Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

жиноятлар статистикаси
билан алоқасини ҳам қайд этиб ўтиш лозим. Зотан, жиноятчи-
ликни ўрганиш замирида жиноятчиликнинг ҳолати ҳақидаги 
статистик материал, жиноятчилар шахсига доир (айниқса демо-
график) маълумотлар ѐтади, статистиканинг илмий методлари-
дан эса криминологияда кенг фойдаланилади (айниқса кузатиш, 
маълумотларни йиғиш ва гуруҳлаш). 
Боз устига, ХIV асрда криминологиянинг асосий муаммола-
рини айнан статистика назариѐтчилари томонидан ўрганиш 
кенг ривожланди (Францияда Герри, Бельгияда Кетле, Россияда 
Ткачев). Статистик таҳлил воситасида жиноятчиликнинг бошқа 
ижтимоий ҳодисалар билан алоқаларининг турли жиҳатлари 
аниқланди. Масалан, Кетле жиноятчиларни жинси ва ѐши, жи-
ноят содир этилган жой, вақт ҳамда фойдаланилган жиноят қу-
ролларига кўра таснифлашнинг ўзига хос хусусиятларини ѐри-
тиб берди. У жиноятчиликнинг баъзи бир ҳодисалар билан 
алоқасига эътиборни қаратиб, жиноятчиликнинг олдини олиш 
чора-тадбирлари ҳақида айрим муҳим хулосалар чиқарди.
Криминология фани учун 
бошқа юридик фанлари 
(айниқ-
са, 
конституциявий ва маъмурий ҳуқуқ
) маълумотлари ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. Улар жиноят содир этиш сабаблари ва 
омилларини ўрганиш ҳамда жиноятчи шахсини тавсифлашда 
ҳам, ижтимоий профилактика субъектлари бўлган давлат ор-
ганлари ва жамоат бирлашмаларининг вазифалари ва ваколат-
ларини белгилаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-
тадбирларини аниқлашда ҳам зарур. Бунда криминологияга 


12 
умуман 
жиноий хулқ-атворни 
ўрганувчи ва олдини олувчи 
маъмурий ҳуқуқ яқинроқ туради.
Айни вақтда ҳуқуқбузарликларнинг энг хавфли шакли 
бўлган жиноятчилик сабаблари ва омилларининг яхлит манза-
расини бериш ва жиноятчиликнинг олдини олиш тизимининг 
умумий концепциясини ишлаб чиқишга криминологиянинг 
ўзигина қодир эканлигини назарда тутиш лозим. Бошқа юридик 
фанлари, айниқса криминал циклга кирувчи фанлар ўз вазифа-
ларини ечиш учун криминологик тадқиқотларнинг умумий на-
тижаларидан фойдаланади.
Криминология ижтимоий-ҳуқуқий фан бўлгани сабабли, 
бошқа бир қанча ноюридик фанлар билан ҳам яқин алоқаларга 
эга. Бундай фанлар орасида ижтимоий психология ва педагоги-
ка алоҳида ўрин тутади. Бу психология ва педагогика шахснинг 
индивидуал жиноий хулқ-атвори (қарашлари, анъаналари, қи-
зиқишлари ва эҳтиѐжлари) механизмини ҳамда ғайриижтимоий 
ҳодисалар, айниқса жиноятларнинг олдини олиш учун умумий 
ва индивидуал таъсир ўтказиш чора-тадбирлари тизимини ўр-
ганишда катта ѐрдам бериши мумкинлиги билан белгиланади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish