МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНРГАНЭРТАК
ТУРЛАРИ
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
140
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
Махмудова Д.М. – ўқитувчиси Мактабгача таълим психологияси ва педагогикаси
кафедраси, Низомий номидаги ТДПУ, Тошкент, Ўзбекистон.
Кичкинтой болаларга тавсия этиладиган эртакларнинг ҳажми эса қисқа, мазмуни
содда бўлади. Аввал эслатиб ўтганимиздек, бу ёшдаги болалар ҳали атроф-олам нима
эканлигини яхши англамайдилар. Шунинг учун уларга тавсия этиладиган эртаклар табиат,
ҳайвонот олами, дўстлик, меҳнат аҳли, жамоа, одоб-ахлоқ тўғрисида бўлгани маъқул.
Сехрли-фантастик эртаклар. Бу типдаги эртаклар батамом хаёлий уйдирма асосига
қурилганлиги, ибтидоий инсоннинг анимистик тасаввур-тушунчаларини ифодалаб келиши
жиҳатидан бошқа турдаги эртаклардан кескин фарқ қилади. Эртакларда эртак қаҳрамонлари
ҳайвонлар ва инсонлар бир-бирлари билан ёки ҳайвонлар ўзаро сухбатлашадилар, яъни
барча эртак қаҳрамонлари бир-бирларининг тилларини тушунадилар. Деярли болалар
эртакларининг барчаси сеҳрли эртаклар турига киради. Буларга масалан, «Икки қайсар
эчки», «Етти эчки боласи», «Қизил қалпоқча» ва бошқа бир қанча эртаклар киради
Таълимий эртаклар. Бу эртаклар асосан болаларни ақлан ривожлантирувчи ва таълим
берувчи эртаклар бўлиб, болалар эртаклар орқали ўзларига керакли маълумотларга эга
бўладилар. Масалан, «Айиқ нега ухлайди?», «Камалак қандай пайдо бўлади?» каби эртаклар.
Маиший-ҳаётий эртаклари. Бу эртакларнинг мазмуни бевосита реал ҳаётга боғлиқдир.
Уларда реал ижтимоий воқелик ҳаётий уйдирма асосида тасвирланади, ҳаётий реал кишилар
бош қаҳрамон бўлиб келади. Маиший-ҳаётий эртаклар ортиқча уйдирмалардан деярли холи
бўлиб, уларда айрим ҳоллардагина фантастик деталлар учраши мумкин.
расм. Мактабгача ёшдаги болалар эртак турлари.
Тарбиявий эртаклар. Бу эртаклар тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, болаларни
тарбиялйди. Болаларни мехнатсеварликка, тўғрисўзликка, ахлоқ-одобли бўлишга ундайди.
Бундай эртакларга «Зумрад ва Қиммат», «Эгри ва Тўғри», «Ур тўқмоқ», «Гул ўстиролмаган
бола» каби эртаклар киради.
Ижодий эртаклар. Бу эртаклар муаллифлик эртаклари бўлиб, эртаклар бир ёки бир
неча муаллифлар ижоди ёрдамида яратилган бўлади. Шунингдек, мажтабгача ёшдаги
болалар ўзлари ижод қилиб яратган эртаклар киради, яъни ҳар бир бола ёки жамоа бўлиб, ўз
хоҳишлари асосида яратган замонавий эртаклар киради.
Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар. Бу типга мансуб эртакларнинг яратилишида ибтидоий
инсонларнинг қадимги тотемистик қарашлари асос бўлган. Уларда ҳайвонлар етакчи
қаҳрамонлар бўлиб, инсонлар қиёфасида тасаввур этилган ва бадиий жонлантирилган.
Сеҳрли-
фантастик
Таълимий
Маиший-ҳаётий
тарбиявий
ижодий
ҳайвонлар
ҳақида
шеърий
Мактабгача
ёшдаги болалар
эртак турлари
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |