Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

 
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
А.Бахрамов – 
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ проректори 
 
Бугунги кунда таълим тизими ҳар қандай мамлакатнинг инсон капиталини 
шакллантирувчи ва ривожлантирувчи соҳа сифатида унинг юксалишини белгиловчи омил 
сифатида намоён бўлмоқда. Ўтган асрнинг иккинчи ярми ва йигирма биринчи асрнинг 
ўтган даврида жуда тез ривожланиш суръатлари қайд этилган давлатлар ер ости ва ер усти 
табиий бойликлари эвазига эмас, балки инновацион таълимни йўлга қўйилгани боис катта 



иқтисодий юксалишларга эришдилар. Корея Республикаси, Япония ва Сингапур 
мамлакатларидаги таълимга, айниқса мактаб таълимига берилган эътибор натижасида 
эришилган иқтисодий марралар фикримизнинг далили бўла олади. Мазкур мамлакатлар 
томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган ютуқлар таҳлили улар томонидан 
иқтисодиётнинг етакчи йўналишлари бўйича миллий кадрларни тайёрлашга алоҳида 
аҳамият берилганини, мамлакат ривожланиши учун зарур кадрларни чет элларда 
ўқитилгани, хорижда таълим олиб келган мутахассисларни нафақат тегишли соҳага ишга 
олингани, балки мазкур соҳага кадрлар тайёрловчи таълим муассасаларида илмий-
педагогик фаолият билан шуғулланишга кенг жалб қилинганини кўрсатмоқда. Натижада, 
ҳам иқтисодиётнинг тегишли соҳаси, ҳам мазкур соҳга кадр етштириб берувчи таълим 
соҳаси ҳам ривожланган. Қисқа муддатларда мазкур давлатлар таълим хизматларини 
импорт қилувчидан уларни экспорт қилувчи давлатларга айландилар. Мазкур давлатларга 
тегишли олий таълим муассасалари филиалларининг бизнинг мамлакатимизда ҳам 
фаолият юритаётгани фикримизнинг яна бир исботидир. 
Мустақилликка эришилгандан сўнг бизнинг мамлакатимизда ҳам таълимни 
ривожлантиришга катта эътибор қаратилди ва кўп ишлар амалга оширилди. Бироқ, 
юқоридаги каби юксак суръатлар билан ривожланаётган мамлакатлар билан таққослама 
тарзда ўрганилганда, таълим тизимимизни ривожлантириш ва уни ривожланган 
мамлакатлар таълими даражасига олиб чиқиш учун ҳали жуда кўп ишларни амалга 
ошириш лозимлиги маълум бўлиб қолмоқда. Мазкур таъкидлар мамлакатимизда қарор 
топган таълим тизимининг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус касб-ҳунар, олий ва 
олий таълимдан кейинги барча босқичларига тенг даражада тааълуқли бўлиб, 
мавзуимиздан келиб чиққан ҳолда, навбатдаги мулоҳазаларимизни халқ таълими 
ходимларининг малакасини ошириш масалаларига нисбатан баён этишни жоиз, деб 
ҳисоблаймиз. 
Халқ таълими муассасалари раҳбар, мутахассис ва педагог кадрларини малакасини 
ошириш улардаги касбий билим, кўникма ва компетенцияларни ривожлантириш орқали 
мактаб таълимини юксалтириш ва унинг сифат ва самарадорлигини оширишни кўзлайди. 
Дарҳақиқат, мактабдаги таълим сифати унда фаолият кўрсатаётган раҳбар ва педагог 
ходимларнинг касбий салоҳияти ва касбий компетентлиги билан белгиланади. Яъни, 
мактабдаги таълим сифати унда фаолият кўрсатувчи ходимларнинг сифатидан юқори 
бўлолмайди. Мана шу объектив реалликдан келиб чиққан ҳолда халқ таълими 
ходимларининг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Педагогика таълим 
муассасасини битириб мактабда ўқитувчилик фаолиятини бошлаган мутахассиснинг 30 
йилдан ортиқ меҳнат фаолияти асосан малака ошириш таълим муассасалари томонидан 
илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватланиб туради. Ушбу қўллаб-қувватлаш даврий 
равишда, яъни 5 йилда бир марта, малака ошириш курсларига жалб қилиш ва қолган 
вақтларда заруратдан келиб чиқиб ташкил қилинадиган қисқа муддатли ўқувлардан 
иборатдир.
Мазкур меъёр бугунги кун талабларига жавоб бермайди, ўқитувчи 5 йилда бир 
марта бир ой давомида 144 соатлик ўқув дастури асосида малака ошириш курсларида 
таълим ва ўз фани соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлиши, сўнгра 4 йилу 11 ой 
давомида ташкилий равишда ўқувларга жалб қилинмаслиги мумкин. Таълим ва фан 
соҳасидаги янги маълумотлар йилига 2 баробар ошиб бораётган даврда ўқитувчини 
навбатдаги малака оширишга 5 йилдан сўнг жалб қилиниши ўқитувчининг жуда кўп 


10 
янгиликлардан бехабар қолишига, ўқувчиларга эса мазкур янги билимларнинг етиб 
бормаслигига олиб келмайдими? 
Иқтисодий жиҳатдан юксак суръатлар билан ривожланиб бораётган мамлакатларда 
ўқитувчилар даврий равишда эмас, ҳар йили малака оширишга жалб қилинадилар. 
Масалан, Кореяда мактаб ўқитувчилари ҳар йили 180 соат малака оширишлари шарт , 
Сингапурда ушбу мажбурият камида 100 соат этиб белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бизнинг мамлакатимизда ҳам ўқитувчиларнинг ҳар 
йили малакасини оширишни, яъни педагог кадрларнинг узлуксиз касбий таълимини 
жорий этилиши давр талабига айланганини қайд этиш лозим. Ҳар йили ўз фани ва уни 
ўқитиш борасидаги янгиликлардан хабардор бўлган ўқитувчининг ўқувчилари ҳам давр 
билан ҳамнафас, замонавий таълимни олиш имкониятига эга бўладилар. 
Малака 
ошириш 
таълимининг 
ҳозиргача 
амалда 
бўлган 
тўлдирувчи, 
мослаштирувчи ва инновацион функцияларини қайта кўриб чиқиш вақти келди. Бугунги 
куннинг малака ошириш таълими камида 5 йиллик истиқболни кўзлаган ҳолда ташкил 
этилиши, яъни илгарилаб борувчи таълимни амалга оширишга йўналтирилган бўлиши 
лозим. Малака оширишга жалб қилинган ўқитувчи таълимнинг истиқболдаги 
ривожланишидан бохабар бўлган ҳолда бугунги кундаги дарсларини ташкил қилади ва 
ўқувчиларни келажакка тайёрлайди. Демак, малака ошириш курсларининг ўқув режа ва 
дастурларини илгарилаб борувчи таълимни амалга ошириш мақсадидан келиб чиққан 
ҳолда қайта кўриб чиқиш лозим бўлади. 
Маълумки, агар инсоннинг ўзи билим олишни хоҳламаса, уни ўқитишдан кутилган 
самарага эришиб бўлмайди. Ўқитувчи шахсини ҳам ўқиш ва ўзи устида мунтазам 
ишлашга ундовчи мотивлар бўлиши лозим. Мактабда таълим олиш ва унинг сифатига 
бўлган қатъий талабни мактаб раҳбарияти, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан 
доимий эҳтиёжга айлантирилса, ўзини устида мунтазам ишлаётган ўқитувчи муносиб 
рағбатлантириб борилса, аксинча, ўзини ривожлантиришга эътиборсиз ўқитувчиларга 
нисбатан муросасизлик муҳити шакллантирилса – ўқитувчида ўзи устида мунтазам 
ишлаш, янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга бўлган иштиёқ пайдо бўлади. 
Таълими ривожланган мамлакатларда бунга эришишнинг турли механизмларидан 
фойдаланилади. Мазкур механизмлардан бири – касбий лицензиялаш ёки касбий 
сертификатлаш амалиёти бўлиб, унга биноан ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш 
ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўқитувчидан ўзининг касбий салоҳияти ва лаёқатини 
даврий равишда исботлаб туриш талаб қилинади. Мазкур жараён ўқитувчидан аввалги 
фаолияти даврида амалга оширган ишларини портфолио шаклида намойиш қилиш ва дарс 
берадиган фани ва уни ўқитиш методикаси, шунингдек, педагогика ва психологиядан 
турли (суҳбат, ёзма иш, тест) шаклдаги лаёқат синовларидан ўтишни тақозо қилади. Ушбу 
синовлардан муваффақиятли ўтган ўқитувчи навбатдаги давр учун педагогик фаолият 
билан шуғулланиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бу эса ўқитувчидан самарали меҳнат қилиш 
билан бир қаторда доимий тарзда ўзини ривожлантириш билан шуғулланиб боришни 
талаб қилади.
Юқоридаги каби касбий сертификатлаш механизмини бизнинг таълим 
тизимимизда ҳам қўллаш вақти келди. Бунинг учун барча шароитлар мавжуд: давлат, 
жамият, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари сифатли мактабдан таълимни талаб 
қилмоқдалар, ўқитувчиларнинг малака оширишлари, шу жумладан, мустақил 
ривожланишлари учун барча имкониятлар яратилган. Энди бизда ҳам ўқитувчиларни 


11 
касбий сертификатлаш тизимини жорий этиш орқали ўқитувчиларни ривожлантириш ва 
натижа сифатида мактабларимиздаги таълим сифатини ошириш вақти келди. Касбий 
сертификатлашни жорий этишга доир билдирилаётган барча салбий ва ижобий фикрларни 
миллат ва мамлакатнинг манфаатлари тарозуси палласига қўйиладиган бўлса, касбий 
сертификатлашни ёқловчи фикрлар салмоғлироқ бўлиши табиий. 
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепцияси”сида мактаб директорларини халқ таълими соҳаси менежери касбий 
лицензиясини 
(сертификатини) 
олиш 
учун 
синовлардан 
ўтказиш 
вазифаси 
белгиланганини эътиборга олиб, мактаб раҳбарлари (директор, директор ўринбосарлари) 
билан бир қаторда ўқитувчиларни ҳам касбий сертификатлаш ва мазкур жараённи 
ходимларнинг навбатдаги малака ошириши билан уйғунлаштирилган ҳолда унинг 
натижаларига кўра амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 
Агар мазкур режалар амалга ошадиган бўлса, мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилари 
малака оширишлари баробарида касбий сертификатлаш синовларидан ҳам ўтадилар. 
Бунинг натижасида уларнинг малака тоифалари ва ойлик маошлари кўтарилиши мумкин 
бўлади. Демак, малака ошириш курсида ўқиш нафақат янги билим ва кўникмаларни, 
балки ўқитувчи мавқеидаги юксалишларни ҳам қўлга киритиш имкониятини бериши 
мумкин. 
Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ривожлантиришга ва 
унинг мавқеини кўтаришга хизмат қиладиган юқоридаги каби яна қатор ўзгаришлар 
ўзгаришлар бугунги кунда тайёрланаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини 
топмоқда. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish