13 Почта, курьерлик жўнатмалари, сақлаш муддатлари,
уларни қайта жўнатиш ва қайтариш. Тарқатилмаган
почта, курьерлик
13.1
Почта, курьерлик жўнатмаларини белгиланган жойдаги
почта алоқаси объектларида сақлаш муддатлари
13.1.1 Адресатлар келмаганлиги ѐки вақтинча бўлмаганликлари
сабабли уларга топширишнинг имкони бўлмаган почта жўнатмалари,
белгиланган жойдаги почта алоқаси объектларида бир ой давомида
сақланади. Курьерлик жўнатмаларини адресатга топширишнинг имкони
бўлмаганда, улар почта алоқаси объектида 14 тақвим кунида сақланади.
13.1.2 Адресат вақтинча хизмат сафарига, меҳнат таътилига
кетганда ва шу каби сабабларда, унинг илтимосига кўра ва почта алоқаси
объекти раҳбарининг фармойиши бўйича, йўқлаб олинадиган деб
манзилланган почта, курьерлик жўнатмаларини сақлаш муддати улар
келиб тушган кундан бошлаб икки ойгача узайтирилиши мумкин.
13.2 Почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмаларини
қайта жўнатиш ва қайтариш
13.2.1 Ички почта, курьерлик жўнатмаларини қайта жўнатиш ва
қайтариш
13.2.1.1 Агар почта алоқаси объектига адресатнинг янги турар жойи
маълум бўлса ѐки ундан почта, курьерлик жўнатмаларини янги манзилга
етказиб бериш тўғрисидаги ариза тушган бўлса, почта, курьерлик
жўнатмаси дарҳол қайта жўнатилади.
13.2.1.2 Топширилмаган почта, курьерлик жўнатмалари белгиланган
жойдаги почта алоқаси объекти томонидан ушбу почта, курьерлик
жўнатмаларида кўрсатилган жўнатувчининг манзиллари бўйича, қуйидаги
ҳолатларда қайтарилади:
а) уларни сақлаш муддати ўтгандан сўнг;
b) жўнатувчиларнинг аризасига биноан;
RH 45-090.1:2013
218
c) адресатлар почта, курьерлик жўнатмаларини олишдан воз кечган-
да;
d) адресат кўрсатилган манзил бўйича мавжуд бўлмаганда;
e) адресат вафот этганда;
f) абонент почта жавонининг қутичасидан фойдаланувчи адресат
кўрсатилмаганда ѐки нотўғри кўрсатилганда;
g) адресатнинг манзилини ўқишнинг имкони бўлмаганда (ювилиб
кетганда, йиртилиб кетганда ва ш.к.).
Адресат вақтинча бўлмаганлиги сабабли унга топширилмаган
«Chaqiruv qog‘ozi. Buyurtma bildirishnoma bilan» – «Повестка. С заказным
уведомлением»
белгили буюртма хатлар жўнатувчининг манзилига қайта-
рилади.
13.2.1.3 Почта, курьерлик жўнатмасини қайта жўнатиш ѐки қайта-
ришдан олдин почта, курьерлик жўнатмасини топширишнинг барча чора-
лари кўрилганлиги (22-шаклдаги хабарномалар ѐзилгани ва уларни
адресатга имзолаш билан топширилгани, оғзаки сўров ѐки телефонда сўров
ўтказиш), уни қайта жўнатиш ѐки қайтариш учун барча асослар етарли
эканлиги синчиклаб текширилади.
Оддий ѐзма хат-хабарлар 20-шаклдаги маълумотномалар билан қайта
жўнатилади (қайтарилади) ва адресатларга топширилади. Оддий почта
жўнатмаси адресат (жўнатувчи)нинг аризасига кўра, қайта жўнатилганда
ѐки қайтарилганда, шунингдек, рўйхатга олинадиган почта, курьерлик
жўнатмалари қайта жўнатилганда ѐки қайтарилганда унинг тақвим штем-
пели изи билан тасдиқланадиган, ўровида, 116-шаклдаги
илова қилинади-
ган манзил бланкининг орқа томонида қайта жўнатиш (қайтариш)нинг
сабаби тўғрисида ѐзиб қўйилади. 8-шаклдаги дафтарда
қайтарилган ѐки
қайта жўнатилган санани кўрсатган ҳолда, худди шундай ѐзув ѐзиб
қўйилади.
Қайта жўнатиладиган ва қайтариладиган посилкалар, қиймати эълон
қилинган хатлар, қиймати эълон қилинган бендероллар, буюртма майда
пакетлар, курьерлик жўнатмаларига (агар биринчи 22-шаклдаги хабарнома
олувчилар томонидан қайтарилмаган бўлса) 22-шаклдаги хабарномалар
ѐзилади, уларда қайта жўнатиш (қайтариш) сабаблари ва санаси кўрсати-
лади. 22-шаклдаги хабарномалар келувчи тартиб рақамлари бўйича
жўнатмалар бланклари сақланадиган картотекага қўйилади.
22-шаклдаги хабарномаларни топшириш кунлари бўйича тикиб
қўйилганда почта, курьерлик жўнатмаларини қайта жўнатиш ѐки қайта-
риш санаси тўғрисидаги ѐзув 16-шаклдаги кириш юкхатларда, сабаби
тўғрисидаги ѐзув эса, қайта жўнатилаѐтган ѐки қайтарилаѐтган қиймати
эълон қилинган хатлар, қиймати эълон қилинган бандероллар, буюртма
майда пакетлар, посилкаларига ѐзилган 16-шаклдаги юкхатлар,
11-шаклдаги реестрларнинг нусхаларида ѐзиб қўйилади.
Почта, курьерлик жўнатмалари қайта жўнатилиши ва қайтарилиши-
нинг тўғрилигини алоқа бўлимларининг бошлиқлари (ўринбосарлари) ѐки
RH 45-090.1:2013
219
назорат қилувчи шахслар текширадилар, улар почта, курьерлик жўнатма-
сини қайта жўнатиш ѐки қайтариш сабаблари тўғрисидаги ѐзувни имзо-
лайдилар. Уларнинг имзосисиз почта, курьерлик жўнатмаларини қайта
жўнатишга ѐки қайтаришга йўл қўйилмайди.
13.2.1.4
Қайта жўнатиладиган ѐки қайтариладиган почта, курьерлик
жўнатмалари, посилкаларга 116-шаклдаги
илова қилинадиган манзил
бланкларидаги аввалги манзиллар ва индекслар устидан чизиқ тортиб
ўчирилади,
манзил томонида эса қуйидагилар ѐзилади:
– қайта жўнатишда –
«QJ»
(Qayta jo„natilayotgan) ѐки
«Д»
(Досылаемый) ҳарфи ва белгиланган янги пункт номи;
– қайтаришда –
«Q»
(Qaytarilayotgan) ѐки
«В»
(Возвращаемый) ҳарфи
ва почта, курьерлик жўнатмаси қайта жўнатиладиган янги пункт номи
(103-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |