Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ
Қурбон ҳайити намози ҳам рамазон ҳайити намози кабидир. Лекин қурбон ҳайити 
намозини ўқишдан илгари бирор нарса истеъмол қилинмайди ва масжидга 
боргунга қадар «такбири ташриқ» овоз чиқариб айтиб борилади. Такбири ташриқ 
бундай: 
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, 
Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд». 
Чин арафа куни бомдод намозидан кейин то қурбон ҳайитининг тўртинчи куни аср 
намозидан кейинга қадар ҳар бир фарз намозларидан сўнг мазкур такбири 
ташриқни овоз чиқариб айтиш вожибдир. (Имом тасодифан такбири ташриқ 
айтишни унутса, жамоат такбири ташриқни овоз чиқариб айтади. ) 
Вожиб бўлган икки ракатли қурбон ҳайити намози бу тартибда ўқилади. Қиблага 
қараб: «Холис Аллоҳ таоло учун икки ракат қурбон ҳайити намозини ушбу имомга 
иқтидо қилиб, юзимни Каъба томонига қаратиб, ҳамма такбирлари билан адо 
этишни ният қилдим» мазмунида ният қилинади.
Имом билан биргаликда «Аллоҳу акбар», деб биринчи такбир айтилиб, қўллар 
боғланади. Овоз чиқармасдан «Субҳанака...» ўқилади. Сўнг имом билан 
биргаликда яна уч бор «Аллоҳу акбар», деб қўллар қулоқлар тўғрисигача 
кўтарилиб такбир айтилади, бу такбирларнинг аввалги иккитасидан кейин қўллар 
ѐнларга ташлаб турилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.
Имом Фотиҳа сураси билан бирга бир сурани ўқийди, бошқалар қулоқ солиб жим 
туришади. Сўнгра рукуъ ва икки сажда қилинади ҳамда иккинчи ракатга турилади.


Иккинчи ракатда имом яна Фотиҳа ва зам сура ўқийди. Сўнгра рукуъдан аввал яна 
уч марта такбир айтилади. Такбирлар орасида қўллар қулоқлар тўғрисигача 
кўтарилади ва такбирлар орасида улар ѐнда тутилади.
Тўртинчи такбир айтиб рукуъга борилади. Рукуъ ва икки сажда қилиб қаъдада 
ўлтирилади, ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқиб салом берилади.
Сўнг имом минбарга чиқади. Хутба ўқиганидан кейин яна меҳробга қайтади, дуо 
ўқийди.
Ҳайит намозигача нафл намоз ўқиш макруҳ.
Ҳайит намозининг вақти қуѐш бир найза бўйи кўтарилганидан то туш (пешин) 
вақтигачадир. Туш вақти киргач, ҳайит намозини ўқиб бўлмайди.
Икки ҳайитдаги суннат амаллар қуйидагилардир:
Жума кунидаги каби ғусл қилиш, янги кийимларини кийиш ва хушбўйланиш икки 
ҳайитда ҳам суннатдир.
Рамазон ҳайитида намозгоҳга чиқишдан олдин топган хурмодан тоқ, топмаган 
бирор ширинлик еб олиши ҳам суннатдир. Чунки бу билан киши ўзининг рўза 
эмаслигини билдиради. Қурбон ҳайитида эса намоздан қайтиб, ўзининг қурбонлиги 
гўштидан егунга қадар ҳеч нарса емай туриши суннатдир.
Рамазон ҳайитини ўқиш учун намозгоҳга чиқаѐтган киши махфий ҳолда ўзи 
такбирни айтиши, қурбон ҳайитига чиқаѐтганда эса жаҳрий қилиб такбирни 
айтиши ҳам суннат амаллардандир. Ҳайит намозидан кейин ўша намозгоҳда нафл 
намоз ўқиш макруҳдир.
Намозга бир кўчадан бориб, бошқа кўчадан қайтиб келиш ҳам суннатдир.
Ҳайит намозларини ўқиш учун ҳамма мусулмонлар бир ўринга тўпланишиб, 
елкама-елка саф тортиб турадилар. Барча бир-бирини байрам билан қутлаб, бойлар 
фақир биродарларига икром кўрсатиб, улардаги ҳожатмандлик аламини 
енгиллатишади. Ҳайит кунлари мусулмонларнинг ҳаѐти янада саодатли тус олади.
Икки ийд намозидаги мусулмонлар жамоати душманлар кўз ўнгида улкан ҳайбат 
касб этади. Ушбу муборак кунларда уфқни мусулмонларнинг такбир ва таҳлил 
айтаѐтган овозлари тўлдириб юборади. Бу икки муқаддас кунда Аллоҳ таолонинг 
мусулмонларга берган фазилати, уларни икром қилиши, ѐлғиз Аллоҳга иймон 
келтирган, фақат Ўзининг розилигини талаб қилган ҳолда рамазони шариф ойидаги 
кечқурунги бедорлик, кундузги рўзадорлик ибодатларини мақбул айлагани намоѐн 
бўлади. Бир ойни рўза ҳолида ўтказган мўминнинг хурсандлиги ийдул фитр кунида 
яна ҳам ортиб кетади. Қилган амалларининг натижаси маълум маънода унинг ўзига 
кўриниб, бундан қувонади. Гўѐ у икки ажрнинг бирини дунѐда олгандек, 
охиратдагиси эса уни кутиб тургандек бўлади.


Зулҳижжанинг ўн кунидан кейин қурбонлик байрами келади. Ушбу ўн кунликда 
қилинган амаллар бошқа йилнинг кунларидаги солиҳ амаллардан афзал туради. 
Зулҳижжанинг тўққизинчи куни арафа бўлиб, ҳожилар бу кунда Арафотда 
турадилар. Ушбу амал ҳажнинг улуғ фарзларидан биридир.
БЕМОР КИШИНИНГ НАМОЗИ 
Ислом енгиллик динидир. Бу динда мусулмонлар ноиложликка, машаққатга солиб 
қўйилмайди, улар қодир бўлмайдиган ибодатларга буюрилмайди. Шу билан бирга 
Исломда намозга қаттиқ эътибор берилади ва уни адо қилиш учун турли чоралар 
йўлга қўйилади. Бемор киши қиѐм туришдан ожиз бўлса ѐки касали кучайиб 
кетишидан хавф қилса ѐ шифонинг кечикишига шу қиѐм туриши сабаб бўлса, у 
ҳолда ўтириб намоз ўқийди. Лекин рукуъ ва саждаларни тўла қилади. Агар рукуъ 
ва саждага ҳам қодир бўлмаса, худди ташаҳҳудда ўтиргани каби чап оѐғини тўшаб, 
ўнг қадамини тик қилган ҳолда ўтиради. Бу энг афзалидир. Агар бунга ҳам қодир 
бўлмаса, хоҳлаган суратда ўтиради ва рукуъ ҳамда саждаларни боши билан ишора 
қилади. Бунда рукуъ учун бошини озроқ эгса, сажда учун кўпроқ эгади.
Агар саждага ожиз бўлатуриб рукуъга қодир бўлса ҳам, барибир иккиси учун 
ишора қилади. Саждага имкони йўқ касалнинг ишора билан қилган саждаси кифоя 
қилади. Аммо унинг сажда қилиши учун бирор нарсани юзи баробар кўтариб 
қўйиш жоиз эмас. Имо-ишора билан намоз ўқиш тик турган ҳолда ҳам, ўтирган 
ҳолда ҳам дурустдир. Лекин бемор кишининг ўтириб, имо-ишора билан намоз 
ўқиши афзал ҳисобланади. Агар сажда қилишга ожиз бўлса, ундан қиѐм туриш ҳам 
соқит бўлади.
Агар беморга ўтириш ҳам машаққат бўлса, у ўнг томон билан қиблага юзланган 
ҳолда ѐнбошлаб ѐтади, шу афзалидир. Бўлмаса, чалқанчасига ѐтиб, оѐқларини 
қибла томонга узатади, тиззасини эса бир оз букиб олади. Бошни бир оз кўтариш 
учун орқага ѐстиқ қўйилади. Бу ҳолат ѐнбошлашдан кўра афзалроқдир. Шу ҳолда 
имо-ишора қилиб намозни ўқийди. Агар бундай туришга ҳам қодир бўлмаса, ўзига 
қулай бўлган суратда ўрнашиб, ишора билан намозини ўқийди. Кийими ва жойи 
нажосат бўлса, агар намозни адо қилгунича яна қайта нажосат бўлса, алмаштирмай 
ўқийверади. Агар намозни адо қилгунича пок турса, кийим ва жойини поклаб 
ўқийди.
Агар соғлом киши намоз асносида касал бўлиб, оғриқдан қиѐмга қодир бўлмай 
қолса, ўша заҳоти ўтириб, ишора билан намозни тугатади. Агар ўтиришга ҳам 
мажоли келмай қолса, унда чалқанчасига ѐтади ва намозни ишора билан охирига 
етказади. Ишора фақат бош билан қилинади. Агар бошини қимирлата олмай қолса, 
кўз ѐки қош билан ишора қилмайди ҳамда қалби билан ҳам намознинг арконларини 
ижро этмайди, балки ушбу ҳолда намозни кечиктиради ва тузалгандан кейин эса 
қазосини ўқиб қўяди.
Агар бемор кишига ўтириб ҳам намоз ўқиш узрли бўлса, бу пайтда у ѐнбошлаб, 
қиблага юзланган ҳолда ѐки орқаси билан ѐтиб намоз ўқийди. Лекин орқаси билан 
ѐтиб ишора қилиши яхшироқдир. Бетоб кишига бош билан ишора қилиш ҳам 
мумкин бўлмаса, намоз тўхтатиб турилади.


Ишора билан намоз ўқувчи киши намоз ичида тузалиб қолса, намозини бошидан 
қайта ўқийди. Рукуъ ва саждаларни ўтирган ҳолда адо этаѐтган намозхоннинг 
саломатлиги намоз ўртасида яхшиланиб қолса, қолган намозларини тик турган 
ҳолатда давом эттиради.
Сузаѐтган кемада намоз ўқиѐтган киши ҳеч қандай узрсиз ҳам намозини ўтириб 
ўқиши мумкин.
Қирғоққа боғлаб қўйилган ва тўхтаб турган кемаларда эса намозхон ибодатини тик 
турган ҳолатда адо этади. Агар узрли бўлса, ўтириб ўқийди.
Намозхон бир кечаю бир кундуз ичида ҳушдан кетган бўлса ѐки жинни бўлиб 
турса, ўқишга қодир бўлмаган намозларининг қазосини адо этади. Ҳушдан кетиши 
ѐки жиннилиги бир кеча-кундуздан зиѐда бўлса, қолдирган намозлари қазосини 
ўқиши лозим бўлмайди. Дори воситасида ҳушидан кетказилган бўлса, Абу Ҳанифа 
роҳматуллоҳи алайҳ «Бир кеча кундуздан ошса ҳам қазосини ўқийди» деганлар.
ХАВФ НАМОЗИ 
Намоз ўқишга жиддий хавф (масалан, уруш бўлаѐтгани хавфи) солиниб турган 
пайтда ўқиладиган фарз намозлари «хавф намози» ҳисобланади. Агар хавф 
кучайиб кетса, имом жамоатни икки гуруҳга ажратади. Бир тоифа душман томонда 
турса, иккинчи тоифа имомга иқтидо қилади. Агар намоз икки ракатли бўлса, имом 
биринчи тоифа билан биринчи ракатни ўқийди, биринчи ракатнинг иккинчи 
саждасидан бошини кўтарганда орқадаги иқтидо қилган гуруҳ душман томонга 
бориб туради, душман томонидаги хавфга кўз-қулоқ бўлиб турган жамоат эса 
келиб, имомга иқтидо қилади. Имом улар билан иккинчи ракатни тугатиб, 
ташаҳҳудни ўқиб салом беради. Аммо имомга эргашувчилар салом беришмайди. 
Балки улар душмандан келадиган хатарга кўз-қулоқ бўлиш учун боришади. 
Аввалги жамоат эса келиб, қолган бир ракатни имомсиз қироат қилмай ўқишади. 
Чунки улар имомга аввалдан иқтидо қилганлик ҳукмида эдилар. Кейин ташаҳҳудни 
ўқишади ва салом беришади-да, яна душманнинг хавфи бор томонга бориб 
туришади. Сўнгра иккинчи гуруҳ келиб, қолган бир ракатларини қироат билан адо 
қилишади. Чунки улар имомга аввалги ракатда иқтидо қила олишмаган эди. 
Шунинг учун улар масбуқ ҳукмида бўлишади. Шундан сўнг ташаҳҳудни ўқиб, 
салом беришади.
Агар намоз уч ѐки тўрт ракатли бўлса, имом аввалги икки ракатни биринчи гуруҳ 
билан ўқиса, кейин икки ѐки бир ракатни иккинчи гуруҳ билан адо қилади. Ҳар 
икки жамоат ҳам қолган ракатларни юқоридагидек жой алмаштириб ўқиб олади. 
Намоз ўқиб турган ҳолда жанг қилинса, намоз бузилади. Чунки Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳандақ ғазоти куни тўрт вақт намозни ўқий 
олмадилар. Агар урушиб туриб ҳам намозни ўқиш керак бўлганда, ҳаргиз 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тарк қилмаган бўлар эдилар.
Агар хавф янада кучайиб кетса, отга минган ҳолда ѐки пиѐда қай томонга юзланиб 
бўлса ҳам, рукуъ ва саждаларни имо-ишора қилиб намоз ўқилади. Уруш бошланиб 
кетса, юқорида айтганимиздек, намоз бузилади.


Хавф намози ўқилаѐтганда қурол-аслаҳаларни тақиб олиш мустаҳаб амалдир. 
Хавф намозини ҳар икки гуруҳ алоҳида имом билан навбат-навбат ўқиб олиши ҳам 
афзалдир.
ҚУЁШ ВА ОЙ ТУТИЛГАНДАГИ НАМОЗЛАР 
Қуѐш тутилган вақтда икки ѐки тўрт ва ѐ ундан кўпроқ намоз (кусуф намози) ўқиш 
суннатдир. Афзали бир ѐки икки салом билан тўрт ракат ўқишдир. Камида эса икки 
ракатли нафл намоз кўринишида ўқилади. Бу намоз жамоат бўлиб, азон ва 
иқоматсиз, қироатни жаҳрий қилмай ва хутба ўқимасдан адо қилинади. 
Инсонларни жамоатга тўплаш учун жамоат намозига деб чақирилади.
Қуѐш тутилганда ўқиладиган намозни жума намозида имомлик қиладиган киши 
имом бўлиб ўқиб бериши лозим. Агар у бўлмаса, султоннинг рухсати билан тайин 
қилинган киши ўқиб бериши керак. Агар булар ҳам бўлмаса, инсонлар ўзлари 
ѐлғиз-ѐлғиз бўлиб, ўз манзилларида ўқишади. Ушбу намознинг биринчи ракатида 
Фотиҳадан сўнг Бақара сураси каби, иккинчи ракатида Оли Имрон сураси каби 
узун сураларни қироат қилиш суннатдир. Агар ракатдаги қироатларни енгил қилса, 
намоздан кейинги дуони узун қилади. Ҳадиси шарифда келишича, муҳими 
инсонлар қуѐш тутилган вақтда намоз ва дуо билан машғул бўлишлари керак. Агар 
қироатни узун қилсалар, дуони қисқа қиладилар, дуони узун қилсалар, қироатни 
қисқа қиладилар. Токи қуѐшнинг тутилиши йўқолгунча намоз ва дуога машғул 
бўладилар. Рукуъ-саждаларни ҳам беҳад узун қилишади. Имом қиблага юзланиб 
ўтиради ва хоҳлаганча дуо қилади, одамлар эса дуога қўл очиб «омин» деб 
турадилар.
Ой тутилганда ўқиладиган намоз ҳам худди қуѐш тутилганда ўқиладиган намоз 
кабидир. Лекин бу намозни ўқиш мустаҳаб бўлиб, уни масжидда йиғилиб, жамоат 
ҳолида ўқиш шариатда йўлга қўйилмаган, балки ҳар ким ўз уйида ѐлғиз-ѐлғиз 
бўлиб адо қилади. Қуѐш ва ой тутилганда ўқиладиган намозлар бирор даҳшатли 
воқеа содир бўлганда ҳам ўқилади. Мисол учун, қаттиқ зилзилалар, бир воқеа 
сабаб кўпчиликнинг ўлиб кетиши, шиддатли шамоллар, кундуз куни атрофни 
қўрқинчли қоронғулик ўраб олиши ва шу каби ваҳимага соладиган ҳодисалар 
содир бўлиши билан намоз ўқиш, гуноҳлардан четланиш, инсонлар ўзларини 
тўғрилашлари ва нажот топишлари учун сабаб бўладиган ибодатларга қайтишлари 
одатий ҳолдир. Ибодатлардан узоқлашиб, гуноҳ кўчасига кириб қолган бандани 
Роббисига қайтариб, Унга яқинлаштирадиган энг яхши ибодат намоздир.
ИСТИСҚО НАМОЗИ 
Ёмғир (сув) сўраб ўқиладиган намознинг номи «истисқо» дейилади. Истисқо 
намози деб сувга муҳтож бўлиб қолинганда Аллоҳ таолодан бандаларининг ѐмғир 
талаб қилиб ўқиладиган намозига айтилади. Буни яшаѐтган жойларининг сувидан 
экинларию ҳайвонларини суғориб турган, дарѐ, анҳор ва булоқлари бўлмаган 
одамлар ўқишади. Мабодо, анҳор ва булоқлари бўлса ҳам, эҳтиѐжларига 
етмаѐтгани сабабли ушбу намоз ўқилади. 


Истисқо намози худди икки ҳайит намози каби адо қилинади, лекин бунда зоида 
такбирлар айтилмайди. Намоз ўқиб бўлингач, ерда ўзаро туриб иккита хутба ўқиш 
мустаҳаб амаллардандир. Аммо ҳайит намозларидек минбарга чиқиб хутба ўқиш 
макруҳдир. Ҳайит намозидаги хутба такбирлари ўрнига имом истиғфор айтади. 
Икки хутбанинг ўртасини бир оз ўтириш билан ажратади. Имомнинг хутба 
мобайнида қибла томонга юзланиб туриши мандубдир. Хутбадан бир оз кейин 
имом кийимини тескарисига ағдариб кийиб олади ва тасбеҳ айтиб, мўминлар ва 
мўминалар ҳаққига истиғфор айтади. Лекин имомга эргашган инсонлар 
кийимларини тескарисига ағдариб киймайдилар. Кейин имом одамлар томонига 
юзланиб, тик турган ҳолида қуйида келадиган истисқо дуосини ўқийди, одамлар 
эса қиблага юзланиб ўтиришади ва имомнинг дуосига «омин» дейишади: 
،ٍخََْح َس بٍَْقُع ٌََُّّٖيىا ،بَْْضِغَأ ٌََُّّٖيىا ،بَْْضِغَأ ٌََُّّٖيىا ،بَْْضِغَأ ٌََُّّٖيىا
بٍَْقُع َلَ َٗ
ِذِثبٍََْ َٗ ِةا َشِّظىا ىَيَػ ٌََُّّٖيىا .ًٍْذَٕ َلَ َٗ ،ٍء َلًَث َلَ َٗ ٍقْحٍَ َلَ َٗ ،ٍةاَزَػ
باضٍَْغ بَِْقْعا ٌََُّّٖيىا .بٍََْْيَػ َلَ َٗ بٍََْْىا ََ٘ح ٌََُّّٖيىا .ِخٌَِد َْٗ ْلْا ُُِ٘طُث َٗ ، ِشَجَّشىا
الًِّيَجٍُ باقَذَغ ،بائٌ ِشٍَ بائٍَِْٕ ،باضٍِغٍُ
بَِْقْعا ٌََُّّٖيىا .باَِئاَد باقَجَغ بًٍّبَػ ،بًّحَع ،
بََْى َّسِدَأ َٗ ،َع ْس َّضىا بََْى ْذِجَّْأ ٌََُّّٖيىا .ٍَِِْطِّبَقْىا ٍَِِ بَْْيَؼْجَر َلَٗ ، َشٍَْغْىا
بٍَ ِء َلًَجْىا ٍَِِ بََّْػ ْفِشْما َٗ ، ِض ْسَ ْلْا ِدبَم َشَث ٍِِ بٍََْْيَػ ْه ِضَّْأ َٗ ،َع ْشَّعىا
َلَ
ًِْحَأ َٗ ، َلَزََْح َس ْشُشّْا َٗ ، َلََِئبََٖث َٗ َكَدبَجِػ ِقْعا ٌََُّّٖيىا . َك ُشٍَْغ ُُٔفِشْنٌَ
،ُءا َشَقُفْىا ُِْحَّ َٗ ًَُِّْغْىا َذَّْأ ، َذَّْا َّلَإ ََٔىإ َلَ ُالله َذَّْا ٌََُّّٖيىا . َذٍََِّْىا َكَذَيَث
ْىَضَّْأ بٍَ ْوَؼْجا َٗ ، َشٍَْغْىا بٍََْْيَػ ْه ِضَّْأ
ٌََُّّٖيىا .ٍٍِ ِح ىَىِإ باغ َلًَث َٗ اح َُّ٘ق بََْى َذ
.ا اسا َسْذٍِ َءبَََّغىا ِوِع ْسَأَف ،ا اسبَّفَغ َذُْْم َلَِّّإ َك ُشِفْغَزْغَّ بَِّّإ

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish