RH 45-090.1:2013
106
7.6.4
114-шаклдаги пул ўтказмаси бланкида кўрсатилган устама
тўлов суммаси олувчисининг манзили ва номи почта жўнатмасини
жўнатувчининг манзили ва номига мувофиқ келиши керак.
7.6.5 Устама тўловли почта жўнатмасини қабул қилишда алоқа
ходими қуйидагиларни қўшимча равишда текширади:
a) почта жўнатмасида устама тўлов суммаси кўрсатилгани ва уни
жўнатиш усули;
b) устама тўлов суммаси почта жўнатмасининг эълон қилинган
қиймати суммасидан ошмаганлиги;
c) 114-шаклдаги пул ўтказмаси бланкининг тўғри тўлдирилганлиги
ва почта жўнатмасида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ келиши.
7.6.6 Почта жўнатмаси расмийлаштирилгандан ва 1-шаклдаги
дафтарга ѐзиб қўйилганидан сўнг, 114-шаклдаги пул ўтказмаси бланкидаги
«Ёзма хабар» қаторида алоқа ходими қуйидагиларни кўрсатади: қайси
почта жўнатмаси учун устама тўлов ўтказилган бўлиши керак,
унинг
рақами, жўнатиш санаси ва жойи, қаерга ва кимга почта жўнатмаси ман-
зилланган. Масалан, «
Тошкент 11 дан Бухоро 2 га С.Р.Азимов номига 2011
йил 12 ноябрда VA100201209UZ қиймати эълон қилинган бандероль учун
устама тўлов»
Почта жўнатмасини қабул қилишда 114-шаклдаги пул ўтказмаси
бланкига штемпель изи туширилмайди. 114-шаклдаги пул ўтказмасининг
бланки қиймати эълон қилинган хатга ѐки қиймати эълон қилинган банде-
ролга, посилкага 116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкига
шундай маҳкамланадики, бутун йўналиш давомида йўқолиш эҳтимолини
имкон бермаслиги керак.
Агар қиймати эълон қилинган бандероль шаффоф полиэтилен ўровда
қабул қилинса, 114-шаклдаги пул ўтказмаси бланки почта жўнатмаси
ўрови тагига қўйилади.
7.6.7 Устама тўловли почта жўнатмаси 114-шаклдаги пул ўтказмаси
бланкисиз олинганда почта алоқаси объекти почта жўнатмасида кўрса-
тилган маълумотлар асосида барча зарур ахборотларни тўлдириб, янги
пул ўтказмасини тузиши керак.
7.6.8 Устама тўловли почта жўнатмаларини адресатга беришдан ол-
дин қуйидагиларни бажариши зарур:
– почта жўнатмаси ўровида ва 114-шаклдаги пул ўтказмаси бланкида
кўрсатилган маълумотларни солиштириши;
– 114-шаклдаги пул ўтказмаси бланкининг «Ёзма хабар» қаторида
барча зарур маълумотлар кўрсатилганлигини
текшириши, ҳар қандай
маълумотлар мавжуд бўлмаса – уларни киритиши;
–114-шаклдаги пул ўтказмаси бланкининг «Ёзма хабар» устунида
почта жўнатмаси топширилган санани кўрсатиши ва имзо қўйиши.
Шаффоф полиэтилен ўровдаги устама тўловли қиймати эълон
қилинган бандероль олувчи иштирокида очилади, ундан 114-шаклдаги
пул
RH 45-090.1:2013
107
ўтказмаси бланки олинади, текширилади ва зарур бўлганда юқорида
келтирилганидек расмийлаштирилади.
Юридик шхсларга йўлланадиган 22-шаклдаги хабарномаларда,
оддий маълумотлардан ташқари, устама тўлов
суммалари, уларни
жўнатиш учун тўлов суммаси ва жўнатувчиларнинг номи кўрсатилади.
7.6.9 Устама тўловли почта жўнатмалари устама тўловнинг тўлиқ
суммаси ва уларни жўнатиш учун тўлов олинганидан сўнг адресатларга
берилади.
Почта алоқаси объектининг топшириш жойида почта жўнатмалари-
нинг оғирлигида фарқ бўлса ва/ѐки жойланмага кира олишни юзага
келтирган ўровлар, муҳрлар,
пломбалар, боғичлар, тасмаларнинг
носозлиги ѐки ташқи белгилари бўйича жойланманинг етишмаслиги ѐки
бузилиши (шикастланиши)ни тахмин қилиш мумкин бўлганда, 51-
шаклдаги далолатнома тузилади ва адресатдан почта жўнатмаси очилгунга
қадар, устама тўлов суммаси ҳамда жўнатиш учун ҳақ олинмайди.
Агар жойланма текширилганда у тўлиқ бўлса ва рўйхатга мос келса,
уни очиш учун 51-шаклдаги далолатнома тузилмайди. Адресатдан устама
тўлов суммаси ва жўнатиш учун ҳақ олинади ҳамда почта жўнатмаси
белгиланган тартибда олинади.
Жойланманинг етишмаслиги ѐки бузилиши (шикастланиши)
аниқланганда ѐки адресат очилган почта жўнатмасини олишни рад этса, у
ҳолда уни очиш тўғрисида 51-шаклдаги далолатнома икки нусхада ушбу
Қоидаларнинг 13.3.12-бандида белгиланган тартибда тузилади. Почта
жўнатмаси 51-шаклдаги далолатноманинг
биринчи нусхаси билан
тўғридан-тўғри суғурта қопида жўнатилган жойига жўнатувчига
топшириш ва хизматга оид текширув ўтказиш учун қайтарилади,
далолатноманинг иккинчи нусхаси эса, почта жўнатмасини қайтариб
юбориладиган ҳужжатларга қўшиб қўйилади.
Почта алоқасининг транзит объектларида жойланмалари рўйхатга
тўғри келмаган устама тўловли почта жўнатмаларини очиш учун 51-шакл-
даги далолатномалар тузилган ҳолатда, почта жўнатмалари тўғридан-тўғри
суғурта қопларда жўнатувчига топшириш ва текширув ўтказиш учун
жўнатилган жойга қайтарилади.
7.6.10 Устама тўловли пул ўтказмалари оддий пул ўтказмалари учун
белгиланган тартибда қабул қилинади ва расмийлаштирилади. Пул
ўтказмасини жўнатиш учун тўлов суммаси ва пул қабул қилинганлиги
тўғрисида олувчига квитанция берилади. 22-шаклдаги билдиришномада
почта жўнатмасини берган алоқа ходимининг имзоси билан устама
тўловли пул ўтказмасининг рақами ва унинг жўнатилган санаси ҳақида
ѐзиб қуйилади.
Устама тўловли пул ўтказмаси, устама тўловли почта жўнатмаси
берилган кун ѐки келгуси кундан кечикмасдан жўнатилади.
7.6.11 Битта адресатга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ почта
жўнатмаларини, устама тўловли пул ўтказмаларини жўнатишда қабул
RH 45-090.1:2013
108
қилиш кассасига пул ўтказмаларини олувчи
томонидан икки нусхада
тузиладиган 103-шаклдаги рўйхат бўйича топширилишига рухсат этилади.
103-шаклдаги рўйхатнинг бир нусхаси почта жўнатмаси берилган
22-шаклдаги хабарноманинг бирига бириктирилади. Қолган 22-шаклдаги
хабарномаларга, 103-шаклдаги рўйхатда ҳавола қилинган 22-шаклдаги
хабарноманинг рақами ѐзиб қўйилади.
7.6.12 Алоқа бўлими бошлиғи (ўринбосари) ѐки почта алоқаси
объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг назорат қилувчи
шахслари ҳар куни устама тўлов суммасининг ўз вақтида ва тўлиқ
жўнатилишини ушбу Қоидаларнинг 14.1.3.4 -бандида белгиланган
тартибда текширади.
Устама тўловли почта жўнатмалари топшириладиган кунда ѐки
кейинги кунда пул ўтказмалари жўнатилмай қолганлиги аниқланганда,
кечикиш сабабларини аниқлаш ва бундай камчиликларни бартараф этиш
чоралари кўрилади. Суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланганда
айбдорлар жавобгарликка тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: