“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
123
ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ
ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ
АСОСЛАРИ
Тангриева Маъмура
Сергели тиббиѐт коллежи ўқитувчиси
Аѐллар ҳамда эркакларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тенглигини эътироф этган
дастлабки ҳужжатлардан бири 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон
декларацияси бўлиб, унда БМТнинг барча халқлари инсоннинг асосий ҳуқуқларига,
инсон шахсининг шаъни ва қадр-қимматига ҳамда эркаклар ва аѐлларнинг тенглигига
ўз содиқликларини тасдиқлаганликлари кўрсатиб ўтилган. Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларацияси халқларнинг кўп асрлик анъаналари ва амалиѐтини
ривожлантириб, вояга етган эркаклар ва аѐллар ирқий белгиси, миллати ѐки динига
кўра, ҳеч қандай чекловларсиз никоҳланиш ва ўз оиласига асос солишга ҳақли
эканлигини (16-модда) эълон қилади. Улар никоҳланиш чоғида, никоҳ даврида ва
никоҳни бекор қилаѐтганда бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар. 1954 йил декабрда
БМТ Бош Ассамблеяси резолюция қабул қилиб, унда оила барпо этиш учун зарур
бўлган никоҳ ѐши ва бошқа шартларни белгилашни тавсия этди. Бу 1962 йилда қабул
қилинган ―Никоҳланишга розилик, никоҳ ѐши ва никоҳларни рўйхатдан ўтказиш
тўғрисида‖ги Конвенцияда ҳам таъкидлаб ўтилган. Конвенция ҳар иккала томоннинг
шахсан ўзи томонидан билдирилиши лозим бўлган тўлиқ ва эркин розилигисиз, бу
розилик қонунга мувофиқ лозим даражада эълон қилинмасдан никоҳ тузишга йўл
қўйилмаслигини мустаҳкамлади. Конвенция иштирокчиси бўлган давлатлар минимал
никоҳ ѐшини белгиловчи қонун ҳужжатларини қабул қилишлари шарт. 1979 йил 18
декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг
барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиши дунѐ хотин-
қизларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ва ҳимоя қилиш борасидаги халқаро саъй
ҳаракатларининг энг юқори нуқтаси бўлди. У БМТнинг хотин-қизларнинг аҳволини
яхшилашга доир сиѐсий тавсияларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш юзасидан 1947
йилда ташкил этилган органи – хотин-қизларнинг аҳволи бўйича БМТ комиссияси
томонидан амалга оширилган ташаббусларнинг самараси бўлди. Конвенциянинг
тарихий аҳамияти шундаки, у ―хотин-қизларга нисбатан камситиш‖ тушунчасини
белгилаб берди. 2020 йилда БМТ аѐлларга нисбатан зўравонликка қарши курашувчи
ва унинг қурбонларига кўмаклашувчи аѐллар ташкилотларини қўллаб-қувватлаш
учун 25 миллион доллар ажратди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш бундан олдин
барча мамлакатларни аѐлларга нисбатан зўравонликка қарши курашишга чақирган
эди. Айниқса, коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин вақтида
бутун дунѐда оилавий зўравонлик ҳолатлари сони ошгани, бунга кўплаб аѐлларнинг
зўравон билан тўрт девор ортида қолиб кетгани сабаб бўлганини таъкидлаган эди.
Таъкидлаш жоизки, 25 ноябрь – Аѐлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш
Халқаро куни нишонланиши бежиз эмас, албатта. Истиқлол йилларида Ўзбекистон
Do'stlaringiz bilan baham: |