Ўзбекистон республикасининг жиноят процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/403
Sana30.03.2022
Hajmi2,91 Mb.
#519087
TuriКодекс
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   403
Bog'liq
f1a35128-670d-6707-9340-8d80cb68e570 docs

243
1
-
модда. Уй қамоғи бўйича белгиланган тақиқларни (чекловларни) бекор 
қилиш ёки ўзгартириш ёхуд қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тартиби
Уй қамоғи бўйича тақиқлар (чекловлар) асослар мавжуд бўлганда прокурор 
томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан 
қисман бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. 
Ушбу Кодекс 242
1
-
моддасининг 
бешинчи қисми 
доирасидаги уй қамоғи бўйича 
қўшимча тақиқлар (чекловлар) прокурорнинг ёки прокурорнинг розилиги билан 
суриштирувчининг ёхуд терговчининг илтимосномасига кўра судьянинг ажрими асосида 
белгиланиши мумкин. 
Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимоснома 
ушбу Кодекс 243
-
моддасининг 
бешинчи

олтинчи 
ва 
еттинчи қисмларида 
назарда тутилган 
тартибда тегишли суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилади. 
Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги 
илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у қўшимча тақиқлар 
(чекловлар) белгилаш зарурлигини асослаб беради. Шундан сўнг гумон қилинувчи ёки 
айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган 
материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. 
Суд гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча 
тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги 
ажримлардан бирини чиқаради: 
қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида; 
қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисида. 
Судьянинг уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақидаги ёки 
қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган 
пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим. Судьянинг ажрими ижро 
этиш учун прокурорга, маълумот учун эса 
— 
гумон қилинувчига, айбланувчига ва ҳимоячига 
юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241
-
моддасининг 
иккинчи қисмида 
назарда тутилган қоидаларга биноан апелляция тартибида шикоят қилиниши, протест 
билдирилиши мумкин. 
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестни кўриб чиқиб, ўз 
ажрими билан: 
1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай 
қолдиришга; 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


2) судьянинг ажримини бекор қилишга ва гумон қилинувчига ёки айбланувчига 
нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашга; 
3) судьянинг гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича 
қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисидаги ажримини бекор қилишга ҳақли.
(243
1
-
модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ
-
476
-
сонли 
Қонунига 
асосан киритилган 
— 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087
-
сон)
 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   403




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish