«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
195
х 1
2
7
3
8
5 6
х
0
4
16 9
0 t
10
х
0
12
13
11
14
15
-х 1-rasm
ADABIYOTLAR:
1.
Sh. Ro‘ziyev, K. Tursunmetov, S. Polvonov Fizikadan masalalar yechishda
analogiya usulidan foydalanish. J. Fizika matematika va informatika. №4 2003y.,
2. R. Mavlo
nov, O. To‘rayeva Р. Мавлонов, О. Тўраева, Q. Xoliqberdiyeva
Pedagogika T. ―O‘qituvchi ‖, 2001
«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
196
Джуракулова Адолат Халмуратовна
Термезский государственный университет
(
Термез, Узбекистан)
БОШЛАНҒИЧ СИНФ МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА МАНТИҚИЙ
МАСАЛАЛАРНИ МУЛОҲАЗА ЮРИТИШ УСУЛИ БИЛАН ЕЧИШ
Мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги дастлабки қадамлариданоқ, буюк
маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим –тарбия
тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон
талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андазаларига мос равишда
рақобатбардош кадрларни тайѐрлаш, мустақил фикр юритувчи, ижодкор
ѐшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди.
Фарзандларимизни мустақил фикрли, замонавий билим ва касб-
ҳунарларни эгаллаган, соғлом ҳаѐтий позицияга эга чинакам ватанпарвар
инсонлар сифатида тарбиялаш биз учун ҳеч қачон ўзининг долзарблигини
йўқотмайдиган масала ҳисобланади. Биз ўзининг қадр-қимматини
англайдиган, иродаси баққуват, иймони бутун, ҳаѐтда аниқ мақсадга эга
бўлган инсонларни тарбиялаш имкониятига эга бўламиз. Энди ўқитувчининг
асосий вазифаси ўқувчига тайѐр билим бериш эмас, балки билимларни
мустақил эгаллашларига кўмаклашишдан иборат. Бунинг учун эса
ўқувчиларининг ўз қобилияти ва имкониятларини тўла-тўкис намоѐн этишлари
ва бутун куч-ғайратларини билим олишга сарфлашлари учун имкон берадиган
даражада таълим–тарбия жараѐнини такомиллаштириш зарур.
Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом
ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган,
уйғун шаклланган инсонлар бўлиб, ХХI аср талабларига тўлиқ жавоб
берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва
шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу
масалаларнинг ечими кўп жиҳатдан узлуксиз таълим тизимининг бошланғич
бўғини ҳисобланган умумтаълим мактабларига боғлиқ.
Шахснинг интеллектуал даражаси иккита асосий параметр билан тўла
характерланади, булар, олинган ахборотлар ҳажми ва бу ахборотларни
амалий фаолият жараѐнида турли муаммоли вазиятларга қўллашда
фойдалана олиш қобилияти. Бу параметрлардан биринчиси «инсоннинг
билимдонлигини, иккинчиси интеллектуал шаклланганлигини характерлайди».
Асосий интеллектуал қобилият қаторига биринчи навбатда математикани
ўрганиш жараѐнида шаклланадиган ижодий қобилият киради.
Ҳозирги кунда математика ўқитиш жараѐнида ўқувчиларни зериктириб
қўймайдиган, ижодий фикрлашга, мустақил ишлашга йўналтириган ҳар хил
масалалардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Ижодий қобилиятнинг ривожланишида арифметик масалалар алоҳида
ўрин тутади. Масалалар ечиш жараѐнида ҳар доим таққослаш, таҳлил ва
синтез, абстрактлаш, аниқлаштириш, умумлаштириш индуктив ва дедуктив
характердаги хулоса чиқариш ва шу каби мантиқий тафаккур усулларидан
фойдаланилади. Ҳар доим тафаккурнинг мазкур мантиқий усуллари
арифметик масалани ечиш йўлларини топиш воситаси сифатида ишлатилади,
Do'stlaringiz bilan baham: |