118
4-БоБ. Биноларнинг ер ости қисмлари
4.1. Пойдеворлар ва уларнинг конструктив ечимлари
Бинонинг ер ости қисмлари (ноль циклининг конструкциялари) ноль
белгисидан пастда жойлашган бўлиб, бунинг учун биринчи қават ёпмаси
қабул қилинади. Ушбу конструкцияларга пойдевор ва ертўла ёки цокол
қаватлар деворлари киради. Улар мустаҳкамлик, устуворлик ва узоққа
чидамлилик,
жумладан, ер ости ва агрессив сувлар таъсирларига ҳамда
совуққа чидамлилик талабларига жавоб бериши керак.
Пойдеворлар-бино деворлари ва алоҳида устунларнинг ер остида
жойлашган қисми ҳисобланади ва бинодан тушадиган юкларни асосга
узатиш учун хизмат қилади. Бинонинг узоққа
чидамлилиги, мустаҳкамлиги
ва
устуворлиги
кўп
жиҳатдан
пойдеворнинг
сифатига
боғлиқ.
Пойдеворларнинг бино умумий баҳосидаги улуши 8-10% ни, меҳнат сарфи
эса 10-15 % ни ташкил қилади.
Пойдеворлар жуда мураккаб шароитларда хизмат қиладилар. Турли-
туман куч ва куч бўлмаган таъсирларни қабул қиладилар (4.1-расм).
4.1-расм. Пойдеворга куч ва куч бўлмаган таъсирлар:
Куч таъсирлар:
1-
бинонинг оғирлик кучи; 2-ён
томондаги грунтнинг босими; 3-сейсмик
таъсирларнинг кучи; 4-шишиб кўтариладиган ер қатламининг босим кучи; 5-
грунтнинг эластик қаршилик кучи; 6-грунтдаги тебранишлар;
Куч бўлмаган
таъсирлар:
7-грунтнинг температураси; 8-ертўла хонасининг температураси;
9-грунтнинг намлиги; 10-ертўла ҳавосининг намлиги; 11-сувдаги ва ҳаводаги
зарарли аралашмалар; 12-биологик омиллар
119
Куч таъсирларга бинодан тушадиган оғирлик ва унга грунтнинг
қаршилиги, грунтнинг ён томондан босими,
пойдевор остидаги грунт
шишганда ҳосил бўладиган босим, грунтдаги тебранишлар, зилзила
зарбалари киради. Улар таъсирида ҳар-хил кўринишдаги сиқувчи,
силжитувчи ва эгувчи кучланишларнинг
юзага келиши натижасида
пойдеворда йўл қўйиб бўлмайдиган деформациялар ва бузилишлар содир
бўлиши мумкин.
Куч бўлмаган таъсирларга намлик ва температуранинг ўзгариши,
ортиқча намлик, кимёвий моддаларнинг таъсири, ҳашорат, қурт-қумурсқа,
замбуруғлар ва бактерияларнинг фаолияти мисол бўлади. Улар ҳам
пойдеворда кутилмаган кучланишларнинг юзага
келишига ва пойдеворнинг
бузилишига сабаб бўлиши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган таъсирларга мувофиқ равишда пойдеворларга
қўйидаги талаблар қўйилади:
пойдевор ости текислигида сурилмасликка, ағдарилмасликка қарши
етарли мустаҳкамлик ва устуворликка эга бўлиши;
ер ости сувларининг ва кимёвий моддаларнинг таъсирига ҳамда
ҳашорат, қурт-қумурсқа, замбуруғлар ва
бактерияларнинг фаолиятига
чидамли бўлиши;
совуққа (музлашга) чидамли бўлиши;
узоққа чидамлилик бўйича бинонинг узоққа чидамлилик даражасига
мос келиши;
индустриал усуллар билан қуриш мумкин бўлиши;
тежамли, иқтисодий самарали бўлиши керак.
Пойдевор учун материал сифатида ёғоч, табиий тошлар, бетон,
темирбетон ишлатилади.
Замонавий биноларда асосан йиғма бетон ёки
темирбетон пойдеворлар
қўлланилмоқда. Уларни йилнинг барча фаслларида барпо этиш мумкин.