141
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
Шунга кўра, уларнинг сюжетида инсон образи кейинги ўринда туради, кўп ҳолларда
воқеликка инсон аралашмайди
Шеърий эртаклар. Шеърий эртакларнинг сўзлари асосан шеърий тарзда ёзилган
бўлиб, маъноли, мазмунли ва қофиядош сўзлардан иборат бўлади.
Болаларни эртак тилидан эркин фойдаланишга ўргатиш учун эртак билан биринчи
таништиришда уни тарбиячи айтиб бериши мумкин.
Бола эртак мазмунини ўзлаштириб олгандан сўнг, унинг тили устида ишлашга
алоҳида аҳамият қаратилиши зарур. Эртак мазмунини қайта ҳикоялашда, қаҳрамонларга
тавсиф беришда болаларнинг ўз нутқида тил воситаларидан ўринли фойдаланиш талаб
қилинади. Тил воситаларидан фойдаланиш учун талаб ва вазият, эҳтиёж яратиш зарур.
Китоб, тилни ривожлантириш омили сифатида, болалар ўқишни яхши биладиган
мактаб даврида болалар ҳаётига киради. Мактабгача ёшдаги болаларга тақдим этиладиган
расмли китоблар, аслида, баъзида мавзу ёки умумий таркиб билан бирлаштирилган
расмларни тўпламидир.
Э.И. Тихееванинг сўзларига кўра, ҳикоя учун расмлар, ёш болалар учун эртаклар
болаларнинг ўзлари танлашлари мумкин бўлган папкада жойлаштирилган алоҳида расмлар
кўринишида тақдим этилиши керак.
Шундай қилиб, беш ёшга келиб, болалар, албатта, китобга қизиқишни бошлайдилар
ва унлари китоб билан таъминлаш керак. Шу ёшдан бошлаб болаларни китоб билан ишлашга
ўргатиш зарур. Аммо беш ёшли болалар ҳали ўқишни билмайдилар ва китоб тақдим этилган
расмлар ва унинг мазмунини тушунтириб берадиган катталар иштирокида уларнинг
ривожланишига таъсир кўрсатишда давом этади. Бола ўқишни ўрганганида, китоб унинг
ҳаётига жуда муҳим аҳамиятга эга нутқни ривожлантириш омили сифатида киради.
Кичкинтой болаларга тавсия этилган эртакларнинг ҳажми қисқа, мазмуни содда
бўлиши лозим. Аввал эслатиб ўтганимиздек, бу ёшдаги болалар ҳали олам нима эканлигини
билмайдилар. Шунинг учун уларга тавсия этиладиган эртаклар табиат, ҳайвонот олами,
дўстлик, меҳнат аҳли, жамоа, одоб-ахлоқ тўғрисида бўлгани маъқул.
Фаолиятдан ташқари қулай пайтда тарбиячи «Илк қадам» Давлат дастурида
кўрсатилган бир қанча асарларни, айниқса, эртаклар, унча мураккаб бўлмаган асарларни,
шунингдек, мантиқан осонгина қисмларга бўлиш мумкин бўлган, ҳажми жиҳатидан каттароқ
баъзи асарларни биринчи марта ўқиб беради. Масалан, мактабга тайёрлов гуруҳида С.
Маршакнинг «Ўн икки ой» эртаги «давомли» ўқилади. Болаларга олдинги фаолиятлардан
таниш бўлган, шунингдек, дастурга киритилмаган асарларни такрор ўқиб бериш мумкин.
Фаолиятлардан ташқари вақтларда табиат ҳақидаги асарларни, лирик шеърларни
ўқиш яхши натижа беради. Фаолиятларда эмас, балки маълум бир шароитда ўқиб берилган
бошқа бир асар болаларнинг ақл-идроки ва ҳис-туйғусига кучлироқ таъсир кўрсатади.
Бундай ўқишни назарда тутиш ва куннинг иккинчи қисмида ҳар куни «Ифодали ўқиш ва
суҳбат»ларни режалаштириш мумкин. Бунда болалар истаган эртак ва ҳикояларини тарбиячи
ўқиб бериши ёки ҳикоя қилиб бериши ёки топишмоқ, мақол ва маталлардан кенг
фойдаланиши мумкин. Аввало мазмуни ва тили жиҳатидан болаларга тушунарли мақол ва
маталларни усталик билан танлай билиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |