Р а ҳ б а р и й ҳ у ж ж а т почта қоидалари


 Нуқсонли почта, курьерлик жўнатмаларини топшириш



Download 3,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/158
Sana07.04.2022
Hajmi3,81 Mb.
#533513
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   158
Bog'liq
Почта коидалари 1-кисм

 
12.5 Нуқсонли почта, курьерлик жўнатмаларини топшириш
тартиби 
12.5.1 51-шаклдаги далолатнома билан бирга келиб тушган барча 
почта жўнатмалари уйга етказиб берилмайди, адресатларга почта алоқаси 
объектларида топширилади. 
51-шаклдаги далолатнома билан келган курьерлик жўнатмалари 
қуйида берилган тартиб билан адресатларнинг уйига етказиб 
топширилади. 
12.5.2 Ташки холати бўйича тузилган 51-шаклдаги далолатнома 
билан бирга келиб тушган почта, курьерлик жўнатмаларини топширишда, 
алоқа ходими қуйидагиларни бажариши керак: 
а) олувчини 51-шаклдаги далолатнома билан таништириши (уни ўзи 
ўқиб чиқиши керак), 51-шаклдаги далолатнома бўйича зарур изоҳлар
бериши, унинг эътиборини почта, курьерлик жўнатмасининг ташқи ҳолати
51-шаклдаги далолатноманинг мазмунига мос келишига ва бошқа 
нуқсонлар мавжуд эмаслигига қаратиши; 
b) адресатга почта, курьерлик жўнатмасини очиб кўришни таклиф 
этиши;
с) почта жўнатмасини беришда, бундан ташқари, тарозида тортиб 
кўриши, олувчининг эътиборини тарозининг кўрсаткичига, 51-шаклдаги 
далолатнома ва 2-шаклдаги ѐрлиқ, 116-шаклдаги (СР 71) илова қилинади-
ган манзил бланки, CN 23 божхона декларацияси, манзил ѐрлиғида (майда 
пакет, қиймати эълон қилинган хат ўрови)да кўрсатилган жўнатманинг 
оғирлигига албатта қаратиши. 
Олувчи почта, курьерлик жўнатмасини очишдан бош тортганда, унга 
далолатномада қуйидаги мазмунда ѐзув ѐзиб қўйиш таклиф этилади:
«
Далолатнома билан танишдим, очишдан бош тортаман. Даъвоим йўқ
».
Агар олувчи ҳар қандай сабабга кўра, бундай мазмундаги ѐзувни 
ѐзмаса, унда уни алоқа ходими ѐзади. Ёзув олувчининг имзоси билан сана-
си кўрсатилган ҳолда тасдиқланиши керак. Ушбу ѐзув жойланма етишмас-
лиги, бузилиши шикастланиши тўғрисидаги даъвони қаноатлантиришдан 
бош тортиш учун асос бўлиб ҳисобланади, бу ҳақда олувчига алоқа ходи-
ми томонидан зарур изоҳ берилади. 
12.5.3 Почта, курьерлик жўнатмасини очиш учун олувчи рози 
бўлганда алоқа ходими томонидан шундай очиладики, унда идоравий
текширувни ўтказиш учун ашѐвий далил сақланиши керак, хусусан: муҳр-


RH 45-090.1:2013 
215 
лар очиш вақтида қандай ҳолатда ва қайси жойда бўлса, шундайлигича қо-
лиши керак
;
очиш вақтида ўров чоклар бўлмаган жойда очилади; каноп ип 
боғланган жойи ва яширин нуқсонлар (ѐпиштирилган, тикилган жойлар, 
қўшимча боғланган, узилиш жойлар) бўлмаган жойларда узилади. Агар 
каноп ипни узмасдан олиш мумкин бўлса, унинг бутунлиги сақланади. 
Очишдан олдин адресатдан почта, курьерлик жўнатмасининг тарки-
би тўғрисида унга нима маълумлиги тўғрисида сўраши зарур.
Очилганда предметлар почта, курьерлик жўнатмасидан эҳтиѐткорлик 
билан олинади, столга кетма-кет тарзда қўйилади ва шу тартибда
51-шаклдаги далолатномага ѐзилади. Далолатномада жўнатма ичидаги бўш 
жойларнинг мавжудлиги (устидаги предметлардан қопқоғигача бўлган ма-
софа ва ш.к.), жойланма зичлиги ва тартибли жойланганлиги аниқ қилиб 
ѐзиб қўйилади. Силлиқ юзага эга предметлар (бутилкалар, пластик 
ҳажмлар, пакетлар ва ш.к.) эҳтиѐткорлик билан олинади.
Агар олувчи почта, курьерлик жўнатмасининг барча жойланмаси ѐки 
қисмини кўздан кечириб, жойланма бутун ва очиш учун далолатномани 
тузишга зарурат йўқ деб ҳисобласа, унга 51-шаклдаги далолатномага поч-
та, курьерлик жўнатмасининг ташқи ҳолати тўғрисида қуйидагича ѐзув 
ѐзиш: «
Очишдан бош тортаман. Даъвоим йўқ
», санани кўрсатиш ва 
имзолаш таклиф қилинади.
Почта, курьерлик жўнатмасини очишда жойланманинг етишмаслиги 
ѐки, бузилиши (шикастланиши) аниқланса, қуйидагиларни бажариш зарур 
бўлади: 
а) олувчи иштирокида почта, курьерлик жўнатмасини очиш бўйича 
51-шаклдаги 
далолатномани 
уч 
нусхада, 
ушбу 
Қоидаларнинг
12.3.11, 12.3.12-бандларида белгиланган тартибда, тузиши, олувчига
далолатномага имзо қўйишни таклиф этиши; 
b) жойланманинг етишмаслиги ѐки бузилиши (шикастланиши) 
аниқланганда 107-шаклдаги рўйхатга ѐки CN 23 божхона декларациясига 
ѐзиши (нима йўқлигини ѐки нима бузилганлиги (шикастланганлиги)ни 
кўрсатиши). 107-шаклдаги рўйхат ѐки CN 23 божхона декларацияси 
мавжуд бўлмаган ҳолатда, жойланманинг мавжудлиги 22-шаклдаги хабар-
номанинг орқа томонида кўрсатилади. Киритилган ѐзувлар олувчи ва алоқа 
ходимининг имзолари билан тасдиқланади;
с) жойланманинг қисми 107-шаклдаги рўйхатга ѐки CN 23 божхона 
декларациясига асосан 51-шаклдаги далолатноманинг нусхаси билан бирга 
олувчига бериши; 
d) 51-шаклдаги далолатнома, почта жўнатмасининг ўрами (ўрови, 
боғлови)ни, почта алоқаси объектининг раҳбарига идоравий текширувни 
ўтказиш ва олувчини натижалар билан хабардор қилиш учун бериши.
12.5.4 51-шаклдаги далолатномасиз келиб тушган қўшимча тарзда 
муҳрланган почта, курьерлик жўнатмасини топширишда, алоқа ходими 
қуйидагиларни бажариши шарт: 


RH 45-090.1:2013
216 
а) олувчига почта, курьерлик жўнатмасини алоқа ходими билан 
синчиклаб кўздан кечиришни ва бошқа нуқсонлар, қўшимча муҳрлар 
бўлган жой бундан мустасно, йўқлигига ишонч ҳосил қилишни таклиф 
этиши; 
b) олувчига почта, курьерлик жўнатмасини очиб кўришни таклиф 
этиши;
с) почта жўнатмасини топширишда, бундан ташқари, уни тарозида 
тортиб кўриши, олувчининг эътиборини тарозининг кўрсаткичига ва
2-шаклдаги ѐрлиқ, 116-шаклдаги (СР 71) илова қилинадиган манзил блан-
ки, CN 23 божхона декларацияси, манзил ѐрлиғи (майда пакет, қиймати 
эълон қилинган хат ўрови)да кўрсатилган жўнатманинг оғирлигига албатта 
қаратиши; 
Олувчи почта, курьерлик жўнатмасини очишдан бош тортганда, поч-
та, курьерлик жўнатмаси учун 116-шаклдаги (СР 71) илова қилинадиган 
манзил бланкида ѐки почта, курьерлик жўнатмаси келганлиги тўғрисида 
адресатга жўнатилган 22-шаклдаги хабарномада у қуйидагича ѐзиб 
қўйилади: «
Очишдан бош тортаман. Даъвоим йўқ
». Ушбу ѐзув олувчи
томонидан имзоланиши керак. 
Почта, курьерлик жўнатмасини очиш ушбу Қоидаларнинг
12.5.3-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. 
12.5.5 Агар посилка қўшимча муҳрлангани тўғрисидаги белги
116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкининг манзил қисмига 
ѐзилган бўлса, олувчи почта, курьерлик жўнатмаси келганлиги тўғрисида 
22-шаклдаги хабарнома билан хабардор қилинади. Бунда 116-шаклдаги 
илова қилинадиган манзил бланкининг манзил қисми почта алоқаси объек-
тида қолади. Олувчи почта алоқаси объектига келганда, 116-шаклдаги
илова қилинадиган манзил бланкининг посилкага манзил қисми у билан
келишувга кўра, почта, курьерлик жўнатмаси билан бирга берилмайди, 
почта, курьерлик жўнатмаси учун посилканинг 116-шаклдаги илова
қилинадиган манзил бланки хабарнома қисми билан почта алоқаси объек-
тининг ҳужжатлари билан бирга сақланади. 
12.5.6 Почта, курьерлик жўнатмасини топширишда, ташқи ҳолат 
шубҳа уйғотмаган, бироқ бериш вақтида қандайдир сабабга кўра, аввал 
белгилаб ўтилмаган оғирликдаги фарқ аниқланганда ва ҳужжатлар билан 
расмийлаштирилмаганда, алоқа ходими қуйидагиларни бажариши керак: 
а) почта, курьерлик жўнатмаси тарозида тортиб кўрилганда, олувчи-
нинг 
эътиборини 
тарозининг 
кўрсаткичига, 
2-шаклдаги 
ѐрлиқ,
116-шаклдаги (СР 71) илова қилинадиган манзил бланки, CN 23 божхона 
декларацияси, манзил ѐрлиғи (майда пакет, қиймати эълон қилинган хат 
ўрови)да кўрсатилган жўнатманинг ҳақиқий оғирлигидаги фарқни 
аниқлаши; 
b) адресат билан бирга ўровни, муҳрлар ва пломбалар изи, 
боғловлар, тасмаларни синчиклаб текшириши ва почта, курьерлик жўнат-
масининг жойланмаси олинмаганлигига ишонч ҳосил қилиши; 


RH 45-090.1:2013 
217 
c) адресатга почта, курьерлик жўнатмасини очишни таклиф этиши. 
Очишдан бош тортганда олувчи 22-шаклдаги хабарномада,
116-шаклдаги (СР 71) илова қилинадиган манзил бланкида қуйидагича 
ѐзиб қўяди: «
Очишдан бош тортаман. Даъвоим йўқ
», санани кўрсатади ва 
имзолайди. 
Почта, 
курьерлик жўнатмасини очиш ушбу Қоидаларнинг
12.5.3-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Download 3,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish