3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

Асалов Алижон
– иқтидорли талаба (410-19 ЭЭ гуруҳи)
Илгариги ўқитиш услубларига аҳамият берилса, ўқитувчилар ўзлари билган билимларни
ўқувчи-талабаларга ўргатиш ва шуни талабалардан сўраш билан кифояланган бўлсалар, 
ҳозирги таълим тизими бундай усуллардан воз кечиб Европа андозалари ва шунингдек
жаҳон таълим стандартларига мос, етакчи мамлакатлар таълим тизимидаги илғор
технологиялардан фойдаланишни тақозо қилмоқда. 
Жаҳон миқёсида ҳукм сураётган фан-техника тараққиёти ва шунингдек, мамлакатнинг 
келажагини белгилаб боришдаги кадрларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда ахборотнинг, 
айниқса, замонавий технологияларнинг ўрни беқиёслиги барчамизга маълум.
Шунинг билан бирга дунё бўйича илм-фан ривожининг бугунги ҳолати, айниқса бу борадаги 
замонавий технологияларникенг жорий этилиши турли фан соҳаларида, жумладан таълимда ҳам 
кўплаб вазифаларни олдимизга қўймоқда.
Бинобарин, замонавий таълим масканлари юзага келар экан, унда олиб борилаётган
дарслар ҳам янги ва замонавий бўлиши керак. Шунингдек, бундай таълим масканларида 
таълим-тарбия бераётган ўқитувчи ҳам замонавий фикрлаши, том маънода замонавий бўлмоғи
лозим.
Ўрганилаётган материални маъно-мазмунини тўла очиб берган, берилаётган билимнинг
ҳаётий аҳамиятини ёритиб берган, ўқувчи-талабаларнинг қобилиятини оширишга ва ижодий
фаолиятини шакллантиришга қаратилган дарсгина замонавий бўла олади. 
Бундан ташқари, инсоният йигирманчи аср ниҳоясида бир туркум муаммоларга дуч келдики, 
улар бевосита ахборот телекоммуникация соҳасидаги жиддий ўзгаришлар, хусусан ахборот 
технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланишини тақозо этмоқда.
Шу ўринда ўқитишдаги энг замонавий усуллардан бири масофавий ўқитиш тизими 
тўғрисида фикр юритмоқчимиз. Замонавий таълимдаги ўқитишнинг дунёда кенг тарқалган 
кўринишларидан бири, компьютер телекоммуникацион тармоқларидан фойдаланувчи масофавий 
ўқитишдир. 


209
Таълим ва ишлаб чиқаришнинг турли жабҳаларига янги ахборот коммуникация 
воситаларининг кириб келиши, интернет глобал компютер тармоғини ривожланиши бутун дунё 
таълим тизимини такомиллаштиришнинг янги йўналишларини очилишига сабаб бўлди. 
Биринчидан, ўқув муассасаларининг техник таъминотини кескин ўзгариши, дунёвий ахборот 
ресурсларга кенг йўл очилиши ўқитишнинг янги шакл ва усулларидан фойдаланиш заруратини 
келтириб чиқарди. 
Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари воситаларини таълим жараёнига кириб 
келиши анъанавий ўқитиш усулларига қўшимча равишда янги ўқитиш шакли - масофавий ўқитиш 
яратилишига омил бўлди 
Шу ўринда масофавий таълимнинг тарихига назар солсак, жаҳонда масофавий ўқитиш 
(Distance education) термини ўтган асрнинг 70 йилларида пайдо бўлди. Нуфузли олийгоҳлар, 
хорижнинг турли олий ўқув юртларида ва илмий марказларнинг профессор-ўқитувчилари 
шунингдек, илмий ходимлари билан масофада туриб (виртуал университет орқали ўқиш) мулоқот 
қилиш тармоқли масофали ўқитиш дейилади.
У асосан, интернет орқали амалга оширилади. Бу ўринда машғулотларни олиб бориш ва 
маърузаларни ўқиш учун телевизион технологиялардан фойдаланилади. Бунда ўқувчи-талаба 
ўқув марказларидаги ўқитувчига даврий равишда маслаҳатларга бориб туриши мумкин.
Бу тизимни бошқарув турувчи шахс тьютор деб аталади. У эшитувчиларга топшириқлар 
бериб, уларнинг ўзлаштириш даражасини объектив кузатиб боради. Тингловчиларга эса, 
анъанавий таълим кўринишидан фарқли тарзда, кенгроқ имкониятлар яратади. Яъни улар 
анимацион (ҳаракатланиб турувчи) чизма ва турли тасвирлардан дарс давомида фойдалана олади.
Масофавий ўқитиш термини ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ахборот алмашиш масофадан 
туриб техник алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилганда қўлланилади. Масофавий 
ўқитишнинг анъанавий шаклларига нисбатан оммавийлашганлигини унинг қатор хусусиятлари 
билан тушунтириш мумкин: 

Биринчидан, масофавий ўқитишнинг ҳар бир инсон учун қулай ва арзонлиги; 

Иккинчидан, кенг демократлиги, чунки ундан турли ёшдаги ҳамда билим даражаси, 
ижтимоий келиб чиқиши турлича бўлган ҳар хил инсонлар фойдаланадилар. 

Учинчидан, ҳар бир ўқувчи ўзининг истаги, қобилиятидан келиб чиқиб ўқитиш курсини 
танлаши мумкинлигидир. 
Масофавий ўқитишни ташкил этишда ўқувчи ва ўқитувчида техник воситаларнинг қуйидаги 
йиғмаси бўлиши керак: шахсий компьютер; модем; телефон; 
Мазкур воситалар ёрдамида масофавий ўқитиш иштирокчилари ўзларининг компьютерлари 
экранларига матнли, график, видео ахборотни қабул қилишлари мумкин. Масофавий ўқитиш 
анъанавий ўқитишга хос бўлган бир қанча афзалликларни сақлаб қолганлигини ҳам кўришимиз 
мумкин.
Бунда ўқитувчи ва эшитувчилар ўртасидаги мулоқот. Бунинг яққол мисоли сифатида ташкил 
этилаётган турли видеоконференцияларни кўрсатиш мумкин. Бу анжуманлар реал вақтда 
тўғридан-тўғри мулоқот (чат) электрон почта орқали ёзишмалар воситасида амалга оширилади. 
Бунда компьютер технологияси ёрдамида фақат эшитиш ёки ўқишни эмас, бир-бирини кўриш, 
мулоқот қилиш, ўзаро интерфаол усулда маълумотлар алмашиш, уларни қайта ишлаш имконияти 
пайдо бўлади.
Масофали ўқитиш тизими ундан фойдаланувчилар учун талай қулайликларни яратади. 
Жумладан уларнинг вақти тежалади. Ўқитувчи чеккада туриб тингловчини объектив кузатади. 
Бундан ташқари, масофавий ўқитиш жараёнида материални ўзлаштирганлик даражасини назорат 
қилиш имкони пайдо бўлади.
Бунда ҳар бир курс бўйича интерактив тестлар ва курс ишларини бажариш ҳам амалга 
оширилади. Шунингдек, ўқитувчи томонидан тест топшириқларини бажарилишини назорат 
қилиш имконияти мавжуд бўлади. Бинобарин, масофали ўқитиш тизимидан ўз ўрнида 
фойдаланилганда бир қанча имкониятларга эга бўлиш мумкин.
Жумладан: 
Малакали профессор-ўқитувчилар томонидан юртимизнинг исталган вилоятидаги олийгоҳ 
талабаларига дарс бериш имконияти пайдо бўлади; 


210
Талабалар (тингловчилар) фақат мамлакатимизда эмас, балки ривожланган давлатларнинг 
етук педагогларидан таълим олиш имкониятига эга бўладилар; 
Масофавий таълимда таълим олувчи ва ўқитувчи фазовий бир-биридан ажралган ҳолда ўзаро 
махсус яратилган ўқув курслари, назорат шакллари, электрон алоқа ва Интернетнинг бошқа 
технологиялари ёрдамида доимий мулоқотда бўладилар. Интернет технологиясини қўллашга 
асосланган масофавий ўқитиш жаҳон ахборот таълим тармоғига кириш имконини беради. 
Масофавий ўқитиш барча таълим олиш истаги бўлганларга ўз малакасини узлуксиз ошириш 
имконини яратади. Бундай ўқитиш жараёнида таълим олувчи интерактив режимда мустақил ўқув-
услубий материалларни ўзлаштиради, назоратдан ўтади, ўқитувчининг бевосита раҳбарлигида 
назорат ишларини бажаради ва гуруҳдаги бошқа «вертикал ўқув гуруҳи» таълим олувчилари 
билан мулоқотда бўлади. 
Масофавий ўқитиш барча таълим олиш истагида бўлганларга ўз малакасини узлуксиз 
ошириш имконини яратади. Бундай ўқитиш жараёнида ўқувчи-талаба интерактив режимда 
мустақил ўқув-услубий материалларни ўзлаштиради, назоратдан ўтади, ўқитувчининг бевосита 
раҳбарлигида назорат ишларини бажаради ва гуруҳдаги бошқа «виртуал ўқув гуруҳи» талабалари 
билан мулоқотда бўлади. 
Юқоридагиларга асосланиб, таълим жараёнига оид айрим терминлар тавсифи ва 
таърифларни келтириб ўтамиз: 
1.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish