12.4 Почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмларини очиш
тартиби
12.4.1
Почта, курьерлик жўнатмалари, айрим ҳолатларда, почта
алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) раҳбарининг
фармойиши бўйича, шунингдек, адресатнинг талаби бўйича, юбориш
маълумотлари бўлмаганда (манзили ювилиб кетганда, ѐрлиқлар узилиб
кетганда),
жойланмаларнинг
бутлигига
шубҳа
пайдо
бўлганда
(жойланмани кира олиш имконини яратувчи ўровлар, муҳрлар, боғловлар,
пломбалар, тасмаларнинг носозлиги, оғирлигидаги фарқ бўлганда) ѐки
ташқи белгиларига қараб жойланманинг бузилганлиги шикастланганлиги
га ѐхуд жўнатишга тақиқланган жойланма мавжудлигига тахмин
қилинганда, очилади.
Соз ҳолатда бўлган устама тўловли почта, курьерлик жўнатмаси
олувчининг талаби бўйича, фақат устама тўлов суммаси тўлангандан
сўнг, очилади.
12.4.2
Почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмларини очиш алоқа
бўлими бошлиғи (ўринбосари) иштирокида амалга оширилади. Очиш
шундай ҳисоб-китоб билан амалга ошириладики, бунда почта, курьерлик
жўнатмасининг ўрови, пломбалар, муҳрлар, боғловлар, тасмалар далилий
ашѐ сифатида сақланади.
12.4.3
Почта, курьерлик жўнатмалари ѐки буюмларининг
алмашинуви амалга оширилаѐтган вақтда, ишлов бериш ѐхуд ортиш
вақтида ўровлари, муҳрлари, пломбалари, боғловлари, тасмалари
шикастланганда почта жўнатмалари ѐки буюмлар очилмайди, балки
тегишли почта алоқаси объектининг суғурта муҳри билан муҳрланади, шу
билан бирга муҳрлашдан аввал почта, курьерлик жўнатмаси ѐки
буюмининг оғирлиги албатта текширилади. Почта вагонларида барча поч-
та, курьерлик жўнатмалари ва буюмларининг оғирлиги текширилмайди.
Почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмлари муҳрланганлиги тўғри-
сида 16-шаклдаги юкхатга, посилкалар эса, бундан ташқари, 116-шаклдаги
илова қилинадиган манзил бланкига белги қўйилади, ушбу белги тақвим
штемпели изи ва алоқа ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
Почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмларини очиш тўғрисидаги
51-шаклдаги далолатномани тузишда, уларнинг ташқи ҳолати, почта, курь-
ерлик жўнатмаси ва буюмининг оғирлиги, жойланмаларни текширишда
нималар аниқлангани тўлиқ тавсифланади (ҳар бир предмет, унинг ўлчови,
оғирлиги, почта, курьерлик жўнатмасининг ичида бўш жойнинг
мавжудлиги, шунингдек, почта, курьерлик жўнатмаси ѐки буюмининг қай-
та беркитилгандан кейинги умумий оғирлиги алоҳида ва батафсил санаб
ўтилади). Бундан ташқари, 51-шаклдаги далолатномага идиш (тара)нинг
оғирлиги, жойланма нима қилинганлиги, почта, курьерлик жўнатмаси ѐки
буюми қайта беркитилгандан сўнг, қандай муҳр билан муҳрлангани,
51-шаклдаги далолатнома ва унинг нусхалари қаерга жўнатилгани ѐзилади.
212
RH 45-090.1:2013
213
12.4.4
Транзит контейнер, қоп қайта беркитилгандан сўнг, унга янги
10,17-шаклдаги манзил ѐрлиғи бириктирилади ва контейнер, қоп қайта
беркитишни амалга оширган почта алоқаси объекти томонидан муҳрлана-
ди (пломбаланади).
12.4.5
Транзит посилкалар очиб кўрилганда аниқланган жойланма-
нинг ишлатиш учун яроқсиз ҳолатга келган қисми олинади, йўқ қилинади.
Жойланманинг сақланиб қолган қисми посилка ўровига беркитилади ва
белгиланган
манзилга
жўнатилади.
51-шаклдаги
далолатнома
116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкига бириктирилади ва унга
«Далолатнома билан бирга»
белгиси
қўйилади. Агар қайта беркитилгандан
сўнг посилка ўрови жойланманинг бутлигини таъминламаса, у ҳолда по-
силка белгиланган манзилга қопда (мевалар ва
«Ehtiyot qiling»
–
«Осто-
рожно»
белгилилардан ташқари) жўнатилади. Бузилган жойланмалар
қисман ѐки тўлиқ йўқ қилингани тўғрисидаги, шунингдек, почта орқали
жўнатиш ман қилинган жойланманинг мусодара қилингани тўғрисидаги
51-шаклдаги далолатноманинг нусхаси жўнатувчига маълум қилиш учун
почта жўнатмасини қабул қилиш жойидаги почта алоқаси объектига
буюртма бандероль билан жўнатилади.
12.4.6 107-шаклдаги рўйхати мавжуд бўлган транзит қиймати эълон
қилинган хат ѐки қиймати эълон қилинган бандеролни очишда ичидаги
жойланма рўйхат бўйича текширилади, қиймати эълон қилинган ѐпиқ
хатни эса – унинг ичига солинган илова ҳужжати бўйича текширилади.
Шундан сўнг қиймати эълон қилинган хат ва қиймати эълон қилинган бан-
дероль жойланмаси эски ўрови билан бирга янги ўровга солиб ѐпилади,
унда манзил ва юбориш маълумотлари кўрсатилади.
Қиймати эълон қилинган хат ва қиймати эълон қилинган бандероль
қайта беркитишни амалга оширган почта алоқаси объекти (почтамт, почта
алоқаси боғламаси) томонидан муҳрланади ва сўнгра бериш жойидаги
почта алоқаси объектигача тўғридан-тўғри қопда жўнатилади. Хат ѐки
бандероль билан бирга 51-шаклдаги далолатноманинг икки нусхаси ҳам
жўнатилади, бу ҳақда 16-шаклдаги юкхатда
«Далолатнома билан бирга»
белгиси қўйилади.
Худди шу тарзда ички буюртма майда пакетларни очиш ва қайта
беркитиш амалга оширилади.
12.4.7
Агар ичида 107-шаклдаги рўйхат мавжуд бўлган транзит
суғурта қопи, шунингдек, қиймати эълон қилинган бандероль, қиймати
эълон қилинган хат, қиймати эълон қилинган посилкалар очилганда жой-
ланма тўлиқ ва зарарланмаган бўлса, у ҳолда 51-шаклдаги далолатнома
тузилмайди. Бундай ҳолатларда 16-шаклдаги ички юкхат (107-шаклдаги
рўйхат)да қуйидагича ѐзиб қўйилади:
«__________ сабабли
(очиш саба-
би)
____________________да
(почта алоқаси объектининг номи)
очилди.
Жойланма тўлиқ ва 16-шаклдаги юкхатга (107-шаклдаги рўйхатга) мос
келади»
. Ушбу ѐзув қопни очиш санаси бўлган тақвим штемпели изи ва
қайта беркитишда иштирок этган алоқа ходимларининг имзоси билан
RH 45-090.1:2013
214
тасдиқланади. Қайта беркитилган почта жўнатмаси ѐки буюмига илова
қилинган
16-шаклдаги
юкхатда
қуйидагича
ѐзиб
қўйилади:
«______________________ (очиш ва қайта беркитишни амалга оширган
почта алоқаси объектининг номи)
муҳри билан жўнатилади»
. Бундан
ташқари, шундай ѐзув посилкага тегишли бўлган 116-шаклдаги
илова
қилинган манзил бланкига ҳам ѐзиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |