“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
338
МУМТОЗ ЛИРИКА АНЪАНАЛАРИ ВА НАЗАР ШУКУР, АЪЗАМ ЎКТАМЛАР
ШЕЪРИЯТИ
Нилуфар Умарова
Қарши давлат университети ўқитувчиси
Аннотация:
Мазкур мақолада мумтоз шеърият анъаналари ва шоирлар Назар
Шукур ҳамда Аъзам Ўктамлар шеърияти хусусида фикр билдирилиб, шоирларнинг
шеърлари таҳлилга тортилган.
Калит сўзлар:
Мумтоз, анъана, ворисийлик, лирика баҳория, шитоия, манзума,
симфония, манзара, истиора.
―Ҳар қандай миллий адабиѐт ўз тараққиѐти давомида ўзигача ўтган
маънавий
меросга таянади, ўтмиш адиблари ижодини қайта бадиий идрок этади ва уларнинг
ижодий хусусиятларини ўзида мужассам қилади. Мумтоз бадиий меросга ворислик
ана шу
анъаналарни янгилашда, уларни янги давр шароитига мос ҳолда келажакка
тақдим қилишда кўринади. Шунинг учун ҳам адабий жараѐн ҳодисасини ўрганишда
анъана ва янгилик, маданий меросга ворислик ва
адабий таъсир масалалари
адабиѐтшуносликнинг муҳим илмий муаммолари саналади
24
‖
Янги ўзбек шеъриятининг поэтик жиҳатдан шаклланишида мумтоз лирика
анъаналарининг давомийлиги муҳим аҳамият касб этади. Ижодкорнинг илгари
яратилган асарларни ўқиб, улардан илҳомланиши ва яратаѐтган
асарларига намуна
олиши бадиий адабиѐтда анъанавийлик ва ижодийликнинг давом этишини
таъминлайди. Бу ўз навбатида адабиѐтнинг миллий қиѐфасини сақлаб қолишда ва
унинг тараққий этишида зарурий омил ҳисобланади.
Ҳар бир миллат шеърияти анъанавийлик асосида шаклланар экан, шоир услуби,
поэтик образ яратиш маҳорати, рамзлар силсиласи миллий анъаналар қатида янгича
бир кўринишда кашф этилади. Анъанавийликнинг
давомийлиги миллийликка
асосланган ворисийликнинг борлигидан далолатдир.
70-80 йиллар миллий шеъриятимизда анъанавийлик мумтоз шеъриятдаги
тимсол ва рамзларнинг янгича такомил топишида кўзга ташланади. Бу давр
шеъриятига хос бўлган муҳим фазилатлар замонавий руҳнинг кучайганлиги,
халқчиллик,
ғоявий-ижтимоий
мазмуннинг
теранлашгани,
бадиий
санъат
воситаларининг шеър қатига чуқур сингдирилганлиги билан белгиланади.
Шеъриятда йил фаслларини мадҳ этиб ѐзилган шеърлар жуда кўп учрайди.
Мумтоз адабиѐтда баҳор мадҳига бағишлаб ѐзилган шеърлар ―баҳория
25
‖, қиш
мавзусида яратилган шеърлар эса ―шитоия (шито сўзи араб тилида қиш дегани)
26
‖
атамалари билан номланган.
24
Тожибоева М. Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиѐт анъаналари. Автореферат.Т-2018. Б-12.
25
Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият луғати. Тошкент. Янги аср авлоди-2008. Б-14
26
Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият луғати. Тошкент. Янги аср авлоди-2008. Б- 166