Математика ақл ва заковат



Download 2,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/57
Sana05.04.2022
Hajmi2,48 Mb.
#530750
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
математика методика

Вақтни чамалаш
Болаларнинг вақт ҳақидаги тасаввурларини 
мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш: “Эрталаб”, “Кечқурун”, “Кундуз”, “Тун”, 


109 
“Кеча”, “Бугун”, “Эртага” тушунчаларини фарқлаш ва бу сўзлардан тўғри 
фойдаланиш кўникмасини мустаҳкамлаш. 
Болаларни ҳафта кунлари билан таништириш ва ҳафта кунлари номларини 
изчиллик билан айтишга ўргатиш. Кеча ҳафтанинг қайси куни бўлганлигини, 
бугун қанақа кун, эртага қайси кун бўлишини аниқлашни ўргатиш. 
Болаларнинг 
вақт 
ҳақидаги 
тасаввурларини 
мустаҳкамлаш 
ва 
чуқурлаштириш. Йил фасллари билан таништириш ва фаслларнинг номини 
тўғри кетма-кетликда айтишга ўргатиш. 
Катта гуруҳда асосий эътибор ҳафтадаги ўзгаришни, йил фаслларининг 
характерли хусусиятларини онгли ўзлаштиришга қаратилади. Болалар кеча 
қайси кун бўлгани, бугун қайси кун эканини, эртага қайси кун бўлишини, 
ҳафтадаги кунлар сонини, уларнинг тартибини айтишни ўрганадилар. Бундан 
ташқари, болалар йил фаслларининг характерли белгиларини) ўзларининг бу 
вақтдаги ўйинларни, одамларнинг табиатдаги меҳнатларини аниқлайдилар. 
Маълумки, болалар ҳафта кунларини бир текисда ўзлаштирмайдилар. Улар 
якшанба, шанба ва душанбани энг яхши эслаб қоладилар. 
Якшанба — хурсандчиликлар бўладиган кун, яқинлар билан, яъни ота-она, 
буви ва бошқалар билан бирга бўладиган кун. Бу кун яна шуниси билан ҳам 
ғайриоддий кунки, баъзида бола ҳаётининг одатдаги тартиби ўзгаради: 
бувисининг уйида тушлик қилиш, меҳмонлар келиши, театрга бориш ва ҳ. к. 
Болалар душанбани ҳам яхши биладилар, чунки шу куни улар,
якшанбадан кейин мактабгача таълим муассасаларида бўлишларининг 
биринчи кунидир. Сешанба, пайшанба ва жума кунлари алоҳида аҳамиятли 
воқеалар билан белгиланмаган. Тўғриси, жума кунини болалар дам олиш 
арафаси 
сифатида, 
болалар 
мактабгача 
таълим 
муассасаларисида 
бўлишларининг дам олинадиган кунлардан олдинги охирги кун сифатида 
яхшироқ биладилар ва ажратадилар. Шундай қилиб, кичик болаларнинг 
ҳафтанинг ҳар хил кунларини билишдек билимларни ўзлаштиришларида 
уларнинг фаолиятлари ва ҳаяжонли кечинмаларининг роли ҳақида гапириш 
учун баъзи асослар бор. 
Шу сабабли болаларни ҳафта тушунчаси билан таништиришни ҳафтанинг 
ҳамма кунларини ўзлаштиришдан эмас, балки кеча қайси кун бўлганини, 
эртага қайси кун бўлишини аниқлашдан бошлаш маъқул.”Бунда тарбиячи 
олдин ҳафтанинг якшанба, душанба кунларини, сўнгра эса, аста-секин 
ҳафтанинг бошқа кунларини ўргатишни назарда тутади. Болалар ҳафта 
кунларининг номларини айтибгина қолмай, балкиуларга оид элементар 
тавсифномалар беришлари муҳимдир. 


110 
Масалан, тарбиячи машғулот давомида ушбуларни сўрайди: “Кеча қайси 
кун эди?” “Эртага қайси кун бўлади?” Агар болалар ҳафтанинг кунларини 
айтишда қийналишса, тарбиячининг ўзи айтади. У якшанба дам олиш куни 
эканини айтади. Шу куни ҳамма дам олади. Болалар мактабгача таълим 
муассасаларига боришмайди. Якшанбадан кейин душанба деб аталувчи кун 
келади. Бу дам олиш кунидан кейин болалар мактабгача таълим 
муассасаларига, катталар ишга борадиган биринчи кун ва ҳ.к.
Шундай қилиб, тарбиячи болаларни ҳафтанинг кунлари билан кетма-кет 
таништиради. Болалар ҳафта кунларининг номларини ва улар тартибини яхши 
эслаб қолишлари учун, уларнинг эътиборини ҳафта кунининг номи билан унинг 
тартиби орасидаги боғланишга қаратиш керак. Масалан, чоршанба — 
ҳафтанинг ўртаси, пайшанба—ҳафтанинг тўртинчи куни, жума эса ҳафтанинг 
бешинчи куни ва ҳ.к. 
Болалар ҳафта қисмларини фарқлаш ва айтишни ўрганиб олганларидан 
кейин, куннинг ҳамма номларини кетма-кет ўзлаштириш устида иш бошлаш 
мумкин. Болалар ҳафтада ҳаммаси бўлиб неча кун борлигини аниқлашади, 
уларнинг тартибини айтишади. Тарбиячи болалардан ҳафтанинг қайси 
кунларини билишларини, улар ҳафтада нечта эканлигини сўрайди. Ҳафтанинг 
ҳамма куни тартиби билан келиб кетишини тушунтиради: биринчи кун 
душанба, иккинчи кун сешанба, учинчи кун чоршанба ва ҳ.к. 
Тайёрлов гуруҳда болаларни фазода 
мўлжалга олишга ўргатиш 

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish