58
58
5) ушбу Кодекснинг 62-моддасида назарда тутилган
шартларга риоя этилмаган
тақдирда, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисини ва
мазкур гуруҳни тузиш тўғрисидаги шартнома рўйхатга олинган солиқ органини дарҳол
хабардор қилиши;
6) ушбу Кодекснинг II бўлимида назарда тутилган тартибда солиқ солиш
мақсадида ҳисоб юритиши шарт.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғига
нисбатан солиқ мажбурияти масъул иштирокчи томонидан бажарилмаганда ёки
лозим
даражада бажарилмаганда, ушбу гуруҳнинг кўрсатилган солиқ мажбуриятини бажарган
иштирокчиси фуқаролик қонун ҳужжатларида ва мазкур гуруҳни тузиш тўғрисидаги
шартномада назарда тутилган миқдорларда ҳамда тартибда регресс талаби қўйиш
ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу қоида солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг
масъул иштирокчиси ўрнига унинг солиқ мажбурияти (шу жумладан бўнак ва жорий
тўловларни тўлаш) шу консолидациялашган гуруҳнинг
бир нечта иштирокчиси
томонидан бажарилган ҳолларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Юридик шахс солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи
таркибидан
чиққанда:
1) юридик шахс фойда солиғи бўйича консолидациялашган гуруҳ таркибидан
чиққан
солиқ
давридан
бошлаб
солиқ
ҳисобига
солиқ
тўловчиларнинг
консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси бўлмаган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоби
бўйича ушбу Кодекснинг II бўлими талабларига риоя этишга қаратилган ўзгартишлар
киритиши;
2) ушбу юридик шахс солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг
таркибидан чиқиб кетган солиқ давридан бошлаб ўзи томонидан ҳақиқатда олинган
фойдадан келиб чиққан ҳолда фойда солиғини ҳисоблаб чиқиши ва тўлаши. Солиқ
тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул
иштирокчиси томонидан ушбу
гуруҳ бўйича ҳақиқатда тўланган фойда солиғи суммаларини ҳисобга олган ҳолда,
кўрсатилган талаб тегишли ҳисобот ва солиқ даврларига нисбатан татбиқ этилади ҳамда
фойда солиғи бўйича бўнак ва жорий тўловларни ушбу Кодекснинг XII бўлимида
белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади;
3) ушбу Кодекснинг XII бўлимида назарда тутилган муддатларда фойда солиғи
бўйича солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобда турган ердаги солиқ органига тақдим этиши шарт.
Юридик шахснинг солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи таркибидан
чиқиб кетиши уни ушбу юридик шахс шундай консолидациялашган гуруҳнинг
иштирокчиси бўлган даврда юзага келган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган
гуруҳи бўйича фойда солиғига нисбатан солиқ мажбуриятларини
бажаришдан озод
этмайди.
Мазкур
қоида, ушбу
юридик шахсга
унинг
солиқ
тўловчиларнинг
консолидациялашган гуруҳи таркибидан чиқиб кетгунига қадар мазкур солиқ
мажбурияти бажарилмаганлиги ёки солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги
тўғрисида маълум бўлганидан ёки маълум бўлмаганидан қатъи назар, қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: