1 – қадам. Хизмат кўрсатиладиган бозорни (танланган мижозлар гуруҳи билан банк махсулоти кесишмаси юзага келадиган жой сифатида) танлаш: 1. Жозибали мижозлар гуруҳини аниқлаш (биринчи қадам); 2. Танланган мижозлар гуруҳи талабини (яъни уларнинг банк хизматларига бўлган эҳтиёжини) аниқлаш; 3. Танланган мижозлар гуруҳи эҳтиёжини қондирувчи аниқ банк хизматларини аниқлаш; 4. Мижозларнинг тегишли эҳтиёжларининг қаноатлантирилиши имкониятлари ва уларнинг банк учун иқтисодий манфаатлилигини баҳолаш; 5. Мижозлар талабини қаноатлантириш учун зарур бўлган ресурсларни аниқлаш ва маблағлар манбаларини излаб топиш. 2 – қадам. Ўрганилаётган бозорлар характеристикасини баҳолаш: «А» гуруҳи – бозор характеристикалари, улар орқали бозорнинг умумий ҳолати, ривожланишининг асосий тенденциялари ва потенциал мижозларнинг базавий характеристикалари баҳоланади: 1. Бозор ҳажми;
2. Вужудга келган ривожланиш суръатлари; 3. Башорат қилинаётган ўсиш суръатлари; 4. Мижозларнинг умумий миқдори; 5.