Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

 
131 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
натижасида бу кўрсаткич яхши ривожланади, бироқ бунда табиий қобилият муҳим ўрин 
тутади. Тўғри танлаб олиш ва келажакни ишонч билан айтиш шуғулланувчиларнинг 
дастлабки ва охирги натижалари ўртасидаги алоқадорлик билан аниқланади, бунда уларнинг 
ўсиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.
Спортда танлашнинг назарий асослари, келажаги порлоқ спортчиларни танлаб олиш 
методи илмий жиҳатдан ўрганишни ташкил этишга имкон берди. Олдиндан айтиб 
беришнинг назарияси конкрет спорт турининг талабларини характерловчи кўрсаткичларнинг 
алмашиб туришини ўрганишга ва бу талабларга жавоб бера олувчи спортчиларни 
танлашларга асосланган. Уни кейинчалик ишлаб чиқиш спорт турини классификация 
қилишга боғлиқ бўлади. Асосланган классификация спортнинг битта ёки бир нечта тури 
билан шуғулланувчи шахснинг қобилиятига тўғри баҳо беришга, тренировканинг у ёки бу 
методи самарадорлигини кузатиш имконини беради. Классификацияга ҳаракат, функционал 
ва психик малакалар учун умумий бўлган талаблар асос қилиб олинган.
Спортчи ҳаракатининг жуда яхши ривожланиши спорт маҳорати чўққиларини 
эгаллашга имкон яратади. Шу асосда спортнинг 30 тури уч группага бўлинади. Биринчи 
группага 9 та даврий тури киради, иккинчиси техник жиҳатдан қийин бўлган 12 туридир, 
унда координация қобилиятлари асосий ҳисобланади. Учинчи группага якка кураш турлари 
ва спорт ўйинлари киради, бунда спортчилар келажагини аниқлашда руҳий ҳолат ва 
қобилият асосий роль ўйнайди. Бинобарин, юқори малакали футболчилар билан ёш 
футболчилар тайёргарлигининг натижалари ўртасидаги фарқни таҳлил қилиш ғоят 
муҳимдир. Олинган маълумотлар Ван Дер Варденнинг нопараметрик ўлчовидан фойдаланиб 
таққосланади. Математик анализнинг бу методи В.М. Зациорский ва Као Ван Тхи илмий 
ишларида кенг қўлланган. Юқори малакали спортчилар билан унчалик кучли бўлмаган 
спортчилар тайёргарлиги белгилари таққослаб кўрилганда, физик ва техник-тактик 
тайёргарлик кўрсаткичлари фарқини билиб олиш мумкин. 1975 йилда 15 та юқори малакали 
(МАСК мастерлар командаси) ва 15-16 ёшда бўлган 20 ёш футболчиларни текшириб 
кўрилди. Текшириш 16 алоҳида кўрсаткичларни ўз ичига олган эди, кейинчалик бу 
кўрсаткичлардан турли малакадаги футболчилар тайёгарлиги ўртасидаги фарқни аниқлашда 
фойдаланилди (1-жадвал). Статистик анализ кўрсаткичларидан кўриниб турибдики, юқори 
малакали ҳамда ўсмир футболчилар тайёргарлигининг ҳар бир қисмида катта фарқ бор. 
Юқори малакага эга бўлган футболчилар тезкорлик ва куч ишлатишнинг махсус 
тайёргарлигида ҳамда жойни аниқлаш қобилиятлари бўйича яхши натижаларга эга бўлишди. 
Мусобақалар давомида ўйин ҳаракатлари сонидаги фарқ сезилиб турибди.
Турли малакага эга бўлган футболчиларнинг тест бўйича натижалари (1-жадвал) 
Шу сабабдан ҳам ёш футболчиларнинг вояга етишида кўпгина омиллар ўз таъсирини 
кўрсатади ва уларни баҳолашда энг керакли кўрсаткичларга эътиборни қаратиш керак деб 
ҳисоблаймиз. 

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish