Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR



Download 5,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/388
Sana04.04.2022
Hajmi5,69 Mb.
#527754
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   388
Bog'liq
27 respublika ilmiy onlayn

“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublishing.
org
131 
ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИДА 
ҲАМКОРЛИКДА ЎҚИТИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Хайитбаева Нодира 
Сергели тиббиѐт коллежи ўқитувчиси 
 
Шахсга йўналтирилган таълим технологиясида ҳамкорликда ўқитиш муҳим 
аҳамият касб этади. Зеро, ҳамкорликда ўқитишни бу бирор бир вазифани, 
топшириқни ҳамкорликда бажариш эмас, балки ҳамкорликда ўқитишдир. 
Ҳамкорликда ўқитиш, яъни кичик, кичик гуруҳларга бўлиб ўқишлар Ғарб 
педагогикасида XIX аср охирларида пайдо бўлган. Аммо гуруҳларда, ҳамкорликда 
ўқитишга асос – солиниши XX асрнинг 20 - йилларига тўғри келади. Унинг асосий 
технологиясини ишлаб чиқиш ва унинг биринчи натижаларини матбуотда эълон 
қилиш 1970 йилларнинг охирлари 1980 йилларнинг бошларига тўғри келади. Бу 
даврда Буюк Британия, Ғарбий Германия, Нидерландия, Япония, Исроил, Австралия 
ва бошқа мамлакатларнинг таълим муассасаларида ҳамкорликда ўқитиш методининг 
назарияси ва амалиѐти тўғрисида педагогик матбуотда маълумотлар эълон қилинди. 
Аммо ушбу ғоянинг мантиқий асосномаси Америкадаги учта университет 
профессорлари – Р.Славин (Ж.Хоппине университети, 1990), Р.Жонсон, Д.Жонсон 
(Миннесот университети, 1987), Ж.Аренсон (Калифорния университети, 1978) ва 
Исроилдаги Тель – Авив университетида, 1988 йилда Ш.Шарон томонидан ишлаб 
чиқилди. Америка олимлари ва Исроил олимларининг ҳамкорликда ўқитиш ғояси 
маълум жиҳатлари билан бир – биридан фарқ қилсада, уларда мазкур ғояни ѐндошиш 
қоидалари ва принципларини асослашда яхлитлик мавжуд. Масалан, Америка 
олимлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамкорликда ўқитишда асосан ўқувчиларни 
фан асослари билан таништириш, уларни билим, кўникма ва малакалар билан 
қуроллантириш назарда тутилса, Исроил ва Европа олимлари ишлаб чиққан 
ҳамкорликда ўқитиш методининг мазмунида дарсларда мунозарали ўқув баҳсини 
ташкил қилиш орқали фаолиятни лойиҳалаш ѐтади. Бу ҳол ғояларнинг бир – бирини 
тўлдириши дидактик жиҳатдан бир - бирини бойитиши билан характерланади ва 
ўқувчиларнинг шахсий фаолиятларини лойиҳалаштириш учун замин яратади. Бу эса, 
ҳар бир ўқувчида ақлий меҳнатга тайѐрланиш, ижодий ва мустақил фикр юритишлари 
шахс сифатида ўзларини эркин тутиб ўқишга онгли, маъсулият билан ѐндашишга 
ундайди ҳамда ўз сафдошлари билан ҳамжиҳатликда, ҳамкорликда ишлашга даъват 
этади. Ҳамкорликда ўқитиш методининг моҳият мазмунини юқорида қайд этилган 
фикрлардан ташқари, команда (жамоа) ҳамкорлиги асосида топшириқларни ечиш 
жараѐнларини вақт бўйича босқичма – босқич (ғояларни инерциялар, муҳимларини 
ажратиш, лойиҳалаш қайта ишлаб чиқиш) ва амалга ошириш ғояси етади. Шу ўринда 
шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, ҳамкорликда ўқитишда ўқув маълумотларини 
ўзлаштириш самарадорлиги бошқа ўқитиш методларига нисбатан юқори бўлади. 
Буни Буюк Британиянинг Старклайу университети қошида халқаро лойиҳалар 
марказининг директори, «Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим 



Download 5,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   388




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish