Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

 
193 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРЛАРИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ 
НИГОҲИДА 
 
Разиков Н.Р.–Олий тоифали технология фани ўқитувчиси, Чуст тумани
10-мактаб директори, Наманган, Ўзбекистон. 
Мамлакатимиз инновацион ривожланиш йўлида шиддат билан ривожланиб бораётган 
бир даврда келажагимиз давомчилари бўлмиш ёшларни, уларнинг билим ва кўникмаларини 
хорижий таълим стандартлари асосида шакллантириш, замонавий аниқ мезон ва талаблар 
асосида баҳолаш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 
йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда 
мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” 
доирасида республикада таълим сифатини баҳолашда янгича мониторинг тизимини халқаро 
баҳолаш дастурлари ёрдамида аниқлаш ва қиёслашга асосланган тизим шакллантирилмоқда. 
Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш, мавжуд тизимни қиёсий 
ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, тегишли йўналишдаги халқаро ва хорижий ташкилотлар, 
агентликлар, илмийтадқиқот муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, таълим 
сифатини баҳолаш бўйича халқаро лойиҳаларни амалга ошириш, замон талабларига жавоб 
берадиган муносиб миллий баҳолаш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон 
“Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни 
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Халқ таълими тизимида таълим 
сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш, халқаро алоқаларни 
ўрнатиш, ўқувчи-ёшларнинг илмий-тадқиқот ва инновaция фаолиятини, энг аввало, ёш 
авлоднинг ижодий ғоялари ва ижодкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда 
рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Таълим сифатини баҳолаш бўйича 
халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази ташкил этилди. Ўз навбатида, 
Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказига 
таълим тизимида ўқиш, математика ва табиий фанлардан саводхонлик даражасини 
ривожлантиришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга 
йўналтирилган илмий изланишлар олиб бориш, таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро 
алоқаларни ўрнатиш, халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва бошқа 
вазифалар юклатилди. Миллий марказ директорининг халқаро тадқиқотларни ташкил этиш 
ҳамда мувофиқлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг вакили сифатида иштирок этиши 
ҳамда халқаро тадқиқотларнинг миллий лойиҳа менежери ҳисобланиши белгилаб қўйилди. 
Мазкур вазифаларнинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан Халқаро 
ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси 
(IEA –International Association for the Evaluation of Educational Achiyevement)ўртасида 
ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастурларида (Agreement for 
participation programme for international student assessment PISA 2021, PIRLS) иштирок этиш 
тўғрисидаги келишувга эришилди. PISA (Programme for International Student Assessment) 
ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича,халқаро тадқиқот дастури бўлиб, 
дастурнинг асосий мақсади ўн беш ёшли ўқувчи ёшларнинг ўқиш, (матнни тушуниш), 
математика ва табиий фанлар бўйича саводхонлик даражаларини ҳамда ижодий фикрлаш 
кўникмаларини турли хил тестлар кўринишида баҳолашдан иборатдир. Ушбу лойиҳалар 
ўқувчи ёшларнинг ижодий ва танқидий фикрлашларига, олган билимларини ҳаётда қўллай 
олиш қобилиятларига баҳо бериш ва кейинчалик бу кўникмаларни ривожлантиришга 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish