Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической


PIRLS – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ХАЛҚАРО ДАСТУРИ АМАЛДА



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet264/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

PIRLS – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ХАЛҚАРО ДАСТУРИ АМАЛДА 
Хамиджонова Х.– бошланғич синф ўқитувчиси, Чуст тумани 10-мактаб, 
Наманган, Ўзбекистон. 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида улкан 
иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришилаётганлиги сабабли барча соҳаларда малакали 
кадрлар ва етук мутахассисларга бўлган талаб янада ошмоқда. Бу ўз-ўзидан 
ўқувчиларимизнинг дарсларга қизиқиш хусусиятларини ошириш ва ўқитувчиларнинг ҳар 
томонлама таълим-тарбиясига эътиборини кучайтиришни талаб этади. \ 
Юқоридаги талабларнинг таълим тизими учун жуда муҳим эканлиги, аксарият 
хорижий давлатлардаги каби таълим ва фан соҳалари ривожланишини баҳолаш ва 
мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган илғор тажрибаларни 
соҳага жалб қилиш кераклигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг2018йил 8 декабрдаги “Халқ 
таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил 
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сонли қарорида энг устивор вазифа қилиб 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
 
250 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
қуйидагилар олинди:Халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика 
ватабииййўналишдагифанлардандавлаттаълимстандартлари, ўқув 
астурлариҳамдаўқувадабиётларимазмунигаўзгартиришвақўшимчалар 
киритиш; 
PISA 
баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига 
интеграция қилиш; ўқувчиларсаводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини яратишва 
2019-2021 
йиллардаамалийкўникмаларинишакллантирилишини баҳолашга қаратилган 
синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш. 
Вазирлар Маҳкамасининг 997-сонли қарорида қуйидаги халқаро баҳолаш дастурлари 
бўйича халқаро тадқиқотларташкил этилиши қайд этилган: Progress in International Reading 
and Literacy Study (PIRLS) — бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш 
даражасини баҳолаш учун;Trends in International Mathematics and Science Study (TIMSS) — 4 
ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш 
даражасини баҳолаш учун; The Programme for International Student Assessment (PISA) — 15 
ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик 
даражасини баҳолаш учун; The Teaching and Learning International Survey (TALIS) — раҳбар 
ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш 
муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун. 2021 йилда Ўзбекистон 
Республикаси қайси халқаро дастурларда иштирок этади: (PISA) — 15 ёшли ўқувчиларнинг 
ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш, 
(PIRLS) — бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини 
баҳолаш.Шу ўринда “Таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотларида иштирок этиш 
Ўзбекистонга нима беради?”, деган саволга жавобимиз қуйидагича: 
1. Тадқиқотларда олинган натижалар мамлакатдаги таълим сифати ва унинг халқаро 
стандартларни ҳисобга олган ҳолда эгаллаган ўрни тўғрисида хулосалар чиқариш имконини 
беради;
2. Миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим мазмунини, педагог кадрлар 
тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш ҳамда 
мутахассислар томонидан дарсликларнинг янги авлодини яратишда қўлланилади; 
3. Халқаро тадқиқотлар таълим соҳасидаги миллий тадқиқотларни сифатли 
ўтказишга ижобий таъсир кўрсатади:
4. Халқаро стандартлар даражасида юқори иқтисодий самарага асосланган миллий 
баҳолаш тизимини яратиш имконини беради. 
PIRLS халқаро тадқиқоти асосан ўқувчиларнинг дарс вақтидаги ва мактабдан ташқари 
вақтдаги икки турдаги ўқиш саводхонлигини баҳолайди. Унда иштирок этувчи турли 
мамлакатларда бошланғич синфга мактаб ўқувчиларини қабул қилиш ёши турлича. Кўплаб 
мамлакатларда мактабга олти ёшдан қабул қилишади ва тўртинчи синфни 10,5 ёшда 
тугатишади. Бироқ, Англия, Янги Зеландия, Тринидад Тобагода –мактабга5 ёшдан қабул 
қилишади ва аҳамиятли жиҳати PIRLS халқаро тадқиқотида ушбу мамлакатларнинг 5 синф 
ўқувчилари халқаро тадқиқотда иштирок этишади. 
Швеция, Дания ва кўплаб Шарқий Европа давлатларида –мактабга 7 ёшдан қабул 
бошланади ва ушбу мамлакатларнинг ўқувчилари қолган тенгдошларига нисбатан энг катта 
(10,7-10,9) ёшни ташкил этади. 
Ушбу халқаро тадқиқотда мамлакатимизнинг бошланғич синф(4-синф) 
ўқувчиларимизнинг ўқиш саводхонликлари қандай шаклланганлигини билиш ва таққослаш, 
мамлакатимиз бошланғич синф ўқувчиларининг (4-синф)бошқа мамлакатлардаги 
тенгдошларига нисбатан матнни ўқиш ва тушуниш даражаларини солиштириш имконига эга 
бўламиз. 
Шу билан бирга ўқиш саводхонлигидан дарс берувчи педагог ходимларимизнингдарс 
бериш методлари бошқа мамлакатларда дарс берувчи педагог ходимлар методларидан 
фарқини, бугунги кунда бизнинг мамлакатимизда ўқиш саводхонлиги бўйичадарслар 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish