194
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
ундайди. Ҳар уч йилда амалга ошириладиган PISA дастури мамлакатларга таълим тизими
ютуқ ва камчиликлари ҳақида ўз вақтида ахборот бериш, тегишли дастурларнинг таъсирини
таҳлил қилиш имкониятини яратиб, таълим сиёсати соҳасидаги қарорлар қабул қилишни
қўллаб-қувватлайди. Таълим сифатини баҳолашга йўналтирилган PISA каби халқаро
тадқиқотлар Ўзбекистон таълим тизими учун илк марта ўтказилаётганлиги сабабли уларни
тўғри, самарали ва объектив ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат
қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Молия
вазирлигининг: PIRLS, TIMSS, PISA, TALIS халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро
тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Таълим сифатини
баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказини ташкил этилди
ва мактабимиз Чуст туманида халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.
2020-2021 ўқув йилида мактаб жамоаси ўзининг олдига 2020 йил октябрь ойида
ўтказиладиган PIRLS, 2021- йил апрель ойида ўтказиладиган PISA тадқиқотларининг
дастлабки синовларига тайёргарлик кўриш ҳамда бириктирилган мактаблар ўқитувчи,
ўқувчилари билан машғулот ташкил этиш бўйича йўл харитасини тузиб олинди. Ўқув йили
давомида ҳафталик семинар, тренинг машғулотлари, тўгараклар ташкил этилди. Таълим
муассасамизда фаолият олиб бораётган фан ўқитувчиларидан қуйиги устозлар тренер этиб
белгиланди: Ўқиш саводхонлиги бўйича – Ҳусанова Наима, Математик саводхонлик –
Расулов Олимжон, Ашурматов Муроджон, Табиий –илмий саводхонлик – Атажонова
Муқаддас, Аширова Муаттар, Садиева Сайёра, Ахмедова Холисхон, Бошланғич таълим
бўйича – Хамиджонова Хуршеда, Мирходжаева Дилором, Иргашева Нозима.
Мактабимизда йил давомида тренер ўқитувчиларимиз томонидан 100 га яқин
презентациялар, 20 дан ортиқ видеодарслар яратилди.
Ҳафтанининг душанба куни математик саводхонлик, сешанба куни ўқиш
саводхонлиги, чоршанба куни табиий-илмий саводхонлик, шанба куни PIRLS, TIMSS
тадқиқотлари бўйича бириктирилган мактаб ўқитувчилари учун тренинг машғулотлари
ташкил этилди.
Туманимизда халқаро тадқиқотларга танлаб олинган 21, 29, 30, 41-мактабларда тренер
ўқитувчиларимиз томонидан мастер класслар мунтазам ўтказилиб келинди.
Январь ойида туман ХТБ билан ҳамкорликда “PISA қўлланмасидаги топшириқларни
бажариш йўллари” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда мактаб директори Н. Разиков
“Тадқиқотларга тайёргарлик кўришда мактаб маъмуриятининг вазифалари”, тренер
ўқитувчилардан О. Расулов “Математик саводхонлик, топшириқларни ўқувчиларга ўргатиш
йўллари”, М. Атажонова “Табиий саводхонлик, география фани бўйича берилган
топшириқларни ҳаётга боғлаш”, Х. Ахмедова “Физик ҳодисаларнинг табиатда учраши”, Н.
Ҳусанова “Халқаро тадқиқотларда ўқиш саводхонлигининг ўрни” мавзуларида маъруза
қилишди.
2021-йил 15-январь куни “Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда таянч
мактаблар ўрни” мавзусида ўқув амалий семинари ташкил этилди. Ушбу семинар вилоят
ХТБ ва Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети ҳамкорлигида бўлиб
ўтди. Семинарда вилоят ХТБ таълим сифати мониторинг бўлими бошлиғи Р.Тиллаев, вилоят
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутахассисиА.Дарвешхўжаев, туман
ХТБ мудири ўринбосари Қ.Каримов,Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика
университети “Бошланғич таълим методикаси” кафедраси доцентлари, педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори М.И.Тошпулатова ҳамда У.А.Машариповалар иштирок этишди.
2021-йил 22-январь куни Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика
университети “Бошланғич таълим методикаси” кафедраси билан ҳамкорликда “Дарсларда
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |