43
Трансляциядан кейин аксарият
полипептидларда турли хил
ўзгаришлар (модификациялар) юзага келади. Уларнинг кўпчилигида
N-учидаги метионин ажралиб чиқади, шундай экан, N-учи қолдиғи
иккинчи аминокислота бўлади. Эукариотларда баъзи оқсилларда
муайян сайтларда полипептид
занжири специфик функцияли
калтароқ оқсил молекулаларига парчаланганда процессинг деб
номланган жараён содир бўлади. Баъзи ҳолларда, айниқса эукариотик
ҳужайраларда муайян аминокислоталарга ферментатив йўл
билан
фосфат гуруҳлари, липидлар, углеводлар ва бошқа паст молекулали
бирикмалар бирикади. Мазкур кимёвий ўзгаришлар натижасида
ҳужайрада специфик функцияни бажарадиган оқсиллар ҳосил
бўлади.
мРНК синтези ва мос келувчи оқсил синтези қатъий
бошқарилиши зарур, чунки ҳужайрада
барча структуравий
генларнинг бир вақтдаги транскрипцияси ва трансляцияси учун зарур
бўлган ресурслар етарли эмас. Прокариотлар ҳам эукариотлар ҳам ҳар
доим фақат асосий ҳужайравий функцияларни бажариш учун зарур
бўлган мРНКни синтезлайди. Қолган структуравий генлар
экспрессияси муайян оқсилга (оқсиллар) эҳтиёж пайдо бўлганда
транскрипциясини ишга туширадиган бошқарувчи
тизимларнинг
қатъий назорати остида амалга оширилади.
Прокариотларда
транскрипция
РНК-полимеразанинг
структуравий ген ёки опероннинг промотор соҳаси ТАТА ва TTGAC
кетма-кетликлари
билан
боғланишидан
бошланади.
Баъзи
оперонларнинг киритилиши ёки чиқарилиши оқсил-репрессор
конформациясини ўзгартирадиган эффектор ёрдамида амалга
оширилади ва транскирипция блокланишига тўсқинлик қилади.
Ҳужайрада эффектор концентрацияси пасайганда репрессор
ДНКнинг транскрипция инициацияси сайтига туташган соҳаси билан
боғланади, ва РНК-полимеразанинг ДНК молекуласи бўйлаб
ҳаракатланишига тўсқинлик қилади ва
бу билан транскрипцияни
блоклайди. Бошқа оперонларда транскрипция тезлигини оширадиган
оқсил-фаоллаштирувчи (активатор) транскрипция инициацияси
сайти билан қўшни бўлган ДНК соҳаси билан боғланади.
Эффекторнинг активатор билан боғланиши транскрипция тезлигини
пасайтириши мумкин, транскрипция бошқарилишига
жавобгар
44
бўлган ДНК-оқсил ўзаро таъсири, ДНК, РНК ва оқсил синтези муайян
структуравий генлар ёки оперонларга нисбатан қатъий спецификдир.
Эукариотларда структуравий генларни транскрипциялайдиган
РНК-полимераза II оқсилларнинг бутун бир тўплами – промотор
соҳаси
ТАТА-кетма-кетлигига
бирин
кетин
бирикадиган
транскрипция омиллари билан боғланади. Транскрипция бошланиши
ва тўхташи учун ДНКнинг мос келадиган соҳалари билан
боғланадиган транскрипция қўшимча омиллари масъулдир.
Do'stlaringiz bilan baham: