Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

коррупция, уюшган
, шу жумла-
дан 
профессионал жиноятчиликка қарши кураш масалала-
ри 
ҳам тобора муҳимроқ аҳамият касб этиб бормоқда.
Компьютер техникаси, реклама иши соҳасидаги жиноят-
лар, ѐшлар ва вояга етмаганлар жиноятчилиги ҳамда ички-
ликбозлик негизидаги жиноятчиликка қарши кураш 
вази-
фалари ҳам мустақил роль ўйнаѐтир.
Миллий криминологиямизда яна бир ғайриижтимоий ҳодиса 
– 
наркожиноятчилик 
узил-кесил қарор топди. Бу ҳодисага 
қарши курашнинг муҳимлигини тасаввур қилиш учун икки 
омилни кўрсатиб ўтиш кифоя деб ўйлаймиз. Расмий статистика 
маълумотларига кўра, ижтимоий хавфли қилмишлар умумий 
таркибида наркожиноятчилик тахминан 15 фоизни ташкил эта-
ди. Ҳолбуки, гиѐҳвандлик ҳамда гиѐҳвандлик моддалари билан 
ғайриқонуний муомалада бўлиш ўта яширин жиноятлар қатори-
га киради. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда наркожиноятчилик-
нинг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. 
Иккинчидан, илмий таҳлил гиѐҳвандлик моддалари истеъмол 
қилувчиларнинг учдан икки қисмидан кўпроғини 30 га тўлма-
ган ѐшлар ташкил этишини кўрсатади. Ваҳоланки, аҳолининг 
бу тоифаси ижтимоий тараққиѐтни белгиловчи ишлаб чиқариш 
кучларининг ўзаги ҳисобланади.


14 
Бу ерда яна бир муҳим янги ҳолатни ҳисобга олиш лозим. 
Ижтимоий-иқтисодий тузумнинг тубдан ўзгариши, янги халқа-
ро муносабатлар ва умумий алоқалар ривожланиши муносабати 
билан мамлакатимиз Шарқдан Ғарбга, Жанубдан Шимолга ги-
ѐҳвандлик воситалари йўллари ўтадиган ўзига хос «транзит 
йўлаги»га айланиш хавфи мавжуд.
Бу ҳамда бу ерда қайд этилмаган бошқа омиллар гиѐҳванд-
лик воситаларининг тарқалиши ва истеъмол қилинишига қарши 
кураш борасидаги олдинги ѐндашувларни жиддий қайта кўриш 
зарурлигидан далолат беради.
Тиббиѐт – 
ижтимоий муносабатларнинг алоҳида соҳаси. 
Унинг ўзига хослиги шундан келиб чиқадики, жамият инсонсиз 
фаолият кўрсата олмайди. Инсон – жамиятнинг ўзаги.
Бироқ инсон омили серқиррадир, шу боис уни турли фанлар 
ўрганади. Инсон (ҳозирги вақтгача) ақлли, онгли жонзот сифа-
тида унинг яшаш, меҳнат қилиш, кўпайиш ва бошқа қобилият-
лари турли нуқтаи назаридан қизиқиш уйғотади. Жамият ин-
соннинг бу қобилиятларини сақлаш ва ривожлантириш, бунинг 
учун зарур шарт-шароит яратиш ҳақида ғамхўрлик қилиши ло-
зим. Инсон ҳаѐт фаолиятини ҳуқуқий, шу жумладан жиноят-
ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари шуни 
тақозо этади.
Афсуски, бу жиҳат ҳуқуқ фанида энг кам ўрганилган жиҳат-
лардан бири бўлиб қолаѐтир. Бугунги кунда «биринчи қал-
дирғочлар» туғилиб, ўз норматив-ҳуқуқий шакл-шамойилла-
рини касб этишга ҳаракат қилмоқда. Биз бу ерда яқиндагина 
пайдо бўлган янги фан тармоғи – 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish