жи-
ноятларнинг олдини олиш ҳақиқий юриспруденциядир,
деб
айтгани бежиз эмас.
Криминология предмети назарияси доирасида
виктимология
(жиноятлардан жабрланганлар ҳақидаги фан) ҳам, жамиятдаги
барча криминал ҳодисалар
тарихи
(динамикаси ва таркиби) ҳам
унинг ажралмас таркибий қисмлари сифатида тан олиниши ло-
зим.
Адабиѐтларда баъзан
криминология методлари
кримино-
логия предметининг мустақил элементи сифатида қайд этилади.
Бироқ у ѐки бу фан методлари ҳар бир фан билан муштарак,
таъбир жоиз бўлса, унинг «ички иши»дир, шу боис уларни маз-
кур фан предметининг элементи сифатида ажратиш ўринли
бўлмаса керак.
Шундай қилиб,
криминологияни жиноятчилик, унинг са-
баблари ва ундан жабрланганлар, жиноятчи шахси ҳамда
жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғриси-
даги фан деб таърифлаш мумкин.
1
Монтескье Ш. Избранные произведения. – М., 1955. – 231-б.
8
1.2. Турдош фанлар тизимида криминологиянинг ўрни
Фаншунослик ҳамда криминологияга оид адабиѐтларда бу
масалага нисбатан
уч хил ѐндашув
қайд этилган.
Биринчи ѐндашувга кўра,
криминология умумижтимоий фан
ҳисобланади, чунки у ижтимоий ҳодиса сифатидаги жиноятчи-
ликнинг социологик, иқтисодий, психологик ва педагогик
жиҳатларини ўрганади (М.И.Ковалев, А.Б.Сахаров, Б.С. Утев-
ский ва б.). Мазкур ѐндашув криминология социологиянинг
бўлими сифатида тан олинган АҚШ олимларига ҳам хос. Гер-
мания, Италия ва Францияда криминология ҳатто
ижтимоий-
табиий фан
ҳисобланади.
Иккинчи ѐндашувга биноан,
криминологияни юридик фан-
лар, хусусан жиноят ҳуқуқи доирасидан четга чиқариб бўлмай-
ди. Бундан хулоса шуки, криминология – жиноят ҳуқуқи фани-
нинг таркибий қисми, бироқ унинг фақат муайян-социологик
қисми. Ҳолбуки, жиноят ҳуқуқининг ўзи унинг норматив-дог-
матив
қисмидир
(А.А.
Герцензон,
В.Д.Меньшагин,
А.А.Пионтковский, П.С.Ромашкин, М.С. Строгович ва б.).
Ушбу ѐндашув тарафдорларининг фикрига кўра, ягона жиноят-
ҳуқуқи фанини сунъий тарзда икки қисмга ажратиш катта
методологик хатодир.
Баъзан махсус адабиѐтларда мазкур ѐндашувнинг бир турига
дуч келиш мумкин. Унга кўра, криминология жиноят-ҳуқуқий
фанларнинг
мустақил
комплекс
қисми
ҳисобланади
(А.Д.Берензон, В.А.Сергиевский, В.Е.Эминов ва б.).
Умумий эътироф этилган асосий –
учинчи ѐндашувга биноан,
криминология – ижтимоий-ҳуқуқий фан. Бу ѐндашув амалда ак-
сарият олимлар томонидан тан олинган. Унинг тарафдорлари
криминология предметининг асосий таркибий элементлари (ай-
ниқса жиноятчилик сабаблари, жиноятчи шахси, жиноятчилик-
нинг олдини олиш) ҳуқуқий ҳодисалар ва муносабатлар доира-
сида четга чиқиши, бироқ асосий таянч нуқталари (хусусан,
жиноят ва жиноятчи, шу жумладан жиноий ва маъмурий жазо)
ҳуқуқнинг тегишли тармоқлари, аввало жиноят ҳуқуқи ҳамда
жиноят-процессуал ҳуқуқи билан белгиланишидан келиб чиқа-
ди. Бинобарин, криминология икки ижтимоий фан – социология
ва ҳуқуқ туташган жойда туради, шу боис у ижтимоий-ҳуқуқий
фан ҳисобланади.
9
Энди предмети жиноятчилик билан у ѐки бу даражада боғ-
лиқ бўлган бошқа фанлар билан криминологиянинг ўзаро нис-
бати масаласини кўриб чиқамиз.
Юқорида қайд этиб ўтганимиздек,
Do'stlaringiz bilan baham: |