиришда материални тайёрлаш, такомиллаштириш, мавзуга тегишлисини танлаш,
жойлаштириш ва мантиқий фикрлашга йўналтирадиган иш турларига катта аҳамият берилади.
Тафаккур тил материали ёрдамида нутқий шакллантирилса ва баён этилсагина, муваффақиятли
ўсади. Тушунча сўзлар ёки сўз бирикмалари билан ифодаланади, шундай экан, у тил воситаси бўлган сўзда
муҳим алоқа материалига айланади. Киши тушунча ифодалайдиган сўз (сўз бирикмаси)ни билсагина, шу
тушунчага асосланган ҳолда, ташқи нутқда фикрлаш имконига эга бўлади.
Нутқда фикр шакллантирилади, шу билан бирга, фикр нутқни яратади. «Нутқ тафаккур билан
чамбарчас боғлангандир. Нутқ бўлмаса, тафаккур ҳам бўлмайди, тил материали бўлмаса, фикрни
ифодалаб бериб бўлмайди»
31
.
Шундай қилиб, нутқни тафаккурдан ажратиб бўлмайди, нутқ тафаккур асосида ривожланади; фикр
нутқ ёрдамида пишиб етилади, юзага чиқади. Иккинчи томондан, нутқнинг ўсиши фикрни
шакллантиришга ёрдам беради, такомиллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |