95
Доривор ўсимликларни ўстириш ва
етиштириш
41–
китоб
Ўсимликнинг тавсифи.
Катта қончўп
кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, ўсимлик-
нинг барча органлари пушти рангдаги
сутли шарбат сақлайди. Ўсимлик илди-
зининг ички қисми сариқ, ташқи томо-
ни эса қизил рангли. Пояси тик ўсувчи,
кам тукланган ёки тукланмаган, 25-100
см узунликда.
Барглари яшил, узунли-
ги 7-20 см, эни 2,5-9 см. Поянинг юқо-
ри қисмида жойлашган барглари бандсиз, пасткилари узун
бандли бўлади. Баргларининг шакли тухумсимон ёки юма-
лоқ, барг четлари бутун, айрим ҳолларда қирқилган. Гуллари
сариқ, узун гулбандли, диаметри 15-20 мм ни ташкил этади.
Меваси қўзоқ мева, узунлиги 3-6 см, эни 2-3 мм. Уруғлари ту-
хумсимон, жигарранг, қўзоқда икки қатор бўлиб жойлашади.
Ўсимлик май-август ойларида гуллайди. Ўсимликнинг
ўсиш жойига қараб мевалаш жараёни
июль-сентябрь ой-
ларида кузатилади. Ўсимлик уруғларидан кўпайтирилади.
Ўсимликнинг ер устки қисми хом-ашё сифатида фойдала-
нилади. Ўсимликдан тайёрланган шарбат аччиқ ва қўланса
ҳидга эга.
Ўсимликнинг тарқалиши.
Катта қончўп табиий ҳолда Ев-
ропа ва Ўрта ер денгизи мамлакатларида учрайди. Ўзбекис-
тонда интродукция қилинган.
Агротехник тадбирлар.
Ўсимликнинг плантациясини
ташкил қилиш учун намлик юқори ва соя жойдаги майдон-
лар танланади. Дастлаб ўсимликни экиш учун унинг уруғла-
рини тайёрлаш зарур. Уруғ тайёрлашда эҳтиётлик чоралари
кўрилиши керак, сабаб катта қончўп заҳарли ўсимлик ҳи-
собланади. Ўсимлик уруғларини териш учун дастлаб ўсим-
ликнинг учки қисмларидаги сарғайган қўзоқлари терилади.
96
100 китоб тўплами
Кунлар ўтиши билан ўсимликдаги қўзоқлар сарғайиши би-
лан улар терилаверади. Қўзоқ мевалар соя жойда қоғоз ёки
брезент устига ёйилади. 2-3 кундан сўнг қуриган қўзоқлар-
нинг пўчоғи ажратиб олинади ва қоғоз ёки брезент устида
қолган тоза уруғлар йиғиштириб олинади.
Ўсимликни экиш учун майдон тайёрлашда қуйидаги тад-
бирлар амалга оширилади: 25-30 см чуқурликда шудгор қи-
линади, молаланади ва 60 см қатор оралиқлари тортилади.
Уруғлар қишда ёки эрта баҳорда сепилади ва захлатиб суғо-
рилади. Ниҳолларнинг униб чиқиши билан қатор оралари
юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланади. Катта қончўп ме-
зофит ўсимлик ҳисобланганлиги учун мавсум давомида туп-
роқдаги намлик миқдорини юқори даражада ушлаб туриш
керак, яъни июнь ойининг охиригача ўсимликни 8-10 марта-
гача суғориш мақсадга мувофиқдир.
Ҳосилдорлик гектар ҳисобида 8-10
центнерни ташкил
этади.
Тавсиялар.
Соя тоғолди текисликларида, суғориш имко-
нияти кўп бўлган, ҳаётий шаклига кўра бута ёки дарахт до-
ривор ўсимликлари ташкил этилган плантацияларда, қатор
ораларига, экин майдонлари атро-
фида экилган дарахтлар остида,
ариқ ва каналлар бўйларида экил-
ган
дарахтларнинг остида экиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: