2021 йил учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг харажатларини шакллантириш ҳисоб-китоблари таҳлил қилинганда, бюджет лойиҳаси қуйидаги усулда:
2020 йил ва ундан олдинги йилларда тасдиқланган ҳамда 2020 йилда якунига етказилган дастурларни харажатлар таркибидан чиқариш;
2020 йил давомида харажатлар структурасида бўлган ўзгаришлар (соҳалар ўзгариши, янги ташкил этилган ташкилотлар)ни ҳисобга олиш;
2020 йилдаги ҳамда 2021 йилда кўзда тутилган иш ҳақи, коммунал тўловлар, ёқилғи ва бошқа маҳсулотларни нархларининг ошиш индексларини 2020 йил учун тасдиқланган харажатларга қўллаш орқали шакллантирилганлиги маълум бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |