“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
127
ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ҚАРАШЛАРИДА УЗЛУКСИЗ МАЪНАВИЙ
ТАРБИЯ
Уракова Наргиза
Сергели тиббиѐт коллежи ўқитувчиси
Фуқароларда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, ѐш авлодни
ахлоқий, ғоявий сиѐсий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама етук ҳамда маданиятли
қилиб тарбиялаш ҳамма замонларда ҳам давлат ва жамият диққат марказида бўлган.
«Байт ул-Ҳикма» номи билан машҳур «Маъмун академияси» олимлари таълим-
тарбия, қонунчилик борасида ҳам ўз фикрларини ѐзиб қолдириб, қадимий тарихий
анъаналарни ривожлантирганлар. Буюк олимлар, файласуфлар, фиқҳ илми
намоѐндаларининг асарлари, тавсиялари, ўгитлари, фикр-мулоҳазалари тўғри
дунѐқараш, ахлоқ одобни ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириб, одамларни ор-
номусли, камтарин, бурч ва масъулиятни чуқур ҳис эта оладиган виждонли бўлишга,
ота-она, аѐллар, болалар ва кексаларга ҳурмат-иззатда, ѐмонлик, ѐлғон ва разолатга
қарши курашга ундайди. «Маъмун академияси» довруғини оламга ѐйган буюк
ватандошимиз Абу Али ибн Сино таълим ва тарбия масалаларига жиддий ва ижодий
ѐндошган. Ибн Синонинг болани тарбиялаш, ўқитиш ҳақидаги кўп фикрлари
мазмунан чуқурлиги, инсонпарварлиги ва теранлиги билан кишини ҳайратда
қолдиради. Олим ўзининг тарбия тизимига одоб, тиббиѐт, фалсафа, мусулмон
қонуншунослиги, табиатшунослик, фалакиѐтшунослик, тил ва унинг грамматикасини
киритган. Унда ота-онанинг болаларни тарбиялашдаги вазифаларини ѐритган ва
ўзининг таълим-тарбия ҳақидаги ҳар томонлама мукаммал мулоҳазаларини баѐн
қилган. Ибн Сино инсоннинг кишилар орасида ўзини тутиши, оила аъзоларининг
ўзаро алоқалари, жамиятдаги турли табақа вакилларининг муносабатларини
асарларида махсус ѐритган. Унинг «Саломон ва Ибсол», «Хайй ибн Яқзон» фалсафий
қиссаларида кишилардаги ахлоқий фазилатларнинг қирраларини очиб беради.
Олимнинг фикрича, покиза хулқ-одамийлик жавҳари, кишини инсон сифатида
улуғлайди, тубан ахлоқ эса одам умрининг заволидир. Ибн Синонинг «Одоб ҳақида»
номли рисоласида эзгулик, унинг жузвий томонлари: карам, ҳикмат, сабр, хайр, сир
сақлаш, тоқат, сўзамоллик, зийраклик, қатъият, жасорат, самимият, вафо, шафқат,
тиришқоқлик, камтарлик каби сифатлар шарҳлаб берилган. Бу сифатларга қарама-
қарши бўлган тушунчаларга ҳам изоҳлар берилган. Олимнинг таълим-тарбия
тўғрисидаги ҳикматларидан қуйидагича хулосалар чиқариш мумкин: Ота-онани
ҳурмат қилиш зарур; Ота-оналарни ғанимат тутиш керак; ҳар ким ўз қадрига лойиқ
гапларни айтиши керак. Илм-маърифатнинг кенг ѐйилишига, таълим-тарбиянинг
ўзига хос қирраларини очиб беришга ўзининг катта ҳиссасини қўшган яна бир
қомусий олим Абу Райхон Берунийдир. Берунийнинг ахлоқий қарашларида бош
муаммо инсон, унинг бахт-саодати, камолоти масаласи ҳисобланади. Берунийнинг
фикрича, ҳаѐтнинг маъноси биринчи навбатда, ижтимоий фойдали ва ижодий
меҳнатда, кишиларга яхшилик қилиш ва айниқса, саховатли бўлишдадир. Беруний ўз
Do'stlaringiz bilan baham: |