Олинган натижалар.
Фойдали ўзаро ҳамкорлик ва ишлаб чиқариш кооперасиясини йўлга
қўйиш, рақобат муҳитини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш жойларигача
етказилиши учун транспорт харажатларини қисқартириш мақсадида вилоятнинг ҳар бир туманида
камида 2-3 та бир йўналишдаги қайта ишловчи корхонанинг фаолият кўрсатишини таъминлаш
мақсадга мувофиқдир. Ўтказилган эксперт ҳисоб-китоблари шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир
туманда май-ноябр ойлари мобайнида ҳар бири кунига 5 тоннагача мева-сабзавот маҳсулотини
қайта ишлаш қувватига эга бўлган 2-3 та корхона мавжуд бўлса, ушбу туманда ҳар бири 25-30 га
ер майдонига эга бўлган мева-сабзавот маҳсулоти етиштиришга ихтисослашган 25-30 та фермер
(деҳқон) хўжалиги фаолият кўрсатиши лозим. Бунда 300-350 киши фаол меҳнат қилиш жараёнига
қўшимча равишда жалб этилади.
Ҳар бир туманда кунига 4-5 тонна гўшт ва 8-10 тонна сутни қайта ишловчи 2-3 та
корхонани ташкил этиш учун камида 20-25 та гўшт-сут маҳсулоти етиштирувчи корхона мавжуд
бўлиши керак.
Юқорида кўрсатилган услубий ёндашув қуйидаги имкониятларни келтириб чиқаради:
- агросаноат мажмуи хўжалик юритувчи субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги ва ишлаб
чиқариш кооперацияси жараёнларини фаоллаштириш;
- ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштиришда хўжалик юритувчи субъектлар
манфаатларини инобатга олиш;
- ўзаро ҳамкорлик ва ишлаб чиқариш кооперацияси жараёнларини бошқариш, қўллаб-
қувватлаш ва рағбатлантиришнинг аниқ мақсадга йўналтирилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни
чуқурлаштиришнинг муҳим йўналишлари тўғрисида"ги Фармони иқтисодиётнинг агросаноат
мажмуида ўзаро ҳамкорлик ва ишлаб чиқариш кооперациясининг ривожланишига ижобий таъсир
этишга қаратилган, унда белгиланишича,
"етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етказиб бериш ва моддий-техник ресурсларни олиш ва хизматлар кўрсатиш учун шартномалар
фақат фермер хўжаликларининг ўзлари томонидан тайёрловчи, қайта ишловчи ва хизмат
кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар билан тузилади” [2]
.
Хулоса
қилиб айтадиган бўлсак, фермер хўжаликларининг кооперацион алоқалари
масаласини амалий жиҳатдан ҳал этишда бозор инфратузилмаларининг, шу жумладан, банк,
маркетинг, консалтинг, таъминот, савдо-воситачилик, сотиш ва бошқа тузилмаларнинг роли
ортиб, мамлакатнинг экспорт салоҳияти кенгаяди, қўшимча иш ўринлари яратилади.
Хўжаликлараро кооперация ҳисобига харжатлар тежалиб, ўзлари ихтиёридаги маблағларни
реинвестиция қилиш имкониятлари пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |